Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси



Download 5,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/114
Sana22.02.2022
Hajmi5,8 Mb.
#98335
TuriМонография
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   114
Bog'liq
kitob 001

Бешинчи босқич – 2017 йилдан бошланиб, банк ти-
зимидаги туб янгиланишларни белгилаб берди. Бун-
да Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 
7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривож-
лантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 
ПФ-4947-сонли фармонининг қабул қилиниши асосий 
омил бўлди. Ушбу ҳужжатга илова қилинган 2017-2021 
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш-
нинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар страте-
гиясини амалга оширишга оид Давлат дастурида валю-
тани тартибга солишнинг илғор бозор механизмларини 
босқичма-босқич жорий этиш, банк фаолиятини тартиб-
га солувчи замонавий тамойил ва механизмларни жорий 
қилиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишига йўл қўй-
маётган тўсиқларни бартараф этиш, Ўзбекистон Респуб-
ликаси молия бозорини ўрта муддатли ва узоқ муддат-
ли истиқболда ривожлантириш концепциясини ишлаб 
чиқиш каби бир қатор стратегик вазифалар белгиланди.
Хулоса қилганимизда, банк активларининг самарадор-
лигини ошириш хусусидаги илмий-назарий қарашлар 
эволюциясини тадқиқ этиш республикамизда банк иши-
ни ривожлантиришнинг назарий асосларини мустаҳкам-
лашга хизмат қилади.
12 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги “2011–
2015 йилларда Республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва 
барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига 
эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПҚ-1438-сонли қарори. –Т.: 
“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2010 йил, 48-сон.


22
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
1.2. Соғлом банк активлари портфелини 
шаклланишининг муҳим мезонлари ва 
тамойиллари таҳлили
Б
угунги кунда банк тизимининг миллий иқтисодиёт 
равнақини белгиловчи асосий механизмга айла-
ниб бораётганлиги замонавий банк маҳсулотлари қато-
рида актив амалиётларнинг сифат даражасини ошириш-
ни тақозо этмоқда. Бундай шароитда тижорат банклари 
молиявий ҳолатини яхшилашнинг асосий омиллари қа-
торида самарадор, соғлом банк активлари портфелини 
шакллантириш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон банк қонунчилигида “тижорат банкла-
ри активлари – кредит, микроқарз, овердрафт, лизинг, 
факторинг, қимматли қоғозлар, инвестициялар, бошқа 
банклардаги маблағлар, ҳисобланган фоизсиз даромад-
лар, банкнинг бошқа хусусий мулклари, бўлиб-бўлиб 
тўлаш шаклида сотилган мулклар, балансдан ташқари 
моддалар (чақириб олинмайдиган кредит мажбуриятла-
ри, фойдаланилмаган кредит линиялари, аккредитивлар, 
кафолатлар) ҳамда ҳисобланган фоизлардан ташқари 
бошқа барча талабларни ўз ичига олади”, деб қайд эти-
лади
13
. Активлар билан боғлиқ муносабатларнинг амал 
қилиши актив амалиётлар (операциялар)ни юзага келти-
ради.
Фикримизча, банк активлари самарадорлигини оши-
риб бориш фақатгина банк тизимининг эмас, балки бу-
тун иқтисодиётни ривожлантириш доирасидаги масала-
дир. Тижорат банкларида активлар самарадорлигининг 
пасайиб кетиши қуйидагиларни юзага келтиради:
- вакиллик ҳисоб рақамларида ресурслар етишмов-
чилиги;
13 
“Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича 
эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улар-
дан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом. Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлигида 2015 йил 14 июлда 2696-сон билан рўйхатга олинган.–Т.: “Ўзбе-
кистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2015 йил 20 июль, 28-сон.


