17
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
актив амалиётларини
прогнозлашнинг эконометрик
усулларини ривожлантириш бўйича У.А.Отажонов,
Ю.Э.Джураевлар
8
, банк актив амалиётлари назоратини
такомиллаштириш бўйича Н.Ф.Каримов, М.К.Эрматов,
О.А.Йўлдошев, Х.Ф.Дадабаева, О.Ф.Абдусаламовалар
9
илмий изланишлар олиб боришган.
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан буён
йигирма етти йиллик
давр мобайнида миллий банк
тизими ҳам ўзига хос ривожланиш даврини босиб ўтди.
Тадқиқотларимиздан маълум бўлишича, иқтисодчи
олимлар ҳамда етук амалиётчилар томонидан банк тизи-
мининг мустақилликка эришилганидан кейинги ривож-
ланиш тарихи турлича даврларга ажратилади. Хусусан,
олим Ш.Ташматов “Ўзбекистонда
банк тизимининг
шакл ланиши ва ривожланиши” номли докторлик ишида
мазкур даврни: 1991–1994 йиллар (икки поғонали банк
тизимини шаклланиши ва миллий валютанинг муома-
лага киритилиши), 1994–1996 йиллар (банк тизимининг
ҳуқуқий асосларини мустаҳкамланиши,
Марказий банк
ва тижорат банкларининг вазифалари ҳамда ваколатла-
рини аниқ белгиланиши), 1997–1999 йиллар (банк тизи-
мига хусусий капиталнинг кириши, тижорат банкларида
корпоратив бошқарув муносабатларининг шаклланиши,
банкларни назорат қилиш борасидаги ислоҳотларнинг
8
Отажонов У.А. Инвестицион портфелни иқтисодий-математик усуллар ёр-
дамида оптималлаштириш (Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари ми-
солида). Номзодлик диссертацияси. –Т.: 2011., Джураев Ю.Э. Моделирование
кредитно-платежной деятельности коммерческого банка (на примере Наман-
ганского управления АК”Пахтабанка”). Дис. канд. экон.наук.-2009. ;
9
Каримов Н.Ф. Тижорат банкларида аудитни ташкил қилиш ва уни услубиёти-
ни такомиллаштириш муаммолари. Докторлик диссертацияси. –Т.: 2008.; Эр-
матов М.К. CAMEL рейтинг тизими ва банк аудитини такомиллаштириш му-
аммолари. Номзодлик диссертацияси. –Т.: 2008.; Йўлдошев О.А. Ўзбекистон
Марказий банкининг тижорат банклари фаолиятини
тартибга солиш амали-
ётини такомиллаштириш. Номзодлик диссертацияси. –Т.: 2011.; Дадабаева Х.Ф.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларини назорат қилиш муаммолари.
Номзодлик диссертацияси. –Т.: 2005.; Абдусаламова О.Ф. Бозор иқтисодиёти
шароитида тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш масалалари. Ном-
зодлик диссертацияси. –Т.: 2002.
18
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
амалга оширилиши), 2000 йилдан сўнгги (банк тизимини
янада ислоҳ қилиниши) каби босқичларга ажратади
10
.
Фикримизча, иқтисодчи
олимлар банк тизимини
ривожланиш босқичларини ажратишда ўз тадқиқотлари
объекти доирасида ёндашган.
Ф.М.Муллажоновнинг умумий таҳрири остида чоп
этилган “Ўзбекистон Республикаси банк тизими” ном-
ли рисолада эса республикамизда
банк тизимидаги
ислоҳотларни амалга оширишнинг биринчи ва иккин-
чи босқичлари 1991–2000 йиллар, учинчи ва тўртинчи
босқичлар 2001–2010 йиллардаги чора-тадбирларни ўз
ичига олиши қайд
этилган
11
.
Биз тадқиқотимиз мавзуси доирасида мустақиллик
йилларида банк активлари самарадорлигини мустаҳкам-
лаш борасида амалга оширилган ислоҳотларни қуйидаги
босқичларга ажратиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблай-
миз:
Do'stlaringiz bilan baham: