Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Типик тергов вазиятлари, версиялари



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

2-§. Типик тергов вазиятлари, версиялари
ва терговни режалаштириш 
 
Порахўрлик ҳақидаги жиноят иши жамоатчилик, мансабдор шахслар 


вакилларининг маълумотларига кўра, фуқароларнинг аризалари, матбуот-
даги хабарлар ва милиция органларининг тезкор-қидирув тадбирлари 
орқали амалга оширилади. Терговчи, жиноят иши қўзғатиш ҳақида қарор 
қабул қиларкан, юз берган тергов вазияти ва бошланғич маълумотларни 
баҳолайди ва уларга асосан версиялар ишлаб чиқади ва тергов режасини 
тузади.
Порахўрликни тергов қилишнинг типик вазиятларига қуйидагилар 
киради: 
Маълум бир мансабдор шахс томонидан пора олинганлиги ҳақида 
аниқ далил мавжуд. Бундай ҳолларда, одатда, жиноят иши қўзғатилади ва 
тергов режаси тузилади. Бошланғич тергов жараёнида амалга оширилади: 
гувоҳларни сўроқ қилиш, мансабдор шахс томонидан пора берувчининг 
манфаатларини кўзловчи ҳаракатлар қилинганлигини тасдиқловчи ҳуж-
жатларни олиб қўйиш ва кўздан кечириш; пора берувчини ушлаш ва 
сўроқ қилиш; шерикларни тинтув қилиш, пора предметини кўздан кечи-
риш; юзлаштириш, криминалистик экспертиза тайинлаш – керак бўлса 
ҳужжатларни суд-дастхат ёки криминалистик техник ўрганиш, товаршу-
нослик экспертизаси тайинлаш, тинтув пайтида шубҳаланувчидан олиб 
қўйилган нарсаларнинг тури ва сифатини аниқлаш, суд-бухгалтерия экс-
пертизаси тайинлаб, маблағ тўловлари тўғрилигини ҳисобга олиш билан 
боғлиқ масалаларни ҳал қилиш лозим. Тергов ҳаракатлари билан айни 
вақтда порахўрликнинг шерикларини ва ҳар бир шахснинг жиноятдаги 
ролини аниқлаш мақсадида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилади. 
Маълум бир мансабдор шахсга пора ваъда қилинганлиги ёки бери-
лиш ҳақида маълумотлар бор бўлса, бундай ҳолатда жиноят иши қўзға-
тишга асосни бошланғич текширувдан ўтказиш, мансабдор шахснинг 
алоқаларини текшириш, унинг пора берувчи манфаатини кўзлаган ҳолда 
хизмат доираси имкониятлари ва ҳаракатларини аниқлаш, пора берувчи ва 


пора олувчини жиноят устида қўлга тушириш бўйича тегишли тезкор-
қидирув тадбирларини ўтказиш зарур. Бундай вазиятда бошланғич тергов 
ҳаракатлари қуйидагича тус олади: даъво қилувчини сўроқ қилиш, жиноят 
устида қўлга тушириш, пора олувчининг уй-жойи ва иш хонасида тинтув 
ўтказиш, пора предметларини кўздан кечириш, гувоҳ ва шубҳа остидаги-
ларни сўроқ қилиш, экспертизалар тайинлаш. 
Порани тамагирлик йўли билан олинганлиги ҳақида далиллар 
мавжуд бўлса, олинган маълумотни дастлабки текширувдан ўтказиш за-
рур. Ҳақиқатдан ҳам пора олувчи ўзига тобе шахсни унинг ноқонуний та-
лабларини қондиришга мажбур қилувчи шароит яратганлигини аниқлаш 
зарур. Мансабдор шахсга нисбатан провокация бор-йўқлигини аниқлаб, 
жиноят иши қўзғатиш ва тергов ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиш зарур. 
Дастлабки тергов вақтида криминал ҳисоботлар, архив материалларидан 
фойдаланилади, тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилади. Терговчи ман-
сабдор шахснинг ваколати билан танишади, даъво қилувчи ва бошқа шах-
слардан тушунтиришлар олади, зарур ҳолларда мансабдор шахснинг 
маълум бир муддатдаги меҳнат фаолиятини текшириш мақсадида ревизия 
ёки инвентаризация ташкил қилади. Кўрсатиб ўтилган вазиятда қуйидаги 
бошланғич тергов ҳаракатлари амалга оширилади: даъво қилувчи ва 
бошқа гувоҳларни сўроқ қилиш, порахўрни жиноят устида қўлга олиш, 
уни тинтув қилиш ва сўроққа тутиш, пора предметларини кўздан кечи-
риш, ҳужжатларни олиб қўйиш ва кўздан кечириш, шубҳа остидагиларни 
сўроқ қилиш, юзлаштириш, экспертизалар тайинлаш. Масалан, бухгалте-
рия ҳужжатларини тўғри ва қонуний ҳужжатлаштиришни текшириш учун 
суд-бухгалтерия экспертизасини тайинлаш лозим.
Порахўрликни тергов қилиш жараёнида қуйидаги версиялар юзага 
келади ва текширилади: 
- порахўрлик ҳақиқатдан ҳам жиноят иши қўзғатишга асос бўлувчи 


материалларда кўрсатилган шароитларда содир бўлган; 
- порахўрлик содир этилган, аммо сохта мансабдор-фирибгар шахсга 
берилган; 
- пул мансабдор шахсга қонуний равишда берилган (қарзни қайта-
риш), пора ҳақида ариза – виждонан янглишган; 
- мансабдор шахсга пора берилмаган, чунончи, ноқонуний талабни 
бажаришдан бош тортгани учун унга туҳмат қилинган; 
- мансабдор шахс бошқа шахснинг манфаатларини кўзлаб маълум 
бир хизмат ҳаракатларини амалга оширган ва пора олмаган. 
Кўпинча порахўрлик мансабдор шахсни қалбакилаштириш ҳара-
катлари билан ҳам боғлиқ. Шунинг учун порахўрликни тергов қилишда 
порахўрликни бошқа жиноятлар билан алоқа версияларини ҳам текшириш 
зарур. Версиялардан келиб чиққан ҳолда, тергов ҳаракатларининг кетма-
кетлиги, ўтказиш вақтлари ва ижрочилари режалаштирилади. Порахўрлик 
ҳақидаги иш одатда кўп эпизодли бўлади. Режалаштиришда ташкилий ва 
тайёрлов тадбирларига, тергов ҳаракатларини ўтказишда криминалистик 
техник воситалар ёрдамида ва мутахассисларни иштирокига етарли эъти-
бор бериш зарур. Шунингдек, порахўрликка имкон берган шарт-
шароитларни аниқловчи тадбирларни амалга ошириш ҳам кўзда тутилади. 
Мураккаб, кўп эпизодли тергов иши терговчилар гуруҳига топширилади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish