Ижтимоий асослар
Банкларнинг ҳукумат
мақсадли дастурларини
амалга оширишдаги
иштирокини
кенгайтириш
Иқтисодий ночор
корхоналар фаолиятини
тиклашга кўмаклашиш ва
молиявий қўллаб-
қувватлаш
Банкларнинг
иқтисодиётни ҳудудий
ривожлантиришдаги
ўрнини ошириш
1.3расм. Банк активлари самарадорлигини
таъминлашнинг иқтисодий-ижтимоий асослари
24
Фикримизча, тижорат банкларида актив амалиётлари
самарадорлигини таъминлаш услубиёти бир қатор муҳим
принципларга асосланиши лозим.
Актив амалиётларнинг даромадликка йўналтирил-
ганлиги. Тижорат банкининг стратегик мақсади ҳар бир
актив амалиётдан максимал даражада фойда олиш
ҳисобланади. Чунки актив амалиётларни шаклланишида
бир қатор харажатлар сарфланади.
Тадбирларнинг
оқилона
мувофиқлаштирилиши.
Банк актив амалиётлари самарадорлигини таъминлаш
элементларининг серқирралиги ҳамда турли банк бў-
линмалари мажбуриятлари билан уйғунлашганлиги
раҳбариятдан масъул бўлинмалар фаолиятини муво-
фиқлаштиришни талаб этади.
Таҳлил маълумотларининг ишончлилиги. Банк актив-
лари самарадорлигини баҳолашда ички ва ташқи ман-
24
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
37
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
балардан ишончли ҳамда етарли маълумотлар олиш
муҳим аҳамият касб этади. Ташқи манба маълумотлари
активларни самарали бошқариш стратегиясини ишлаб
чиқишда, ички манба маълумотлари активларни бошқа-
ришнинг ички сиёсатлари талабларини бажарилишини
баҳолашга хизмат қилади. Айниқса, активлар сифатини
таснифлаш бўйича маълумотларнинг бузиб кўрсатилиши
банк маблағларини йўқотиш хавфини ошишига олиб
келади.
Банк ликвидлигининг таъминланиши. Актив амалиёт-
лар ҳажмини оширилиши, ўз навбатида, банк ликвид-
лигини таъминловчи ресурсларни четланишига олиб
келади. Шу боис тижорат банклари актив амалиётларни
шакллантириш жараёнида мунтазам равишда ликвидлик
талабларига риоя этишлари зарур.
Ликвидлилик даражаси бўйича активлар 3 та асосий
гуруҳга бўлинади: 1. Юқори ликвидли активлар, 2. Лик-
видли активлар, 3. Паст ликвидли активлар. Паст лик-
видли активларга – қийинчилик билан пулга айланадиган
активлар, буларга: узоқ муддатли кредитлар, инвести-
циялар, қийин сотиладиган бино ва иншоотлар ҳамда
муддати ўтган қарзлар киради.
Актив амалиётлар сифати назоратининг тўғри ташкил
қилиниши. Тижорат банкларида актив амалиётларнинг
юқори рискка берилувчан эканлиги, шунингдек, мижоз-
лар фаолиятидаги кескин ўзгаришлар активларни муам-
мога айланиш хавфини юзага келтиради. Бу ҳолат актив-
лар амалиётлар устидан рискка асосланган назоратни
тўғри ташкил этишни талаб этади. Банк ишини юритиш-
нинг хориж тажрибасини тадқиқ этиш орқали банк актив
амалиётлари самарадорлигини баҳолаш чора-тадбир-
лари, усул ва воситалари ҳамда ёндашувларини тизим-
лаштириш бўйича тадқиқотлар монографиянинг кейинги
параграфида баён этилган.
38
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Do'stlaringiz bilan baham: |