23
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
- банкнинг молия бозорида тутган мавқеининг 
пасайиб кетиши;
- мижозларда банкка нисбатан ишончсизлик ва 
норозиликнинг кучайиши ва ҳ.к. Банкларда активлар-
нинг қадрсизланиш даражасининг ортиб бориши иқти-
содиётнинг турли соҳаларида ишлаб чиқариш суръатлари 
пасайишига, бу эса, ўз навбатида, ишсизликнинг ўсишига 
олиб келади. Бундан ташқари, жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирози оқибатларини кўрсатишича, 
банклар амалиётидаги иқтисодий тангликнинг салбий 
таъсирлари муайян давлат ёки ҳудуд билан чекланмасдан, 
балки бутун жаҳон иқтисодиётида оғир муаммоларни 
юзага келтирмоқда. 
Тижорат банкларида актив амалиётлар самарадор-
лигини таъминлаш доимо долзарб аҳамият касб этиб 
келади. Бунга сабаб банк активлари самарадорлигини 
баҳолаш масаласи банк таъсир доирасидан ташқари ён-
дашувни ҳам талаб қилади. Ўз навбатида, банк активла-
ри самарадорлигини таъминлашнинг комплекс табиати 
унинг услубий асосларини амал қилишида ифодаланади.
Тадқиқотларимиз натижасида банк актив амалиётлари 
самарадорлигини услубий асосларини қуйидаги муҳим 
йўналишларини белгиладик:
1. Банк актив амалиётлари самарадорлигини белги-
ловчи асосий мезонлар, талаблар ва кўрсаткичларни 
аниқлаштириб бериш;
2. Банк актив амалиётлари самарадорлигини таъмин-
лашга тўсқинлик қилувчи муаммоли жиҳатлар ва омил-
ларни тизимлаштириш, баҳолаш ҳамда уларни бартараф 
этиш йўлларини кўрсатиш;
3. Банк актив амалиётлари самарадорлигини таъмин-
лашнинг макро ва микродаражадаги аҳамияти, ижтимо-
ий-иқтисодий асосларини ёритиш;
4. Банк актив амалиётлари самарадорлигини таъмин-
лашнинг асосий принципларини белгилаш ва уларни 
амал қилиш шарт-шароитларини аниқлаш;


24
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
5. Банк ишини юритишнинг хориж тажрибасини тадқиқ 
этиш орқали банк актив амалиётлари самарадорлигини 
баҳолаш чора-тадбирлари, усул ва воситалари ҳамда 
ёндашувларини тизимлаштириш.
Тадқиқотимизда банк актив амалиётлари самара-
дорлигининг услубий асосларини умумий жиҳатларини 
кўриб чиқамиз. 
Мамлакатимиз банклари амалиётида “банк актив-
лари самарадорлиги” тушунчаси моҳиятини етарлича 
ёритиб берилмаганлиги оқибатида банклар ўз активла-
ри ҳақиқий ҳолатини акс эттиришда, асосан, “активлар 
сифати”, “активлар ликвидлиги” бўйича талабларнигина 
бажарилишига кўпроқ эътибор қаратмоқда. Бу эса, ўз 
нав батида, айни пайтда банкларда хорижий инвесторлар 
томонидан қизиқиш билдирилаётган активлар даромад-
лиги (ROA) кўрсаткичини яхшилашга салбий таъсирини 
кўрсатмоқда.
Республикамизнинг иқтисодчи олимлари Ш.Абдуллае-
ва. Т.Бобоқулов, Т.Каралиев, У.Азизов, О.Сат таров, З.Хол-
махмадов, У.Ортиқов, Д.Саидов, И.Қуллиев томонидан 
тайёрланган “Банк иши” дарслигида тижорат банклари-
нинг активлари ўзига хос белгиларига кўра ликвидлик ва 
риск даражасига кўра ҳамда даромад келтиришига қараб 
гуруҳларга ажратилган
14
.
Шу боис монографияда ушбу тушунчаларнинг 
қиёсий-услубий фарқланиш жиҳатлари очиб берилди 
(1.1-жадвал).
Ушбу олимлар гуруҳи томонидан банкнинг актив 
операциялари 4 та гуруҳга: кредит операциялари, 
инвестиция операциялари, касса ва ҳисоб-китоб 
операциялари ва бошқа актив операцияларига ажратиб 
кўрсатилган
15
.
14
Абдуллаева Ш. Банк иши (дарслик). –Т.: “Iqtisod-Moliya”, 2003.-312 б. 
(131–135-бетлар); У.Азизов ва бошқалар. Банк иши (дарслик). –Т.: “Iqtisod-
Moliya”, 2016.-768 б. (178-168-бетлар).
15
У.Азизов ва бошқалар. Банк иши (дарслик). –Т.: “Iqtisod-Moliya”, 2016.-768 б. 
(175-бет).


25
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
1.1­жадвал

Download 5,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish