3-§. Талончилик ва босқинчилик жиноятларини тергаш
Талончилик ва босқинчилик жиноятлари хавфли ва оғир жиноятлар
туркумига кириб, давлат ва жамоат ҳамда фуқароларнинг шахсий мул-
кини эгаллашга қаратилган бўлади.
Талончилик ва босқинчилик жиноятлари бўйича жиноят ишини
қўзғатиш учун асос қилиб қуйидагилар олинади:
1) жабрланувчиларнинг берган аризалари;
2) мансабдор шахсларнинг давлат мулки сақланаётган жойга ёки
уни қўриқлаётган қоровулга ҳужум қилиб мулкни ўғирлаганлиги тўғриси-
даги аризаси;
3) талончилик ва босқинчилик қилиш мақсадида шикаст етказилган
шахсга тиббий ёрдам кўрсатаётган тиббий муассасалардан берган ариза-
лар;
4) ички ишлар органлари томонидан талончилик ва босқинчилик-
нинг содир этилиши аниқланганлиги.
Талончилик ёки босқинчилик жинояти содир этилганлиги тўғрисида
хабар олингандан кейин ўтган вақтни инобатга олган ҳолда ички ишлар
органи тезкор ходимлари ёрдамида зудлик билан жиноятчини ушлашга
қаратилган тезкор-қидирув ишларини амалга ошириш лозим. Ундан кейин
жабрланувчидан ҳодиса қандай ҳолатда содир этилганлиги тўғрисида
сўраб олинади. Сўраш қисқа бўлишлиги, бу вақт ичида жабрланувчидан
терговчи ёки суриштирувчи жиноят белгилари борлиги тўғрисида бир ху-
лосага келишлари лозим. Шу ҳолатнинг ўзи жиноят ишини қўзғатишга
асос бўлади.
Ўтказиладиган дастлабки тергов ҳаракатларининг кетма-кетлиги
жиноятчининг жиноят содир этиш вақтида ушлангани ёки жиноятнинг со-
дир этиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилганлигига боғлиқ. Агар жи-
ноят иши жиноятнинг содир этиш ҳолати бўйича қўзғатилган бўлса, тер-
гов жабрланувчини сўроқ қилиш воқеа жойини кўздан кечириш, жабрла-
нувчининг кийимларини кўздан кечириш ва гувоҳлантириш, жабрла-
нувчини суд-тиббиёт экспертизасидан ўтказиш, гувоҳларни сўроқ
қилишдан бошланади. Бу жиноят иши қўзғатилгандан кейин дарҳол ўтка-
зиладиган дастлабки тергов ҳаракатлари ҳисобланади.
Жабрланувчини сўроқ қилиш талончилик ва босқинчилик жиноятла-
рини тергашда жабрланувчилар иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган
маълумотларни беришлари мумкин. Сўроқ жараёнида жабрланувчининг
руҳий ҳолати албатта инобатга олиниши зарур. Жабрланувчи унга ҳужум
уюштирилганда қўрққанидан ҳушидан кетиб қолиши ҳам мумкин ёки со-
дир этилган ҳодисани барча деталларигача эслаб қололмаслиги мумкин.
Ушбу турдаги жиноятлар кўпинча қоронғулик пайтида содир этилади.
Жабрланувчи жиноятчиларнинг ташқи кўриниш белгиларини яхши эслаб
қололмаслиги, қоронғуликда уларнинг қўлидаги қурол турларини яхши
ажрата олмай қолишликлари мумкин. Баъзи вақтларда жиноятчилар
ҳақиқий тўппонча ўрнига ёғочдан ясалган ёки ўйинчоқ тўппончалардан
фойдаланишликлари ҳам мумкин. Жабрланувчи қўрқув ёки яхши эътибор
бермаганлиги натижасида жиноятчилар қуролланган эдилар деган кўрса-
тув берадилар.
Жабрланувчи ўзига нисбатан ҳужум уюштирилгандан кейин тўлали-
гича ўзига келмаган ёки бўлиб ўтган ҳодисани батафсил эслай олмайдиган
ҳолатда бўлади. Шунинг учун терговчи уни тинчлантириши зарур, хавф
ўтиб кетганлиги, ўзини қўлга олишлиги ва бўлиб ўтган воқеани яхши
эслашликни тушунтириши керак. Жабрланувчи ўзига келгандан кейин
сўроқ қилиниб, қуйидагилар аниқланади:
- талончилик ва босқинчилик қачон ва қаерда (шаҳар, кўча, парк ва
ҳ.к.) содир этилганлиги;
- ҳужум уюштирилганда жабрланувчи бир ўзи ёки у билан бошқа
шахслар ҳам борлиги, агар бўлган тақдирда ким бўлганлиги ва уларни
қандай топиш мумкинлиги;
- ҳужум қилинган жойга нима мақсадда борганлиги;
- талончилик ва босқинчилик содир этилаётган вақтда жиноятчилар-
нинг ҳаракатлари нималарда ифода этилганлиги: жиноятчилар пул талаб
қилганлиги ёки қўлидан сўмкачасини тортиб олганлиги, жиноятчилар бир
неча шахс бўлса улар ўзаро нималар тўғрисида гаплашганлиги, бир-
бирига исми шарифи ёки лақаб билан мурожаат этганлиги;
- жабрланувчи талончилик ёки босқинчилик натижасида қандай за-
рар кўрганлиги: қанча сўм пулини олганлиги, қандай тана жароҳати бўлса
уларнинг номи, қиймати, ўзига хос белгилари ва рақамлари ҳамда нархи;
- жабрланувчининг қаршилик кўрсатган ёки кўрсатмаганлиги;
- воқеани кимлар кўрганлиги ёки унга ҳужум қилинганлигини ким-
лар тасдиқлаши мумкинлиги;
- жиноятчилар транспорт воситасидан фойдаланган бўлсалар, унинг
маркаси, ранги ва қайси томонга кетганлиги.
Сўроқ вақтида жабрланувчининг кўрсатуви мумкин қадар
аниқлаштирилиши ва деталлаштирилиши лозим. Айниқса, баённомада
жиноятчиларнинг ташқи кўриниш белгилари (жинси, ёши, бўйи басти, та-
на тузилиши, бош ва оёқ кийими, тури ранги) тўлиқ батафсил ёритилиши
лозим. Агар жиноятчилар жабрланувчиларнинг устки кийимини ечиб
олган бўлса, уларнинг чўнтагида нималар бўлганлиги аниқланади, агар
давлат ва жамоат мулки босқинчилик ёки талончилик билан талон-тарож
қилинган бўлса, жабрланувчи сифатида ушбу корхонанинг ходими сўроқ
қилиниб ўғирланган мулк қаерда, қандай сақланганлиги, уларни ким та-
сарруф этиш ҳуқуқига эга эканлиги аниқланади.
Жабрланувчи ҳужум натижасида қўрққани туфайли жиноятчилар-
нинг сони, ташқи кўриниш белгилари, жиноятнинг содир этилиш ҳолати
тўғрисида нотўғри кўрсатув бериши ҳам мумкин. Бундай вақтларда жабр-
ланувчининг берган маълумотлари танқидий нуқтаи назардан баҳоланиб,
улар иш бўйича тўпланган, аниқланган маълумотлар билан солиштириб
кўрилиши шарт. Жабрланувчининг дастлабки сўроқ вақтида берган кўрса-
тувларини деталлаштириш, аниқлаштириш мақсадида сўроқни жиноят со-
дир этган жойга чиқиб ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Бу ўз навбатида
кўрсатманинг тўғрилигини, саҳналаштирилмаётганлигини исботлашга ёр-
дам беради.
Талончилик ва босқинчилик билан боғлиқ бўлган ҳодиса содир
бўлган жойини кўздан кечириш жабрланувчи сўроқ қилингандан кейин
дарҳол ўтказилади. Ҳодиса жойи кўчалар, қурилиш майдонлари, шаҳар
дам олиш боғлари, шаҳар транспорт воситалари (автобус, троллейбус,
трамвай ва ҳ.к) салонлари, турар жойлар бўлиши мумкин. Кўздан кечи-
ришни ўтказишда жабрланувчи ва ҳодисани ўз кўзи билан кўрган гу-
воҳнинг иштирок этиши мақсадга мувофиқдир, чунки уларнинг иштироки
кўздан кечириш чегарасини аниқлаб олишда ва жиноят изларини қидириб
топишда ёрдам беради.
Воқеа жойини кўздан кечиришда мутахассис криминалистнинг
иштирок этиши ҳам жуда зарур, чунки у топилган бармоқ изларидан
пойабзал, транспорт воситалари ва бузиш қуролларидан кўчирма нусхалар
олишда терговчига ёрдам беради. Шу боисдан воқеа жойига чиқадиган
гуруҳ таркибига мутахассис-криминалистни ҳам киритиш зарур.
Талончилик ва босқинчилик жиноятлари бўйича воқеа жойини
кўздан кечиришда инспектор-кинолог ҳам иштирок этиши мумкин.
Воқеа жойини кўздан кечиришда терговчи қуйидаги вазифаларни
бажаришга ҳаракат қилиши лозим:
1. Жиноятчилар томонидан воқеа жойида ва унга туташ бўлган
ҳудуд (майдон)ларда қолдирган турли изларни (пойабзал, транспорт воси-
таси, бузиш қуролларидан қолдирилган излар, қон доғлари) қидириб то-
пиш;
2. Жиноятчилар томонидан эсидан чиқиб қолдириб кетган ёки та-
шлаб юборилган турли предметларни ёки ўзлари билан жабрланувчи
ўртасида ҳужум вақтида олишув бўлганда қолдириб кетган предметларни
(қурол, папирос қолдиғи, бош кийими ва ҳ.к.) қидириб топиш;
3. Жиноятчига тааллуқли бўлган предметлардан ҳужум қилинган
вақтда жабрланувчига ёки воқеа жойида қолдирилган айрим қисмлари ёки
бўлакларини (ўқ отиш қуролининг айрим қисмлари, кийимидан узилиб
тушган тугма ёки бирон қисми) қидириб топиш;
4. Жиноятчининг воқеа жойида бўлганлигидан далолат берувчи
излар ва предметларни, жиноятчиларнинг кийимларида, фойдаланган тра-
нспорт воситасида қолдирилиши мумкинлигини аниқлаш (Масалан: лой,
тупроқ, чанг, бўёқ, қон излари ва ҳ.к.);
5. Воқеа жойи ҳолатини ва изларни криминалистик-техникавий во-
ситалар ёрдамида қайд этилишини таъминлаш чорасини кўриш лозим.
(Масалан: фотосуратга олиш, видеотасвирга тушириш, нусхалар олиш).
Кўздан кечиришни ҳужум уюштирилган жойдан бошламоқ лозим.
Бу жойлардан жиноятчининг оёқ излари, ташлаб юборилган ёки тушириб
қолдирилган жиноят қуроллари (пичоқ, устара, кастет ва ҳ.к.) отилган
гильза ва ўқлар, жиноятчиларнинг тиш излари қолган предметлар, папи-
рос қутичаси ва қолдиғи, дастрўмол, гугурт, олишув вақтида юлиниб
қолинган тугма, кийим парчалари, бош кийим ва бошқа буюмлар топили-
ши мумкин. Бу топилган из ва буюмларда жиноятчилар тўғрисида муҳим
маълумотлар бўлиши мумкинлигини назарда тутиб, улар диққат билан
кўздан кечирилиши лозим. Масалан: воқеа жойидан топилган пойабзал
излари жиноятчилар кийиб юрган пойабзал тури, размери, жиноятчилар-
нинг қаёқдан келиб, қайси томонга кетганлигини, транспорт воситаси
протекторидан қолган излар бўйича жиноятчилар қандай транспортдан
фойдаланганлигини, бош кийимидан топилган сочи бўйича, сочнинг ранги
тўғрисида хулосага келиш мумкин.
Ҳужум қилинган жой кўздан кечирилгандан кейин, унга туташ
бўлган жойлар кўздан кечирилади. Воқеа жойидан жиноятчилар кетган из
бўйича кузатиб борилса йўлма-йўл унча аҳамиятли бўлмаган, арзимайди-
ган предмет ёки буюмларни ташлаб кетган ёки тушириб қолдирганлиги
аниқланиши, топилиши мумкин.
Масалан, жиноятчилар сўмкача ёки ҳамённи тортиб олгандан кейин
ичидаги пул ва бошқа қимматликларни олиб, ўша ернинг ўзидаёқ ёки
воқеа жойидан бир оз узоқлашгандан кейин отиб юборишлари мумкин.
Жиноятчилар ташлаб кетган предметлар, ўғирланган буюмлар топилганда
улар диққат билан кўздан кечирилади, чунки уларда жиноятчилар ўзлари-
нинг бармоқ изларини қолдирган бўлишлари мумкин.
Агар талончилик ёки босқинчилик турар жойларда содир этилган
бўлса, юқорида қайд этилган из ва предметлардан ташқари хонадонларга
кириш жойларида, эшикда ва ичида бузиш аломатлари мавжуд бўлганда
бузиш қуролларининг турини аниқлаш мақсадида улар диққат билан
кўздан кечирилади, бузиш қуролини қидириб топиш чоралари кўрилади.
Жабрланувчини сўроқ қилгандан ва воқеа жойида кўздан кечиришни
ўтказгандан кейин, кечиктириб бўлмайдиган баъзи тергов ҳаракатларини
ўтказиш лозим бўлади. Уларга гувоҳларни сўроқ қилиш, суд-тиббиёт
экспертизасини тайинлаш, жабрланувчининг кийимини кўздан кечириш
ва гувоҳлантириш каби тергов ҳаракатлари киради.
Гувоҳларни сўроқ қилиш тартиби жабрланувчини сўроқ қилишга
ўхшаш бўлганлиги учун фақат сўроқ қилишнинг айрим хусусиятларига
тўхталиб ўтилади. Гувоҳларни сўроқ қилишда уларнинг кузатувига
таъcир этувчи объектив ва субъектив омилларига ҳам эътибор бериш ло-
зим. Масалан, жиноят содир этилган жойнинг ёритилганлиги, масофа,
ҳодисанинг тез бўлиб ўтишлиги, кўриш ва шунга ўхшаш ҳолатлар.
Шунинг учун ҳам уларни сўроқ қилишда биринчи навбатда ҳодиса қачон
содир этилганлигини, об-ҳаво қанақалиги, ёритилиш қандай эканлиги,
ҳодиса содир этилаётганда қаерда турганлиги, кўриш қобилияти қандай-
лиги, нима учун ҳодиса содир этилган жойга ўз эътиборини қаратганлиги
аниқланади. Кузатиш жараёнида у нималарни кўрганлиги, яъни жабрла-
нувчини кўрган бўлса, у қандай кийимдалиги ва ҳужум вақтида нима
қилганлиги, агар жиноятчиларни кўрган бўлса кўриниши қандай эканли-
ги, қайси томондан келганлиги ва ҳар бирининг ҳаракати нималарда ифо-
да этилганлиги ва қайси томонга қараб кетганлигини аниқлаш муҳим аҳа-
миятга эгадир.
Суд-тиббиёт экспертизасида жабрланувчига етказилган тан жароҳа-
ти, унинг даражаси, танага етказилган шикаст (жароҳат) вақти, қўллани-
лган қурол, натижада жабрланувчининг меҳнат қобилиятини йўқотганли-
ги аниқланади. Баъзан жабрланувчи баданида жароҳатни ўзи етказиши
мумкинми, шикаст етказилишида жабрланувчи билан жиноятчи (ҳужум
қилган шахс)нинг ўзаро жойлашиши қандай бўлганлиги каби ҳолатлар
аниқланиши лозим.
Агар суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаш зарурати бўлмаса жабр-
ланувчининг баданида шикастланиш белгилари бор- йўқлигини аниқлаш
мақсадида гувоҳлантириш ўтказилади. Гувоҳлантириш Жиноят процессу-
ал кодексининг 142-147-моддаларида кўрсатилган талаблар асосида ўтка-
зилади.
Талончилик ва босқинчилик жиноятларини содир этиш вақтида, агар
жабрланувчи қаршилик кўрсатган бўлса, улар олишув пайтида ҳар икка-
ласининг ҳам ташқи кийимида уларнинг толалари қолиши мумкин. Улар-
нинг кийимлари олиниб, ЖПКнинг 135, 140-моддалари талабларига риоя
қилган ҳолда кўздан кечириш ўтказилади. Кийимларни кўздан кечириш
яхши ёритилган хонада катталаштирилиб кўрсатиладиган лупалар ёки ми-
кроскоплардан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Кўздан кечиришда ҳосил
бўлган шикастлар асосида жиноятчилар қандай қуроллардан фойдаланга-
нлиги ҳамда жабрланувчининг кийимида қолган қон доғлари ва микрозар-
рачалар аниқланади.
Дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказиш билан бирга ички ишлар
органлари ходимларига жиноятчилар ва ўғирланган мулкни қидириб то-
пиш учун тезкор-қидирув ишларини амалга ошириш тўғрисида кўрсатма-
лар берилади. Жиноят содир этилишидаги аниқ ҳолатни, ўтказилган даст-
лабки тергов жараёнида тўпланган маълумотларни инобатга олган ҳолда
ўтказиладиган тезкор-қидирув тадбирларига қуйидагиларни киритиш му-
мкин:
1) жиноятчилар қочиб улгурган бўлса унинг изидан қувиш гуруҳи
таркибига жабрланувчи ёки гувоҳни киритиш зарур;
2) милиция ходимлари ва жамоатчилик ёрдамида яширинган жиноя-
тчини қидириб топиш мақсадида атрофдаги ҳудудларни қараб чиқиш;
3) изтопар итдан фойдаланиш;
4) жиноятчилар қочиб кетишининг олдини олиш мақсадида милиция
ходимлари ва жамоатчилик вакиллари ёрдамида йўлларда, станцияларда,
пристанларда тўсиқ ўрнатиб уларнинг йўлини тўсиш ишларини ташкил
этиш;
5) жиноячилар келиши мумкин бўлган жойларда кузатишни ташкил
этиш;
6) жиноятчиларни кўрган шахсларни аниқлаш;
7) жиноятчилар ўтиши мумкин бўлган аҳоли пунктлари, милиция
органларини, темир йўл станцияларини ва қўшни туман ва вилоят ички
ишлар органларини жиноятчиларнинг белгилари ва ўғирланган мулк тур-
лари маркаси ва бошқалар тўғрисида хабардор қилиш;
8) бозорларда, ломбардларда, дўконларда қўл юкини сақлаш камера-
ларида, вокзал ва аэропортларда ўғирланган мулкни сотаётган ёки сақла-
шга топшираётган шахсларни ушлаш мақсадида кузатувни ташкил этиш.
Ушбу тезкор-қидирув тадбирларининг қанчалик тез ва моҳирона
ўтказилиши жиноятчилар ва ўғирланган мулкларни ўз вақтида ушлаш ва
қидириб топишда катта аҳамиятга эга.
Терговнинг вазифасига мазкур жиноятларнинг олдини олиш масала-
си ҳам киради.
Ўғирлик, талончилик ва босқинчилик жиноятларининг содир этили-
шига олиб келган ҳолатлар ва сабабларни аниқлашни терговчи жиноят
иши қўзғатиш босқичидан бошлайди ва дастлабки тергов тамом бўлгунга
қадар давом эттиради.
Маълумки, бу жиноятларнинг содир этилишининг асосий сабаблари
айрим шахсларнинг онгида жамият манфаатларига зид бўлган қарашлар
ҳисобланади. Терговчининг вазифалари, биринчидан, бундай қарашлар-
нинг пайдо бўлишига олиб келувчи омилларни, иккинчидан, бу омиллар-
нинг амалга оширилишига имкон яратувчи ҳолатларни аниқлашдан ибо-
рат.
Талончилик ёки босқинчилик жиноятларининг содир этилишига са-
баб бўлган ҳолатлар икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга кирувчи ти-
пик ҳолатларга қуйидагиларни киритса бўлади: ёш ўспиринларнинг назо-
ратсиз қолдирилиши, айрим нохўш оилаларда уларга нисбатан салбий
таъсир кўрсатилиши (оилада сурункасига спиртли ичимликларнинг ис-
теъмол қилиниши, оилада эгоизм, қўполлик, атроф-муҳитга нисбатан мен-
симаслик, баландимоғлик билан қарашлик) каби ҳолатлар. Бу ҳолатларга
мактабларда, ўқув муассасаларида ҳамда ишлаб чиқариш жамоаларида та-
рбиявий ишларнинг сустлиги, яшаш жойидаги жамоат ташкилотларининг
фаолиятсизлигини қўшиш мумкин.
Бирон-бир маънавий негизга эга бўлмаган, ўзининг бўш вақтларини
қандай ўтказишни билмайдиган ёш қатлам ичкиликбозликка, карта
ўйинларига берилиб кетади, натижада улар аввало кичикроқ, кам аҳамия-
тли бўлган ҳуқуқбузарликларни содир этадилар, кейинроқ уларнинг онги-
да жазосиз қолиб кетишлик аломатларининг пайдо бўлиши натижасида
оғирроқ, яъни талончилик ёки босқинчилик жиноятларининг содир этиш-
гача олиб келади.
Иккинчи гуруҳ ҳолатларига қуйидагилар киради: 1) маъмурий ор-
ганлар фаолиятида йўл қўйиладиган камчиликлар: текинхўрларча турмуш
кечираётган шахслар жиноятчилар муҳитига тушиб (шахслар) қолиши,
жиноий гуруҳлар билан ишлашнинг суст олиб борилиши; талончилик ва
босқинчилик жиноятларининг тўла очилмай қолишликлари; ўқ-отиш ва
совуқ қуролларни тортиб олишдаги бепарволиклар; жамоат тартибини
қўриқлаш органларининг фаолиятсизлиги; турар жой атрофларининг ях-
ши ёритилмаганлиги;
2) жабрланувчиларнинг маънавий ва аҳлоқий ҳулқининг бузуқлиги;
3) моддий қимматликлар билан муомала қилиш қоидаларининг бу-
зилиши. Масалан: ғазначи ёки инкассаторларнинг пул воситаларини
қўриқчисиз транспортда олиб юриши.
Талончилик ва босқинчилик жиноятларини келтириб чиқарган са-
баблар, ҳолатлар аниқлангандан кейин терговчи тегишли корхона, муасса-
са ва ташкилотларга уларнинг олдини олиш тўғрисида тақдимнома кири-
тади. Тақдимномада жиноятнинг содир этилишига имконият яратиб бер-
ганликлари кўрсатилиши билан бирга ушбу ҳолат ва шарт-шароитларни
бартараф этиш чораларини ҳам кўрсатади.
Талончилик ва босқинчилик жиноятларининг олдини олиш чора-
тадбирларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) ички ишлар органлари, пост-патруль хизматини яхши ташкил
этиш;
2) кўча ва жамоат жойларидан маст ҳолатда юрган шахсларни четла-
тиш;
3) милиция органлари ва жамоатчилик оммасини ёшларнинг ўқ отиш
ёки совуқ қуролларини тақиб юриши билан боғлиқ ҳолатларга қарши ку-
раш олиб бориш;
4) жабрланувчининг ноаҳлоқий ҳулқини иш жойи йиғилишида
муҳокама этиш.
Тақдимномада, шунингдек, корхона раҳбарияти номига ёшларни
ишга жойлаштириш, меҳнат шароитлари ва дам олиш вақтларини яхши
ўтказишни таъминлаш масалаларига эътиборсизлик билан қараганликлари
қайд этиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |