Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Дастлабки материалларни таҳлил этиш, жиноят иши



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

2-§ Дастлабки материалларни таҳлил этиш, жиноят иши 
қўзғатиш ва дастлабки тергов ҳаракатлари 
Жиноят ишини қўзғатиш учун кўп ҳолларда қуйидаги ҳолатлар асос 
бўлиб хизмат қилиши мумкин: 
1) ўтказилган тафтиш, инвентаризация ва бошқа текширув матери-
аллари, агар бу материалларда корхона муассаса ва ташкилотларда тек-
ширув натижасида растрата ёки моддий қимматликлар мавжудлиги
аниқланган бўлса; 
2) тезкор-қидирув йўли билан тўпланган материаллар асосида 
ЖПКнинг 322-моддасида жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари 
берилган, уларга қуйидагилар киради: 
1) шахсларнинг аризалари; 
2) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва 
мансабдор шахслар берган маълумотлар; 
3) оммавий ахборот воситалари берган маълумотлар; 
4) жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи маълумотлар ва изларни 
суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг бевосита ўзи аниқлаши; 
5) айбни тан олиш ҳақидаги арз.


Булардан ташқари жиноят белгилари ҳам талон-тарож жиноятини 
тергаш бўйича жиноят ишини қўзғатиш учун асос бўлади. Ушбу белги-
ларни кўпинча инвентаризация ва актларида кўриш мумкин.
Терговнинг қанчалик тез ва самарали бўлишлиги тергов органларига 
талон-тарож жиноятларининг белгилари мавжудлиги тўғрисидаги 
фактларни аниқлаш тафтиш материалларининг қанчалик тез ва ўз вақтида 
берилишига боғлиқ. 
Тафтиш молия-хўжалик органлари томонидан белгиланган режа асо-
сида ёки тўсатдан ўтказилади ва бу тўғрида акт тузилади. Актда қандай 
корхонада талон-тарож фактлари топилганлиги, ким томонидан ва қаерда 
аниқланганлиги тўлиқ кўрсатилган бўлишлиги лозим. Акт 5 кундан ке-
чиктирилмасдан прокуратура ёки ички ишлар органларига берилиши ке-
рак. 
Тафтиш материалларини таҳлил қила туриб терговчи қуйидаги ҳо-
латларга ўз эътиборини қаратмоғи лозим: 
а) текширув ваколатли шахслар томонидан тегишли мутахассислар-
ни (ҳисобчи, муҳандис ва ҳ.к.) жалб этиш ўтказилганлиги; 
б) текшириш ушбу хўжалик тармоғида ўрнатилган тартибда ўтка-
зилганлиги; 
в) тафтиш актида у ёки бу хатоликлар аниқ далиллар асосида ифо-
даланганлиги ва уларнинг ҳар тарафлама текширилганлиги; 
г) текширув материаллари тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан 
кўриб чиқилганлиги ва уларнинг бу тўғридаги хулосалари; 
д) тўпланган материалларнинг тўлиқлилиги; 
е) аниқланган далиллар бўйича жавобгар бўлган шахсларнинг 
қандай тушунтириш берганлиги ва бу тушунтириш бўйича тафтишчи
қандай хулоса берганлиги. 


Агар жиноят иши тафтиш материаллари асосида қўзғатилган бўлса, 
қуйидаги дастлабки тергов ҳаракатлари амалга оширилади:
а) тафтиш асосида аниқланган ва асосланмаган деб ҳисобланган 
ҳужжатларни кўздан кечириш ва олиб қўйиш; 
б) тафтиш томонидан аниқланган қалбакилаштирилган ҳужжатларни
тайёрлаган шахсларни сўроқ қилиш; 
в) далилий ашё бўладиган ҳужжат ва предметларни қидириб топиш 
мақсадида айбланувчиларнинг турар жойларида, иш жойида тинтув ўтка-
зиш, моддий зарарни қоплашни таъминлаш учун мулкларни аниқлаш ва 
рўйхатга олиш; 
г) тафтиш материалларида кўрсатилган шахсларни сўроқ қилиш. 
Тезкор-қидирув органлари томонидан тўпланган маълумотлар асо-
сида қўзғатилган жиноят ишлари бўйича қуйидаги дастлабки тергов ва 
ташкилий тадбирлар ўтказилиши мумкин: 
а) жиноят устида ушлаш; 
б) ушланган шахснинг уйида ва иш жойида тинтув ўтказиш, жиноят-
чининг мулкига банд солиш; 
в) ҳужжатларни кўздан кечириш, зарур ҳолларда олиб қўйиш; 
г) далилий ашё бўладиган предметларни кўздан кечириш ва олиб 
қўйиш; 
д) ишлаб чиқариш бинолари ва омборхоналарни кўздан кечириш; 
е) гумон қилинувчиларни сўроқ қилиш; 
ж) инвентаризация ва тафтиш ўтказишни ташкил этиш. 
Агар жиноят иши фуқароларнинг, мансабдор шахсларнинг берган 
шикоят ва аризаларини текширилиши асосида қўзғатилган бўлса, дастла-
бки тергов ҳаракатлари ва ташкилий тадбирлар ушбу материалларда 
мавжуд бўлган маълумотлар асосида аниқланади. Кўп ҳолларда бундай 


вақтларда тергов ишини бошлашдан олдин инвентаризация ва тафтиш 
ўтказиш ташкил этилади. 
Терговчи жиноят иши бўйича зарур барча ҳужжатлар билан таъмин-
ланган бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Бундай ҳужжатлар терговчига даст-
лабки материаллар ва тафтиш материаллари билан келиб тушиши мумкин. 
Бундай материалларни тегишли ташкилотлардан, турли шахслардан - 
фуқаровий даъвогари, шикоятчилардан, гумон қилинувчи ва айбланувчи-
лардан, гувоҳлардан талаб қилиб олиш ҳам мумкин. 
ЖПКнинг 161-моддасига мувофиқ терговчи зарур бўлган ҳуж-
жатларни олиб қўйиш ҳуқуқига эга. Терговчи жиноят ишини тергашда 
қандай ҳужжат зарурлигини ва олиб қўйилиши лозим бўлганларини бел-
гилаб қўйиши зарур. Бундай вақтларда терговчига мутахассис - ҳисобчи, 
иқтисодчи, криминалистлар катта ёрдам кўрсатишлари мумкин. Ҳисобчи 
ёки иқтисодчилар терговчига ҳужжатларни таҳлил қилишнинг қандай 
усулларидан фойдаланиши, терговчини қизиқтираётган операция қандай 
ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши тўғрисида, криминалист эса 
кўздан кечирилаётган ҳужжатда қандай ўзгартиришлар, қалбакиликлар 
мавжудлиги тўғрисида маълумотлар беришлари лозим. 
Ҳужжатларни кўпроқ йиғиш учун ўтказилаётган дастлабки тергов 
ҳаракатлари тезкорлик билан ўтказилиши лозим. Кўздан кечиришга улгу-
ролмаса ҳужжатлар сақланаётган жой муҳрлаб қўйилади. Кейинчалик бу 
ҳужжатлар тўлиқ ўрганилиб, кераклилари жиноят ишига қўшиб қўйилиши 
мумкин, қолганлари эса қайтариб берилади. 
Инвентаризация терговчининг талабига мувофиқ махсус тайинлан-
ган комиссия томонидан корхоналарда, ташкилотларда маълум вақт ора-
лиғида товарларнинг, пул воситаларининг мавжудлигини текшириб 
кўриш учун ўтказилади. Терговчи инвентаризация комиссия таркибига 
кирмаса-да, бу тадбир ўтказилаётган вақтда иштирок этиши мумкин. 


Инвентаризация товар ва моддий қимматликларнинг ҳақиқий ҳола-
тини, мавжудлигини кўрсатиш учун қуйидаги шартларни бажариши ке-
рак:
а) инвентаризацияни ўтказишдан олдин: ёрдамчи хоналар, бинолар, 
ертўла ва бошқа кириш, чиқиш, моддий қимматликлар сақланаётган жой-
лар пломбаланиши ёки муҳрланиши лозим; кассадаги кундалик пул воси-
таларини ҳисоблаб чиқиш, барча тарози ва бошқа оғирлиқ ўлчагич ас-
бобларининг тўғри ишлашини текшириб кўриш, моддий жавобгар шах-
сдан барча кирим ва чиқим ҳужжатлари ҳисоботга киритилганлиги тўғри-
сида тилхат олиниши лозим. 
б) барча товар ва моддий қимматликлар қайтадан санаб чиқилиши, 
ўлчаниши, тортиб кўрилиши лозим; 
в) инвентаризацияни ўтказишда моддий жавобгар шахс иштирок 
этиши шарт. Агар моддий жавобгар шахс қамоқда бўлса, олиб келиниши 
таъминланиши лозим, у оғир касал ёки атайлаб келмаса, инвентаризация 
унинг иштирокисиз ҳам ўтказилиши мумкин; 
г) инвентаризация жиноят иши билан боғлиқ бўлган барча объ-
ектларда бир вақтнинг ўзида ўтказилиши шарт; 
д) инвентаризация моддий жавобгар шахсга аввалдан билдирилмай, 
тўсатдан ўтказилиши лозим; 
е) инвентаризация натижалари инвентаризация рўйхатларида қайд 
этилиб, инвентаризация комиссия аъзолари ва моддий жавобгар шахс то-
монидан имзоланиши керак; 
ж) инвентаризация мумкин қадар қисқа вақт ичида ўтказилиши ло-
зим. Агар инвентаризацияни ўтказишга кўпроқ вақт талаб этилса, унда иш 
куни тамом бўлгандан кейин инвентаризация комиссия аъзолари милиция 
ходимлари билан биргаликда омбор ва моддий қимматликлар сақланётган 
бино эшикларини муҳрлаб кетиши лозим. 


з) инвентаризация рўйхатига киритилган натурал қолдиқ маҳсулот-
лар, моддий қимматликлар ҳисобга олиниб, маълумотлар билан солишти-
риб кўрилиб, алоҳида тузилган ҳужжатда қайд этилади.
Тафтиш ўтказадиган мутахассис, тафтишчи томонидан корхона, 
ташкилот, муассасаларнинг молия-хўжалик фаолиятини бухгалтерия 
маълумотлари асосида текшириб кўриш учун ўтказилади. Тафтиш асосан 
жиноят ишини қўзғатишдан олдин ўтказилади. Мободо, у жиноят иши 
қўзғатилишидан олдин ўтказилмаган бўлса, терговчи иш қўзғатилганда-
ноқ дарҳол ўтказиш чорасини кўриши лозим. Бу тўғрида у қарор чиқариб, 
унда қисман ёки тўлиқ тафтиш ўтказиш зарурлиги ёки зарур эмаслиги, 
аниқ объект ёки мансабдор шахснинг қайси давр ичидаги фаолияти таф-
тиш қилиниши лозимлиги ва тафтиш далолатномасини қачон тақдим этиш 
зарурлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади. 
Тафтиш тайинлаш тўғрисида чиқарилган қарор назорат-тафтиш ор-
ганларига юборилади. Тафтиш олдига қўйиладиган вазифалар аниқ 
бўлиши лозим. Қоидага биноан муассаса ва ташкилотларнинг катта давр 
ичидаги фаолиятини тафтиш қилиш тавсия этилмайди, чунки у кўп вақтни 
талаб этиб, тафтиш ишларини чуқур ва тўлиқ амалга оширилишига 
ҳалақит беради. Агар тафтиш корхона ва ташкилотларнинг катта давр 
ичидаги фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлса, унда терговчи таф-
тишни бир гуруҳ тафтишчилар томонидан ўтказиш масаласини ҳал этиши 
лозим. 
Тафтиш тўсатдан ўтказилиши мақсадга мувофиқ. Бир вақтнинг ўзи-
да тафтиш қилинадиган объектдан ташқари у билан ўзаро алоқада бўлган 
бошқа объектларда ҳам тафтиш ўтказилиши шарт. Тафтишни тайинлаш 
билан бирга терговчи тафтишчиларга олдиндан талон-тарож қилиш, жи-
ноятни яшириш усулларини, ҳатто тахмин этилаётган жиноятчиларнинг 
фамилияларини ҳам айтиш мумкин. 


Терговчи тафтишчи билан доимий алоқада бўлиши лозим. Тафтиш-
чи терговчига суиистеъмол қилиниш фактлари тўғрисида ахборотлар бе-
риб турса, терговчи эса тафтишчига жиноят иши бўйича тўпланган янги 
материаллар тўғрисида маълумот бериб туради. Тафтишчи суиистеъмол 
қилиниш фактларини аниқлагандан кейин бу тўғрида хусусий далолатно-
ма тузади ва уни дарҳол терговчига тақдим этади. Бу далолатноманинг 
мазмуни билан манфаатдор шахсларни таништириш шарт эмас, чунки
улар кейинчалик тузилган умумий далолатнома мазмуни билан тушунти-
рилади. 
Тафтиш ўтказишдан мақсад фақат камчиликлар ва ортиқча маҳсу-
лотларни аниқлаш эмас, шу билан бирга ўтказилган у ёки бу операция-
ларнинг қонунийлигини текшириш, журналларда қайд этилган ҳужжат ва 
ёзувларнинг сифатли ва ҳақиқий эканлигини баҳолаш, натижалар матема-
тик жиҳатдан тўғрилигини аниқлашдан иборат. Бундан ташқари, тафти-
шлар ҳужжатларда қайд этилган операциялар ҳақиқатан ҳам амалга оши-
рилганлигини ва уларнинг қонуний ҳарактерда эканликларини ҳам тек-
ширишлари зарур. 
Мансабни суиистеъмол қилиш орқали давлат ва жамоат мулкини та-
лон-тарож қилиш жинояти ўзининг мураккаблиги ва кўп ҳодисалардан 
иборат бўлганлиги учун терговчидан катта ташкилий тадбир чораларини 
талаб этади. Терговчи тафтиш ва инвентаризация материаллари асосида ва 
тезкор-қидирув органлари, фуқаро ва мансабдор шахслардан тушган 
шикоятлар бўйича қўзғатилган жиноят ишлари бўйича баъзи предмет ва 
ашёвий далилларни қидириб топиши муҳим аҳамиятга эга.
Терговчи терговнинг бошланғич босқичида қуйидагиларни қидириб 
топиши жуда зарур деб ҳисобланади: 
1) талон-тарож қилинган мулк; 


2) жиноий йўл билан топилган пуллар; қимматликлар, омонат касса 
дафтарчаси, жиноий йўл билан топилган мулклар; 
3) талон-тарож қилиш учун тайёрланган, ҳисобда бўлмаган хомашё, 
яримфабрикатлар ва тайёр маҳсулотлар; 
4) жиноий битим билан алоқадор бўлган турли ёзувлар; 
5) тергов учун керакли бўлган талон-тарож жинояти иштирокчила-
рининг уй манзиллари, телефон рақамлари ва бошқа маълумотлар; 
6) турли ҳужжатлар ва ёрлиқларнинг тоза бланкалари; 
7) терговчини қизиқтираётган ташкилот ва корхоналарнинг молия-
хўжалик фаолиятини ифода этадиган бухгалтерия ҳужжатлари ва бо-
шқалар. 
Қайд этилган ҳолатларни аниқлаш ва далиллар тўплаш учун тергов-
чи қуйидаги дастлабки тергов ҳаракатларини ва ташкилий тадбирларни 
кўриши зарур: 
1) жиноят устида ушлаш (хом ашёни ҳеч қандай ҳужжатсиз сотиш, 
қабул қилиш); 
2) ушланганларни шахсий тинтув қилиш; 
3) хизмат хона (бино)ларида тинтув ўтказиш ва уларни кўздан кечи-
риш; 
4) тинтув ўтказиш ва кўздан кечиришда тайёрланаётган ҳужжатлар, 
предметлар, тайёр маҳсулотларни муҳрлаш зарурати бўлса, айримларини 
олиб қўйиш; 
5) пул ва мулкни банд қилиш, уларни олиб қўйиш ва қўриқлашга
топшириш; 
6) талон-тарож қилишда гумон қилинган шахсни сўроқ қилиш; 
7) талон-тарож фактларини кўрган гувоҳларни сўроқ қилиш; 


8) омборларда, савдо-муассасаларида ва ташкилотларда, кассадаги 
пул воситаларини инвентаризация қилиш ёки моддий қимматликларнинг 
қолдиқларини ҳисобга олиш; 
9) харидорларни алдаш ҳолатларини аниқлаш мақсадида назорат та-
рзда харид қилиш ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларини назорат учун 
топширишни ўтказиш; 
Қайд этилган дастлабки тергов ҳаракатлари ва ташкилий тадбирлар-
ни бажаришда топилган объектларнинг ҳолати, қўриқланиши, ҳуж-
жатларнинг сақланиши аниқ ва батафсил қайд этилиши жуда муҳим ҳисо-
бланади. 
Тафтиш ва инвентаризация материаллари асосида қўзғатилган жино-
ят ишлари бўйича қуйидаги дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилади: 
1) тафтишчи ва инвентаризация ўтказган шахсни сўроқ қилиш; 
2) далолатномада кўрсатилган шахсларни сўроқ қилиш; 
3) камчилик борлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганиш, тафтиш 
далолатномаси билан бирга, берилган ҳужжатларни олиб қўйиш ёки улар-
нинг йўқолмаслик чорасини кўриш; 
4) камчилик учун жавобгар шахсни сўроқ қилиш; уларни тинтув 
қилиш; 
5) уларнинг пул ва мулкини банд қилиш. 
Жиноят устида ушлаш. Терговчи ички ишлар органи ходимлари би-
лан биргаликда жиноятчини жиноят устида ушлаб, ундан тегишли ҳужжат 
ва предметларни олади, ушлаган жойи ва вақтини белгилаб қўяди. Талон-
тарожчи кўп ҳолларда талон-тарож қилинган товар маҳсулотларини со-
тишда, уларни олиб кетишда ортиқча хомашёдан маҳсулот тайёрлашда 
хомашёни яширинча олиб кетишда ушланади. Жиноятчини жиноят устида 
ушлашга пухта тайёргарлик кўрилмоғи лозим: ушлаш бўйича тузиладиган 
тезкор гуруҳ таркибини аниқлаш, вазифаларини белгилаб олиш, ушлаш 


вақти ва жойини аниқлаш, тўсатдан ушлашни таъминлаш, жиноий гу-
руҳнинг барча иштирокчиларини бир вақтда ушлаш масаласини ҳал этиш 
имконияти борича ушлаш тезкор гуруҳни зарурий транспорт воситаси би-
лан таъминлаш лозим.
Ушлаш вақтида талон-тарожчида бўлган барча ўғирланган мулклар, 
хомашё, яримфабрикатлар, тайёр маҳсулотлар, пуллар, ҳужжатлар олиб 
қўйилиши зарур. 
Талон-тарожчини жиноят устида ушлаш фактининг ўзи унга маълум 
даражада психологик таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг натижасида у 
ўзи содир этган жиноят ва унинг иштирокчилари тўғрисида ноилож тўғри 
кўрсатув бериши мумкин. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish