Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Дастлабки тергов ва тезкор-қидирув ҳаракатлари



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
2-§. Дастлабки тергов ва тезкор-қидирув ҳаракатлари
 
Маълумки, фирибгарликни содир этилиш усулларини билиш тергов-
ни муваффақиятли олиб боришга имкон беради, чунки шу асосда у ёки бу 
тергов ҳаракатларини ўтказиш режалаштирилади, уларни ўтказишнинг 
кетма-кетлиги ва тактикаси аниқланади ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари 
белгиланади. Фирибгарликни кўп тарқалган усулларига қуйидагиларни 
киритиш мумкин: 
1) ижтимоий таъминот органларидан давлат нафақалари ва бошқа 
тўловларни (сохта) ҳужжатлар ёрдамида ноқонуний йўл билан пул олиш, 
бундай (сохта) ҳужжатлар корхона, муассаса ва ташкилотлар мансабдор 
шахсларидан пора бериш орқали сотиб олинади; 
2) у ёки бу товарларни кредитга олиш йўли билан давлат мулкини 
эгаллаш ва қолган суммани тўлашдан бош тортиш; 


3) давлат ва жамоат мулкини фиктив ёки ўзгаларнинг ҳужжатини 
кўрсатиш йўли билан эгаллаш; 
4) давлат ва жамоат мулкини кўп миқдордаги пулларни майдалаб 
олишда кассирларни ҳисобда алдаш йўли билан эгаллаш. 
Фуқароларнинг шахсий мулкини фирибгарлик йўли билан эгаллаш 
усулларидан бири: 
1) харидорлар сотиб олаётган нарса ўрнига унга бўлган бошқа нар-
сани бериш тез-тез учрайди. Бу ҳолларда тергов режаси тузишда ва теги-
шли версиялар (тахминлар) юритилади. Юритиладиган типик тахминларга 
шартли равишда қуйидагиларни киритиш мумкин: 
1) Фирибгарлик ҳақиқатан ҳам тўпланган материаллар асосида 
қўзғатилганми? 
2) фирибгарлик содир этилмаган, лекин аризачи виждонан адашган? 
3) фирибгарлик содир этилмаган, лекин аризачи ёлғон хабар берган 
(фирибгариликни саҳналаштириш). 
Фирибгарлик жиноятини тергашда хусусий тахминлар ҳам юрити-
лиши мумкин, уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 
1) фирибгарларни шахси тўғрисида; 
2) содир этилган жиноят натижасида олинган мулкларни сақлаш ва 
сотиш жойлари тўғрисида; 
3) фирибгарлик содир этилиш ҳолатлари тўғрисида; 
4) фирибгарлик натижасида келтирилган зарар миқдори тўғрисида. 
Агар терговнинг бошланишида фирибгарнинг шахси аниқ бўлмаса, 
дастлабки тергов ҳаракатларида қуйидагилар амалга оширилади: жабрла-
нувчини сўроқ қилиш, кўздан кечириш, фотосуратлар орқали таниб олиш 
учун кўрсатиш, гумон қилинувчини ушлаш, тинтув қилиш, сўроқ қилиш. 
Жабрланувчи ёки моддий жавобгар шахсни сўроқ қилишда жиноят 
содир этилишидаги барча ҳолатлар аниқланиши керак. Шуни назарда ту-


тиш керакки, баъзи вақтларда жабрланувчилар содир этилган жиноят 
тўғрисида истар-истамас кўрсатма берадилар. Терговчи бу ҳолатларни 
эътиборга олиб у билан психологик алоқа ўрнатишга ҳаракат қилиши ке-
рак ёки шундай ҳолат яратиш керакки, жабрланувчи сўроқ вақтида ўзини 
эркин ҳис этиши лозим. 
Фирибгарлик жиноятини тергашда фирибгарларнинг алоҳида ва кўз-
га ташланиб турадиган белгиларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Баъзи 
ҳолларда сўроқ қилинувчига шахсларнинг ташқи кўринишини ҳарактер-
ловчи суратларни кўрсатиш мумкин. Агар жабрланувчи фирибгарнинг 
ташқи кўриниши белгиларини эслаб қолган бўлса, унда унинг юз тузили-
ши белгиларини (анатомик белгилари) чизиб кўрсатиш таклиф этилади. 
Жабрланувчини сўроқ қилишда қуйидаги ҳолатлар мумкин қадар 
мукаммал аниқланиши керак: 
1) фирибгарлик қачон, қаерда содир этилганлиги; 
2) жабрланувчи қандай ҳолатларга кўра, жиноят содир этилган жой-
да ҳозир бўлиб қолганлиги; 
3) фирибгарлар неча киши бўлганлиги, улар ўзларини қандай тут-
ганлиги, бир-бирлари билан қандай муомала қилганликлари; 
4) жиноятчилар фирибгарликнинг қандай усулларидан фойдаланган-
лиги; 
5) фирибгарлар, жабрланувчига қандай предмет ёки ҳужжатлар бер-
ганлиги; 
6) қандай буюмларни олганлиги; 
7) содир этилган жиноят тўғрисида жабрланувчи кимга хабар бер-
ганлиги. 
Аниқ жиноят ишини тергашда қайд этилганлардан ташқари жабрла-
нувчига бошқа саволлар ҳам берилиши мумкин. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish