Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

Томорқа ер участкаси
- қишлоқ хўжалик маҳсулотини эркин савдо 
ҳамда оила эҳтиѐжлари учун етиштириш, шунингдек якка тартибдаги уй-жой 
қурилиши ҳамда уй-жойни ободонлаштириш мақсадида оила аъзоларидан 
бирига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ўлчамларда ажратиб бериладиган ер 
участкасидир. Томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод 
эгалик қилиш ҳуқуқи Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод 
эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати билан гувоҳлантирилади.
Деҳқон хўжалигидаги фаолият тадбиркорлик фаолияти жумласига киради 
ҳамда деҳқон хўжалиги аъзоларининг истагига кўра юридик шахс ташкил этган 
ҳолда ва юридик шахс ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин. Деҳқон 
хўжалиги ўз фаолиятида ѐлланма меҳнатдан доимий асосда фойдаланиши 
мумкин эмас.
Деҳқон хўжалиги аъзолари жумласига биргаликда яшаѐтган ва деҳқон 
хўжалигини биргаликда юритаѐтган оила бошлиғи, унинг хотини (эри), 
болалари, шу жумладан фарзандликка олинган болалари, тарбияга олган 
болалари, ота-оналари, меҳнатга қобилиятли ѐшга етган бошқа қариндошлари 
киради.
Юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда деҳқон 
хўжалиги номидан шу хўжалик бошлиғи иш кўради. Деҳқон хўжалиги бошлиғи 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкасига мерос қилиб 
қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилган оила бошлиғи ѐки 
оиланинг муомалага лаѐқатли аъзоларидан биридир. Деҳқон хўжалигининг 
бошлиғи вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотган тақдирда ѐки узоқ вақт 
бўлмаганда у ўз мажбуриятларини бажариш ваколатини шу хўжалик 
аъзоларидан бирига, деҳқон хўжалигининг аъзоси бир кишидан иборат 
бўлганда эса, шартнома асосида - ушбу модданинг иккинчи қисми талабларига 
жавоб берадиган ҳар қандай шахсга беришга ҳақлидир.
Деҳқон хўжалиги ихтиѐрийлик асосида тузилади ҳамда у давлат 
рўйхатига олинганидан ва унга белгиланган тартибда ер участкаси 
берилганидан кейин ташкил этилган ҳисобланади. Ер участкаси бериш 
тўғрисидаги ариза сўралаѐтган ер участкасининг жойлашган ери, майдони, 
деҳқон хўжалигининг таркиби ҳамда ер участкасидан белгиланган мақсадда 
фойдаланиш кўрсатилган ҳолда қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат 
хўжалигининг) бошқарувига ѐхуд бошқа қишлоқ хўжалиги ѐки ўрмон хўжалиги 
корхонаси, муассасаси ва ташкилотининг иш берувчисига (маъмуриятига) 
берилади. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) 
бошқаруви, бошқа қишлоқ хўжалиги ѐки ўрмон хўжалиги корхонаси, 


246 
муассасаси, ташкилотининг иш берувчиси (маъмурияти) деҳқон хўжалиги 
юритиш учун ер участкаси бериш имконияти тўғрисидаги хулосани 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишилган ҳолда 
тайѐрлайди. Мазкур хулоса асосида қишлоқ хўжалиги кооперативининг 
(ширкат хўжалигининг) умумий мажлиси, бошқа қишлоқ хўжалиги ѐки ўрмон 
хўжалиги корхонаси, муассасаси, ташкилотининг ваколатли органи деҳқон 
хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисида илтимоснома билан 
туман ҳокимига мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилади. 
Туман ҳокими юқорида назарда тутилган илтимоснома асосида ва ер 
участкалари бериш (реализация қилиш) тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш 
бўйича туман комиссиясининг хулосаси асосида деҳқон хўжалиги юритиш 
учун ер участкаси бериш ҳамда мазкур хўжаликни давлат рўйхатига олиш 
ҳақида қарор қабул қилади. 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish