Гумон қилинувчилар ва ўғирланган мулклар яширилиши мумкин деб
гумон қилинган шахсларнинг турар жойларида ҳам тинтув ўтказила-
ди. Кўпинча жиноятчилар ўғирланган буюмларни ертўла, чердак, мол-
хона ва шунга ўхшаш жойларда сақлашлари мумкин. Шунинг учун бу-
ндай жойлар диққат билан текширилиши лозим. Бундан ташқари
ҳовли жойларда дарахт таглари, томорқа жойлари ҳам албатта
тинтув қилиниши шарт.
Тинтув жиноятчини қидириб топиш мақсадида ҳам ўтказилиши му-
мкин. Бундай вақтларда жиноятчининг яшириниб турган жойини у билан
алоқа қилиб турган шахсларни кўрсатувчи турли ҳужжат (турли ёзишма-
лар, почта квитанциялари ва ҳ.к) ларга алоҳида эътибор қаратилмоғи ло-
зим.
Гумон қилинувчи баданида жиноят изларини, белгиларини аниқлаш
мақсадида гувоҳлантириш ҳам ўтказилади. Кўпинча жиноятчилар ўғирли-
кни содир этишда шошилиб бирон аъзосини жароҳатлантириши, қўлида
турли доғлар, чанг, тирноқ тагида ёғ, ун, шакар ва ҳоказо маҳсулотлар-
нинг қолдиқлари бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларга ҳам алоҳида эъти-
бор қаратилмоғи лозим.
Гувоҳ ва гумон қилинувчиларнинг кўрсатувларини текшириб кўриш
учун тергов эксперименти ҳам ўтказилади. Ўғирлик жиноятини тергашда
у ёки бу ҳаракатни бажариш қобилиятини текшириб кўриш мақсадида
тергов эксперименти ўтказилади. Масалан: тинтув вақтида гумон қили-
нувчидан олинган калит билан ўғирлик содир этилган уй ёки бино эшиги-
даги қулфни ечиш мумкин ёки мумкин эмаслик ҳолатини текшириб
кўриш.
Ўғирлик жиноятини тергашда турли суд экспертизалари ҳам тайин-
ланиши мумкин. Ушбу жиноятни тергашда криминалистик, суд-тиббиёт,
суд-химия, товаршунослик экспертизалари тайинланади.
Криминалистик экспертизаси энг кўп тарқалган экспертиза турлари-
дан ҳисобланиб, ўғирлик жиноятларини тергашда трасологик хатшу-
нослик (дастхатлик) экспертизалари тайинланади. Воқеа жойидан кўпинча
бармоқ излари, пойабзаллардан, бузиш қуролларидан қолган излар топи-
лади. Терговчи излардан нусхалар (намуналар) олиб дактилоскопик ёки
бузиш қуроллари, оёқ излари бўйича трасологик экспертиза тайинлайди.
Суд-тиббиёт экспертизаси ўғирлик содир этилган жойдан қонга ўхшаш
доғлар бузиш қуроллари, буюмлар, ойна синиқлари ҳамда чекиб ташлан-
ган папирос қолдиқлари, соч толалари топилганда тайинланади. Экспер-
тиза ёрдамида воқеа жойидан қон доғлари мавжуд бўлган предметлар, бу-
зиш қуролларидаги қон гуруҳи гумон қилинувчи сифатида ушланган шах-
снинг қон гуруҳига тўғри келишлиги ёки келмаслиги масалалари ҳал эти-
лади. Бу маълумотлар гумон қилинувчининг ўғирлик жиноятини содир
этишда алоқадор эканлигини ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга.
Суд-химия экспертизаси гумон қилинувчидан ёки бузиш қуроллари-
дан топилган турли моддалар (клей, буёқ, чанг, турли кимёвий модда
доғлари) таркиби воқеа жойидан олинган моддалар таркибига мос кели-
шлик масаласини ҳал этиш мақсадида тайинланади.
Товаршунослик экспертизаси асосан ўғирланган предметларнинг
гумон қилинувчидан топилган предметлар билан бир таркибли ёки фарқ
қилишлик масаласини ҳал этиш мақсадида тайинланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |