Covid-19 – Коронавирус пандемияси муносабати билан корхонада қўшимча карантин чора-тадбирларини белгилаш тўғрисида



Download 16,52 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi16,52 Kb.
#79324
Bog'liq
БУЙРУҚ коронавирус


COVID-19 – Коронавирус пандемияси муносабати билан жорий этилган карантин вақтда ходимларни вирусдан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг меҳнатини тўғри ташкил қилишга оид умумий буйруқдан намуна
Б У Й Р У Қ



20__ й. «__» ________

____-сон

_______________ш.





COVID-19 – Коронавирус пандемияси муносабати билан қўшимча карантин чоралари белгиланганлиги муносабати билан корхона фаолиятида қўшимча чоралар белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги


ПФ-5969–сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда COVID-19 – Коронавирус пандемияси муносабати билан қўшимча чораларни белгилаш мақсадида, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги
ПФ-5969–сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Коронавирус эпедемияси шароити Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 18-моддасига мувофиқ ходимларнинг меҳнати учун ўзига хос хусусиятларни белгилашга сабаб бўладиган алоҳида объектив омил сифатида қайд этилсин.
3. Корхонанинг Ички меҳнат тартиби қоидаларига ходимларнинг масофадан туриб – уй режимида ишлаши, бундай иш режимларидаги меҳнатни ташкил қилиш ва иш ҳақи тўлашга доир қўшимчалар киритилиши мақсадга мувофиқ деб топилсин.
Шу муносабат билан, корхонанинг Ички меҳнат тартиби қоидаларига
1-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

4. Карантин вақтидаги вирусдан ҳимоя қилиш мақсадида, ходимлар меҳнат фаолияти жиҳатидан қуйидаги тоифаларга бўлинсин:
- меҳнат таътилига чиқадиган ходимлар;
- иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқадиган ходимлар;
- масофадан – уйдан туриб ишлаш режимига ўтказиладиган ходимлар;
- меҳнат фаолиятини давом эттирадиган ходимлар.
5. Жорий йилнинг 24 мартидан бошлаб:
йиллик меҳнат меҳнат таътилига чиқадиган ходимлар рўйҳати 2-иловага;
иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериладиган ходимлар рўйҳати 3-иловага;
масофадан туриб – уйдан туриб ишлаш режимига ўтказиладиган ходимлар рўйҳати 4-иловага;
меҳнат фаолиятини корхонада туриб давом эттирадиган ходимлар рўйҳати
5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Меҳнат кодексининг 148-моддасига асосан йиллик меҳнат таътилига кетадиган ходимларга ўртача ойлик иш ҳақи тўловлари тўланиши, бу ходимларнинг меҳнат таътилига кетиш олдидан тўлаб берилиши белгилаб қўйилсин.
7. Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, ҳозирча 1 ойдан кўп бўлмаган муддатга берилиши белгилаб қўйилсин.
8. Иш фаолиятини корхонадан туриб давом эттирадиган ходимлар зиммасига қўшимча вазифалар тушишини ҳисобга олиб, уларга МКнинг 160-моддасига асосан, қўшимча тўловлар тўлаш масаласи кўриб чиқилсин.
Бу масалада корхона Бош бухгалтери ва Кадрлар бўлими бошлиғи 3 кун муддат ичида корхона директорига қўшимча тўловлар бўйича таклиф ва буйруқ лойиҳасини киритсин.
9. Хўжалик мудири 1 кунлик муддатда иш фаолиятини корхонада туриб давом эттирадиган ходимларни вирусдан сақловчи барча хавфсиз воситалар (ҳимоя ниқоблари, махсус қзлқоплар ва кўзоайнаклар ҳамда антисептик воситалар) билан тўлиқ таъминласин.
10. Бухгалтерия ва Хўжалик мудири масофадан туриб – уй режимига ўтадиган ходимларни иш қуроллари билан тўлиқ таъминласин, бу борада уларга:
ўзларига бириктирилган компьютер техникалари уларнинг моддий жавобгарлиги остида топширилсин ҳамда вақтинча уйларида ишлаш учун олиб кетишга руҳсат берилсин;
интернет тармоғига уланиш учун зарур хажмдаги трафиклар учун уларнинг ҳисобига керакли миқдорда пул маблағлари ўтказиб берилсин.
11. Масофадан туриб – уй режимига ўтадиган ходимларнинг меҳнат фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилсин:
уларнинг иш вақти Меҳнат кодексининг 116-моддасига мувофиқ нормал иш вақти режими (яъни 5 кунлик иш хафтаси (шанба ва якшанба дам олиш куни), соат 9.00 дан 18.00 га қадар бўлган иш вақти (соат 13.00 дан 14.00гача тушлик вақти)) асосида;
уларнинг иш ҳақи ишбай асосида, амалда бажарилган ишлар учун ёки сифати бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган маҳсулот учун тўланиши;
уйда бажарилган меҳнат унумдорлиги нормалари ёки ишбай нархлар томонларнинг келишувига кўра, нормал иш вақти ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши;
(ёки, иш берувчи ва ходимларнинг келишувига мувофиқ, масофадан туриб, онлайн тартибида кунлик ҳисобдорлик тартибига тўлиқ риоя қилинган тақдирда бу иш учун ходимларга одатий нормал иш вақти тартибида – табель тартибида асосида иш ҳақи тўланиши);
вазифалар раҳбариятнинг бўлинма раҳбарларига, бўлинма раҳбарларининг эса бўлинма ходимларига онлайн режимида кунлик даврий ҳисоботлар бериб борилиши, соат 18.00 га қадар эса умумий якуний тақдим этилиши орқали қабул қилиниши;
уйдан туриб бажарилган ишлар учун ходимнинг иш ҳақи миқдори иш берувчининг ўз ишлаб чиқаришида банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари сингари бўлиши белгилаб қўйилсин.
12. Белгилаб қўйилсинки, Кадрлар бўлими бошлиғи ва бош юрисконсульт раҳбариятга меҳнат қонунчилигидан келиб чиқиб, йиллик меҳнат таътилига, иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериладиган ва иш фаолияти масофадан туриб – уй режимига ўтадиган ходимлар бўйича буйруқ лойиҳаларини бир кунлик муддатда киритсин.
13. Мазкур буйруқ корхона Касаба уюшмаси билан келишилган.
14. Буйруқнинг ижроси юзасидан назоратни ўз зиммамда қодираман.


Директор ХХХ
Download 16,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish