Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

57-модда. Ёрдамчи қишлоқ 
хўжалигини юритиш учун ер бериш 
Ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун саноат, транспорт ҳамда 
бошқа ноқишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига ана 
шу корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ходимларини қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш, шунингдек ошхоналар, 
болалар муассасалари, мактаблар, касалхоналар, кексалар ва ногиронлар 
уйларини, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шу кабиларни таъминлаш 
мақсадида 
вилоят 
ҳокими 
фойдаланилмаѐтган 
ѐки 
самарасиз 
фойдаланилаѐтган ерларни, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда 
эса, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларни ҳам доимий эгалик 
қилишга бериши мумкин. 
Шарҳланаѐтган модда мамлакатимизда саноат, транспорт ҳамда бошқа 
ноқишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига ѐрдамчи 
қишлоқ хўжалигини юритиш мақсадида ер участкалари ажратиб бериш 
тартибини белгилайди. 


255 
Таъкидлаш жоизки, мулкий – иқтисодий муносабатларда давлатнинг 
монопол ҳуқуқи ўрнатилган собиқ Иттифоқ даврида қишлоқ хўжалик соҳасида 
ҳам фуқароларга эмас, балки айнан давлат корхоналарига ер ажратиб бериш 
яхши йўлга қўйилган эди. Бунда фуқароларнинг қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларига бўлган эҳтиѐжларини тўла қондириш, шунингдек турли 
йўналишларда фаолият юритаѐтган корхона, муассаса, ташкилотларни қишлоқ 
хўжалик маҳсулотлари билан яхшироқ таъминлашга кўмаклашиш мақсадида 
ваколатли давлат органлари томонидан фуқаролар меҳнат қиладиган 
корхоналарга ер участкалари ажратиб бериш ҳоллари тез-тез учрар эди. 
Мустақиллик йилларида жамият ҳаѐтининг турли соҳаларида бўлгани каби 
қишлоқ хўжалик соҳасида ҳам чуқур ислоҳотлар амалга оширилиб, ушбу 
соҳада бозор талабларига жавоб берадиган қонун-қоидалар қарор топди. Яъни, 
маҳаллий ҳокимият органлари томонидан фермер, деҳқон хўжаликларига ер 
участкалари ажратиб бериш тартиби йўлга қўйилди, 90-йилларнинг 
бошлариданоқ бутун республика бўйича фуқароларга томорқа ерлари ажратиб 
берила бошланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йилдаги 
«Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги фармони қабул 
қилиниши муносабати билан фуқароларга уй-жой қуриш ва уй-жойни 
ободонлаштириш мақсадида ер участкаларига бўлган ашѐвий ҳуқуқ кимошди 
савдоларида сотила бошланди. Бунда уй-жойни ободонлаштириш деганда, 
фуқароларнинг уй-жойлари атрофида қўшимча ер участкалари – томорқа 
ерларига эга бўлишлари, унда ѐрдамчи хўжалик юритиб фуқароларнинг қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларига бўлган эҳтиѐжларини қондиришлари назарда тутилган 
эди.
Шарҳланаѐтган модда мустақиллик йилларида қабул қилинган ва ҳозирда 
амалда бўлган Ер кодексида мавжуд эканлигига қарамай, юқорида назарда 
тутилган сабабларга кўра бугунги кунда ўз долзарблиги йўқотиб бормоқда 
дейиш мумкин. Шунга қарамай, назаримизда шарҳланаѐтган моддани 
амалиѐтга татбиқ этишнинг ижобий жиҳатларини қайд этиш жоиз: 
Биринчидан, саноат, транспорт ҳамда бошқа ноқишлоқ хўжалик 
корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ходимларини қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилашга хизмат қилади; 
Иккинчидан, ушбу моддани амалда татбиқ этиш ўз фаолиятини асосан 
давлат бюджети ҳисобидан юритувчи корхона, муаассаса ва ташкилотлар иш 
фаолиятида қўл келади;
Учинчидан, шарҳланаѐтган моддада кўрсатилган тартибга амал қилиш 
ҳудуддаги фойдаланилмаѐтган ѐки самарасиз фойдаланилаѐтган ерларни 
ўзлаштиришга асос бўлади. 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish