Гуруҳ томонидан содир этилган номусга тегиш жиноятини тер-
гов қилиш. Бундай туркумдаги жиноятлар кўпинча вояга етмаган шах-
слар томонидан гуруҳ бўлиб содир этилади.
Тажовуз ҳам вояга етмаган шахсларга қаратилади. Айбланувчилар-
нинг кўрсатмалари бир-бирига қарама-қарши бўлади, яъни ўз айбини ен-
гиллаштиришга ҳаракат қилиш, воқеа қоронғуда, маст ҳолатда содир
этилганлиги туфайли ўзини бошқара олмаганлик важлари асос қилиб
кўрсатилиши мумкин. Бундай ҳолатда терговчи нафақат айбланувчилар ва
жабрланувчини (гувоҳни) батафсил сўроқ қилади, балки айбланувчилар-
нинг ҳар бирини жиноят содир этишдаги иштирокини аниқлаш мақсадида
кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириб, тергов ҳаракатини
ўтказади. Бундан ташқари, суд-тиббиёт экспертизаси тайинланиб, экс-
пертга аниқланиши лозим бўлган ҳолат юзасидан саволлар ва ашёвий да-
лиллар жўнатилади.
27-боб. ДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ МУЛКИНИ МАНСАБДОР
ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛИШ
ЖИНОЯТЛАРИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ
1-§ Талон-тарож қилиш жиноятларининг криминалистик тав-
сифи
Давлат ва жамоат мулкини талон-тарож қилиш жиноятини таҳлил
қилишда айбланувчининг ҳатти-ҳаракатини тўғри баҳолаш ва бу ҳаракат-
нинг ижтимоий хавфлилик даражасини аниқлаш муҳим ўрин тутади. Жи-
ноятнинг таркибини аниқлашда давлат ва жамоат мулкини мансабдор
шахслар томонидан талон-тарож қилинишига криминалистик тавсиф бе-
риш керак. Талон-тарож қилиш жиноятларини криминалистик тавсифига
қуйидаги элементлар киради;
1) Жиноий тажовуз предмети;
2) Жиноятни содир этиш усули, ҳолати ва аниқ вазияти;
3) Жиноятчининг шахсий хусусиятлари;
4) Жиноятнинг оқибати.
Жиноий тажовузнинг предметига кўра, талон-тарожни қуйидаги ик-
ки гуруҳга бўлиш мумкин:
а) пулларни талон-тарож қилиш;
б) моддий қимматликларни талон-тарож қилиш;
Бу маълум даражада шартли, чунки кўп ҳолларда жиноятчилар мод-
дий қимматликларни пулга айлантиришга ҳаракат қиладилар. Озиқ-овқат,
енгил саноат тармоқлари моддий қимматликларни пулга айлантириш та-
лон-тарож қилинганда кўпроқ учрайди. Масалан, гўшт комбинатида гўшт
маҳсулотларини талон-тарож мақсадида қалбаки ҳужжатлар тўлдирилиб,
улар мол етказиб берадиган тайёрлов ташкилотларига юборилади. Тайёр-
ловчилар бу маҳсулотлар сотиб олинганлиги тўғрисида қалбаки квитан-
циялар ёзадилар ва натижада нақд пул ўзлаштирилади.
Баъзи ҳолларда раҳбарнинг хизмат мавқеи моддий қимматликларни
ва пул воситаларини олишга кенг имконият беради. Бундай шахсларнинг
талон-тарож қилиш усули бошқаларникидан фарқ қилади. Омбор мудири,
балки шофёрнинг содир қилган талон-тарож жиноятларида гарчи жиноят
объекти битта бўлса ҳам уни содир қилиш усули бир-биридан кескин фарқ
қилади.
Давлат ва жамоат мулкини талон-тарож қилиш жиноятларини тергов
қилиш ва очишда жиноятни яшириш усулларини аниқлаб берадиган из-
лар йиғиндиси қолади. Жиноятчи олдиндан кўра билмаган бу излар жино-
ятни очишда муҳим роль ўйнайди. Давлат ва жамоат мулкини талон-
тарож қилиш жиноятининг криминалистик тавсифини кўрсатувчи излар-
нинг пайдо бўлишида жиноятни содир қилиш усули асосий рол ўйнайди.
Агар талон-тарож жинояти мансабдор шахслар томонидан содир
этилган бўлса, уни содир этиш усули икки турга бўлинади:
1. Оддий талон-тарож, яъни ҳеч қандай ниқобсиз мулкни қонунсиз
эгаллаб олиш.
2. Ниқоблаб содир этилган жиноят, бу жиноят қуйидаги усуллар би-
лан содир этилади:
а) ҳисоб-китоб ҳужжатларини, ҳисоб-китоб реестридаги кирим-
чиқим ёзувларини қалбакилаштириш;
б) савдо базаларида ва омборларда ҳисобга олинмаган ортиқча
маҳсулотларни вужудга келтириш;
в) ишлаб чиқариш жараёнида ҳисобга олинмаган ортиқча маҳсулот-
ларни вужудга келтириш;
г) ғаразли мақсадларда пулни бошқа шахсларга бериш;
д) пул воситаларини ноқонуний равишда, алдов йўли билан олиш.
Мансабдор шахслар томонидан талон-тарож жиноятлари ўзлашти-
риш, растрата, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, сохтакорлик, ва-
колат доирасидан четга чиқиш орқали ҳам содир этилади.
Давлат ва жамоат мулкини талон-тарож қилиш жиноятларини ўрга-
нишда жиноятчининг шахсий хусусиятларини ҳам эътиборга олиш лозим.
Агар талон-тарож мансабдор шахслар томонидан содир этилган бўлса,
уларнинг шахсий хусусиятлари, бир гуруҳ шахслар томонидан ташки-
лий равишда содир этилган бўлса, жиноят иштирокчиларининг ҳар бири-
нинг роли, ташкилотчилари аниқланиши лозим. Кўпинча бундай жиноят-
лар фирибгарлар, юлғучлар томонидан содир этилади, улар молия-
хўжалик ишлари, ишлаб чиқариш жараёнида ҳисоб-китобни яхши би-
ладиган одамлар ҳисобланадилар.
Талон-тарож жинояти айрим шахслар томонидан содир этилган
бўлса, бундай жиноятчилар таркибини асосан ўғрилар, талончилар, бо-
сқинчилар, олдин судланган шахслар, аксарият қисмини текинхўр элемен-
тлар ташкил этади.
Талон-тарож жиноятининг криминалистик тавсифига яна талон-
тарож қилиш мотиви, айбланувчининг айбдорлик даражаси, келтирилган
зарар миқдори, жиноят содир этилган вақт, жой ва шарт-шароитлар ҳам
киради.
Жиноят процессуал қонуни ва жиноят процесси назарияси дастлаб-
ки терговни ўтказиш ва ишни судда кўришда исботлаш предмети ҳақида
умумий ва бошланғич ҳолатларни аниқлаб беради. Исботлаш предмети
кўрилаётганда жиноят таркибига ҳамда улар ўртасидаги объектив боғла-
нишга аҳамият бериш лозим.
Талон-тарож ишларини муҳим ҳолатларини аниқлаш учун жиноий
гуруҳ фаолиятининг ҳамда бир жиноятчи фаолиятининг бошланиши ва
тамом бўлиши пайтини аниқ исботлаш жуда катта аҳамиятга эга.
Талон-тарож қилинган вақт тўла ва батамом аниқланса, жиноий гу-
руҳ иштирокчилари сонига ҳам аниқлик киритиш мумкин: Энг аввало,
жиноятни қаерда, яъни қайси ташкилот ёки муассасада содир бўлганли-
гини аниқлаш лозим.
Жуда кўп ҳолларда талон-тарож жиноятлари кўзга ташланмаса-да,
лекин дастлаб қайси ташкилотда талон-тарож содир бўлган, ҳодисанинг
асосий воқеалари қаерда ривожланганлиги маълум бўлади. Бизга маълум-
ки, талон-тарож жиноятлари турли хил йўллар билан амалга оширилади ва
жуда кўп ҳодисалардан иборат бўлади.
Қуйида мансабдор шахслар томонидан талон-тарож жиноятларини
очиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳодисалардан бир нечтасини
кўриб ўтамиз:
1) мулкни талон-тарож қилиш факти;
2) талон-тарож жиноятчиларининг мансаблари - бу жиноят ҳодиса-
сининг асосий белгиларидан бири ҳисобланади, шунинг учун уларни
аниқлаш жиноятни тўла-тўкис очишга ёрдам беради. Бунда икки ҳолатни
кўришимиз мумкин;
- сохта ҳужжатлар билан талон-тарож қилинган мулк;
-умуман ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан ўғирланган мулк.
3) талон-тарож қилинган мулкнинг миқдори, бу ҳолат исботланиши
лозим бўлган ҳолатларга киради, бунда жиноят ҳодисаси етказилган за-
рарнинг миқдори ва ҳарактери аниқланади. Талон-тарож қилинган мулк-
нинг миқдорига қараб қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
- кўп миқдордаги талон-тарож;
- йирик миқдорда талон-тарож;
- жуда йирик миқдорда талон-тарож.
4) Жиноий гуруҳ таркиби ва шу гуруҳ иштирокчиларининг тавсифи
ва уларнинг роли.
5) Ишга тегишли бўлган бошқа муҳим ҳолатлар:
а) айбланувчининг турмуш тарзи. Айбланувчининг турмуш тарзи-
ни ўрганишда фактларни иккига бўлиб кўриш мумкин;
- харажатлар миқдорини аниқлаш - бу ерда кунлик харажатлардан
ташқари қуйидаги ҳолатлар, яъни ҳовли жой сотиб олиш ёки қимматбаҳо
нарсалар ва бошқалар сотиб олиш ҳолатлари;
- даромад манбаларини аниқлаш билан боғлиқ бўлган ҳолатлар;
- талон-тарож қилувчи мансабдор шахс томонидан жиноий йўл би-
лан эгалланган мулк, қимматбаҳо нарсалар. Бу ҳодисаларни аниқлаш
фақат айбланувчининг айбдорлик даражасини кўрсатиб қолмасдан, балки
талон-тарож натижасида етказилган зарарни қоплашнинг муҳим воситаси
бўлиб ҳам ҳисобланиши мумкин.
Қонунда суд, прокуратура, тергов ва суриштирув органлари талон-
тарож юзасидан тушган материалларни таҳлил қилиб, талон-тарож жиноя-
тининг ҳар қандай белгиси топилгач, жиноят ишини қўзғатиши мумкин,
дейилган. Бу белгиларни аниқлаш ҳам муҳим криминалистик аҳамиятга
эгадир.
Давлат ва жамоат мулкини талон-тарож қилиш жиноятининг белги-
лари жиноят ишини қўзғатишга асос бўлади, криминалистик маънода эса,
талон-тарож қилувчининг ҳаракати билан вужудга келган шу турдаги жи-
ноятнинг содир қилинганлигини кўрсатувчи маълум ўзгаришлардир.
Давлат ва жамоат мулкини талон-тарож қилиш жиноятларининг
аниқ белгилари қуйидагилар бўлиши мумкин:
- товар-материал қимматликларининг ортиқ ёки оз чиқиш факти;
- ҳужжатларни расмийлаштирмасдан мулкни олиб чиқиш ёки олиб
кириш;
- ҳужжатда кўрсатилганидан кўп миқдордаги мулкни сотиш;
- моддий қимматликка эга бўлган айрим ҳаракатларда товарнинг
белгиланганидан кўплиги;
- тайёр маҳсулотларни, ярим фабрикатларни, хомашёни яширин реа-
лизация қилиш факти;
- товарларни савдо корхоналарининг ёрдамчи биноларидан сотиб
юбориш;
- мулкни сарф қилгандан кўп деб кўрсатиш;
- маълум қимматга эга бўлган материалларни қийматини йўқотган,
деб олиб кетиш;
- пул воситасини ва қимматбаҳо материалларни ҳисобдан чиқариш
тўғрисидаги қалбаки ҳужжатларни тақдим этиш;
- моддий қимматликлар ишониб топшириб қўйилган мансабдор
шахснинг маошига тўғри келмайдиган турмуш тарзи;
-моддий жавобгар шахслар мулкнинг сақланишини ҳисоб-китоб ва
назорат қиладиган маъмурият вакиллари ва хизматчилари билан мунта-
зам ичкиликбозлик қилиши.
Кўп ҳолларда талон-тарож ҳақидаги маълумотлар улар содир
этилганлигини кўрсатиб туради. Давлат ва жамоат мулкини талон-тарож
қилиш жиноятлари ҳақидаги хабарларни текширишда маълумот йиғиш-
нинг қуйидаги усулларидан фойдаланиш лозим:
- товарларни ва қимматбаҳо буюмларнинг сонини текшириш учун
кутилмаган инвентаризация ташкил этиш;
- муассаса, корхона ва уларнинг бўлимларини молия хўжалик фао-
лиятини ревизия этиш;
- товар ва қимматбаҳо нарсаларни юклаётган ва туширилаётган
пайтда кимлигини кўрсатадиган қалбаки ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
- текширилаётган операцияга алоқадор мансабдор, моддий жавобгар
ва уларнинг устидан назорат қиладиган шахслардан тушунтириш хатлари
олиш;
- предметларни хусусияти, ўзаро боғлиқ бўлган процесслар ҳақида
мутахассисларнинг фикрини олиш:
- тезкор-қидирув органларига қидирув тадбирлари ўтказиш тўғри-
сида топшириқлар бериш;
- шу ташкилот, корхонанинг молиявий хўжалик фаолиятини тартиб-
га соладиган меъёрий ҳужжатларни ўрганиш;
- муассаса, корхонанинг давлат ва жамоат мулкини сақлаш шароит-
лари, технологик процессларининг хусусиятларини ўрганиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |