Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Гумон қилинувчи (айбланувчи)ларни сўроқ қилиш тактикаси



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Гумон қилинувчи (айбланувчи)ларни сўроқ қилиш тактикаси. 


Терговчи гумон қилинувчи (айбланувчи)ни сўроқ қилиш режасини тузга-
нда гумон қилинувчи ўзини ҳимоя қилиш учун келтириши мумкин бўлган 
важларни (алибиси, яъни айбланувчининг жиноят содир этилган вақтда 
бошқа жойда бўлиши, айбсизликни билдирувчи ҳолат, ихтиёрий жинсий 
алоқада бўлганлиги ёки жинсий алоқада бўлган ҳолатини инкор этиши) 
таҳмин қилиб версиялар тузади. Гумон қилинувчининг алибисини текши-
риш учун номусга тегиш жинояти содир этилган вақтда қаерда ва қандай 
машғулот билан шуғулланганлиги тўғрисида гумон қилинувчининг важи-
ни тасдиқловчи шахслар сўроқ қилинади. 
Гумон қилинувчи жинсий алоқани ихтиёрий бўлган деб жабрла-
нувчи билан жинсий муносабати мавжудлигини асос қилиб кўрсатиши 
мумкин. Бу версияни текшириш учун у сўроқ қилинади. (Бу алоқалари 
қачондан бери давом этмоқда, бу муносабатлардан ўзининг ва жабрла-
нувчини яқин қариндошлари хабардорми ва бунга уларнинг муносабати
улар ўртасида жанжал бўлганми). 
Гумон қилинувчи, жабрланувчи билан учрашганлигини инкор эт-
маслиги мумкин. Лекин улар ўртасида ҳеч қандай жинсий алоқа бўлмага-
нлиги тўғрисидаги кўрсатмаси танасида тажовуздан қолиши мумкин 
бўлган излар бор ёки йўқлиги орқали аниқланади. Гумон қилинувчини 
сўроқ қилишда қуйидаги саволлар берилиши мумкин: охирги пайтда ким 
билан жинсий алоқага киришган ва қачон, учрашув қандай характерда 
бўлган, яъни ушбу учрашувдан унинг танасида; кийимида ҳеч қандай 
излар қолмаганлиги тўғрисида сўралиши мумкин. Гумон қилинувчи билан 
жабрланувчининг учрашув характерини аниқлаш мақсадида қуйидаги са-
воллар аниқланади: қаерда ва нима сабаб билан учрашганлар, улар қанча 
вақт бирга бўлишган, нима қилишган, нима ҳақида гаплашишган, уларни 
бирон киши кўрганми ёки кўрмаганми, қандай ажрашишганлиги, учрашу-
вдан қайтишда кимларни учратган ва бу учрашув ҳақида кимлар хабардор 


эканлиги масалаларига аниқлик киритилади. Жабрланувчининг кўрсатма-
сидан фойдаланиб саволлар ҳажмини кенгайтириш ҳамда иккала томон 
кўрсатмаларини текшириш лозим.
Айбланувчи тергов давомида ўз кўрсатмаси ва жабрланувчи билан 
учрашганлик ҳолатини инкор этиши мумкинлигини назарда тутиб, ҳодиса 
содир бўлган жойни унинг иштирокида олиб борилиши ва ҳар бир ҳаракат 
баённомада, фотосуратга, видеоёзув орқали қайд этилиши лозим. 
Айбланувчининг ёлғон кўрсатмаларини фош қилиш ҳамда ҳақиқий 
маълумотларни олиш мақсадида унга қуйидаги далилларни кўрсатиш ло-
зим, яъни сўроқ баённомаси, эксперт хулосаси, тинтув ва ҳодиса содир 
бўлган жойдан топилган ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатмалари 
баён қилинади. 
Кўп ҳолларда сўроқ қилишдан ташқари, юзлаштириш тергов ҳарака-
ти ҳам режалаштирилади. Номусга тегиш жинояти бўйича юзлаштириш 
ўтказиш олдиндан режалаштирилган ва асослантирилган ҳолда ўтказили-
ши лозим. Чунки бу тергов ҳаракати жабрланувчининг айниқса вояга ет-
маган ёш болаларни руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 
Юзлаштириш зарурият туғилганда, яъни қарама-қаршиликни бошқа тер-
гов ҳаракатлари билан аниқлаш иложи бўлмаганда ҳамда бу тергов ҳара-
кати орқали кутилган натижага эришиш мумкинлигига етарли асос бўлга-
ндагина ўтказилади. Юқоридаги ҳолати таниб олиш учун кўрсатиш тергов 
ҳаракатига ҳам тегишлидир. Жабрланувчи сўроқда айбдорнинг анатомик 
ва функциявий белгилари ҳақидаги кўрсатмасини текшириш гумон қили-
нувчини гувоҳлантириш, суд-тиббиёт экспертизасидан ўтказиш орқали 
аниқлаш мумкин. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish