Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Талон-тарож жиноятини тергаш бўйича экспертизалар



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

6-§. Талон-тарож жиноятини тергаш бўйича экспертизалар 
тайинлаш 
Давлат ва жамоат мулкини талон-тарож қилиш жиноятларини тер-
гашда турли-туман масалаларни у ёки бу турдаги экспертизаларни тайин-
лаш орқали ҳал қилинади. Қуйида талон-тарож жиноятларини тергашда 
тайинланадиган айрим турдаги экспертизалар устида тўхталиб ўтамиз: 
1. Бухгалтерия экспертизаси қуйидаги масалаларни ҳал 
этиш мақсадида тайинланади: 
а) моддий товар қимматликлар, пул воситаларининг кам ёки ортиқча 
чиқиш ҳажмини текшириш ва аниқлаш; 


б) хом-ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларни сарфлашнинг асо-
сли эканлигини текшириш; 
в) молия интизомининг бузилганлик ҳолатларини аниқлаш; 
г) мазкур объектда ҳисоб-китобнинг тўғри олиб борилганлигини 
текшириш; 
д) талон-тарож жиноятининг содир этилишига сабаб бўлган шаро-
итларни аниқлаш. 
Экспертизани тайинлашдан олдин терговчи эксперт бухгалтер билан 
маслаҳатлашиб экспертиза предмети ва вазифалари, текшириш учун оли-
надиган ҳужжатларнинг сони ва турларини, эксперт томонидан ҳал эти-
ладиган саволларнинг мазмунини аниқлайди. 
2. Криминалистика экспертизаси қуйидаги масалаларни ҳал этиш 
мақсадида тайинланади: 
а) дастхатни бажарган шахсни идентификация қилиш; 
б) бир неча ҳужжатларни бажарган, тайёрлаган шахсларни аниқлаш; 
в) ҳужжатлар мазмунидаги ўзгариш фактларни ва уларни бажариш 
усулларини аниқлаш; 
г) ҳужжатлардаги дастлабки ёзув мазмунини аниқлаш; 
д) ёзув машинкаларини идентификация қилиш; 
е) муҳр ва штампларни идентификация қилиш ва ҳ.к. 
Талон-тарож жиноятларини тергашда кўпинча дастхат ва текстларни 
экспертиза қилиш, ҳужжатларни криминалистик асосда текшириш учун 
трасологик экспертизалари тайинланади. 
3. Технологик экспертиза қуйидаги масалаларни ҳал этиш мақсадида 
тайинланади: 
а) технологик режимдан четга чиқиш ҳолларини, уларнинг нимала-
рда ифода этганлигини, ишлаб чиқилган маҳсулот сифатига қандай таъсир 
қилганлигини айниқлаш учун; 


 б) ҳар бир ишлаб чиқарилган маҳсулот учун қанча хомашё ярим-
фабрикатлар сарф этилганлигини аниқлаш; 
в) тайёр маҳсулотларнинг давлат стандарти шартларига мос кели-
шлиги; 
г) маълум материаллар ёки маҳсулотларни тайёрлашда ёки ишлаб 
чиқаришда сарф этилган хомашё техник шартлар (талаб)ларга мос кели-
шлиги ва ҳ.к. 
Экспертиза ўтказиш учун етарли материалларни ўз вақтида етказиб 
бериш муҳим аҳамиятга эгадир. Терговчи талон-тарож содир этилган давр 
ичида тайёрланган барча маҳсулотларни топишга ҳаракат қилиши лозим. 
4. Товаршунослик экспертизаси асосан саноат ва савдо соҳасида со-
дир этилган жиноий ишларни тергашда тайинланади. Экспертизанинг 
объекти бўлиб, тайёр маҳсулотлар ҳисобланади. Товаршунослик экспер-
тизаси орқали тайёр маҳсулотларнинг сифати тўғрисидаги тайёр маҳсу-
лотларнинг техник шартлар ва давлат стандарти талабларига мос кели-
шлиги, номи, сорти ва баҳосининг тўғрилиги каби масалалар ҳал этилади. 
5. Қурилиши техника экспертизаси асосан қурилиш ишларини олиб 
бориш жараёнида содир этилган талон-тарож жиноятларини тергашда 
тайинланади ва қурилиш объектининг смета баҳоси, қурилиш ишлари ма-
териаллар нархи сметага мувофиқ аниқланганлиги қурилиш баҳоси қанча 
суммага ошириб кўрсатилганлиги каби масалалар ҳал этилади. 
Булардан ташқари яна химия, агротехник, ветеринария ва зоотех-
ника экспертизалари ҳам тайинланиши мумкин. Бу турдаги экспертизалар 
давлат ва жамоа хўжаликларида, тайёрлов ташкилотларида содир этилган 
талон-тарож жиноятларини тергашда тайинланади. 
7-§. Талон-тарож жиноятларининг 
олдини олиш тадбирлари 
 


Талон-тарож жиноятларининг олдини олиш бўйича олиб борилади-
ган чораларга қуйидагилар киради: 
1) талон-тарож жиноятларининг содир эилишига сабаб бўлган ҳо-
латлар ва шарт-шароитларни аниқлаш; 
2) уларнинг олдини олиш тадбир тадбирларини ишлаб чиқиш. 
Талон-тарож жиноятларининг содир этилишига олиб келган ҳолат-
лар ва шарт-шароитлар 2 гуруҳга бўлинади: жиноятнинг содир этилиши-
даги вазият билан боғлиқ бўлган ҳолатлар; жиноятчининг шахси билан 
боғлиқ бўлган ҳолатлар; 
Жиноятнинг содир этилишидаги вазият билан боғлиқ бўлган ҳолат-
ларга қуйидагилар киради: 
- мансабдор шахслар томонидаги давлат ва жамоат мулкининг 
қўриқланишига хўжасизларча ва совуққонлик билан муносабатда бўлиш; 
- моддий қийматлар ва пул воситаларини ҳисобга олиш қоидаларининг
бузилишлиги; 
- назорат қоидаларининг бузилишлиги; 
- қабул қилинган ва берилаётган мулкларнинг сон ва сифати бўйича 
қайд этиш қоидаларининг бузилиши; 
- юкларни транспортда ташиш қоидаларининг бузилиши; 
- моддий қийматлар, мулкнинг етарли даражада қўриқланмаганлиги; 
- кадрларни танлаш принципларининг бузилганлиги; 
- мулкнинг ҳаракатда бўлишини ифода этувчи ҳужжатларни тузиш 
қоидаларининг бузилишлиги. 
Бу кўрсатилган ҳолатлар умумий гуруҳлар категориясига киради. 
Ҳар бир ҳолатда улар деталлаштирилиши ва аниқликлар киритилиши 
мумкин. 
Талон-тарож жиноятларини содир этилишига олиб келадиган ҳо-
латлар содир этиш усуллари билан боғлиқ бўлади. Жиноятчилар жиноят 


содир этиш усулини танлашда корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил 
этиш усулини танлашда корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил 
этишдаги кирим-чиқим ҳужжатларини расмийлаштиришда ҳисоб-
китобнинг яхши йўлга қўйилганлиги, ички тартиб қоидаларининг бажари-
лиши устидан олиб бориладиган назоратнинг бўшлиғи, ўлчов асбоблари-
нинг носозлиги, тафтиш ва инвентаризация текширишларининг юзаки 
ўтказилиши ва кадрлар танлашда йўл қўйиладиган камчиликларни ўрга-
ниб, уларда ўзларининг жиноий ҳаракатларини амалга оширишда фойда-
ланилади. 
Талон-тарож жиноятларининг содир этилишга олиб келган, ёрдам
берган ҳолатларни аниқлаш ва унинг олдини олиш тадбир чоралари жи-
ноий ишни қўзғатишдан бошлаб, дастлабки терговни тугатишгача бўлган 
давр ичида терговчи ички ишлар органи ходимлари ва жамоатчилик ва-
килларининг ёрдами асосида ушбу жиноятларнинг олдини олиш чора 
тадбирларини ишлаб чиқади ва уларнинг берган маълумотлар асосида 
тайёрланаётган янги жиноятларни бартараф этиш чораларини киради. 
Талон-тарож жиноятларининг олдини олишдаги терговчининг про-
филактик йўналишдаги фаолияти муҳим ўрин тутади. Уларга қуйидагилар 
киради: тақдимнома киритиш, корхона, муассаса ва ташкилотлар жамоа-
ларининг йиғилишларида маъруза қилиш, умумий ахборот воситалари, 
радио, телевидение орқали чиқишлар қилиш ва ҳ.к. 
Терговчининг талон-тарож жиноятининг олдини олишдаги асосий 
иш формаси жиноят содир этилган корхона ва ташкилотларга тақдимнома 
киритиш ҳисобланади. Тақдимномада жиноятни тергаш жараёнида ушбу 
корхонада талон-тарож содир бўлиш сабаблари, уни содир этишда яра-
тилган шароитлар ва кимнинг айби билан содир этилганлиги кўрсатилади. 
Шунингдек, тақдимномада талон-тарож жиноятининг олдини олиш 
йўллари ва воситалари ҳам кўрсатилади. Тақдимноманинг самарадорлиги 


кўрсатилган талаблар риоя қилинганлигига, адресатнинг тўғри танланган-
лигига ва унинг бажарилиши устидан тегишли назорат қилинишига 
боғлиқ.

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish