Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


қишлоқ хўжалик кооперативи  (ширкат хўжалиги) ҳудудида жойлашган бўлса)



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

 
қишлоқ хўжалик кооперативи 
(ширкат хўжалиги) ҳудудида жойлашган бўлса).
 
Қишлоқ ва шаҳар аҳоли пункти ерлари ҳуқуқий ҳолатини 
умумлаштирувчи бир қанча хусусиятлар мавжуд. Бундай ерлар энг аввало 
аҳоли муқим яшаш жойи бўлиб, фуқароларнинг иқтисодий-ижтимоий, 
маданий-маърифий ҳамда маиший эҳтиѐжларини қондиришга қаратилгандир. 
Айниқса, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ерларининг ўзига хос 
хусусиятини уларнинг умумий фойдаланишдаги ерларидан фойдаланиш 
тартиби ва мақсадларида кўриш мумкин. 
Аҳоли пункти ерларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун шундай ҳуқуққа эга 
бўлган турли хил субъектларнинг кўплиги характерлидир. Уларга қишлоқ 
хўжалик корхоналари, ноқишлоқ хўжалик корхоналари, фуқаролар киради. 
Айниқса фуқаролар аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланувчи асосий 
субъектлар ҳисобланадилар. Улар аҳоли пункти ерларидан деҳқон хўжалиги 
юритиш ѐки турар-жой қуриш мақсадида фойдаланишдан ташқари, гараж, 
оғилхона каби қўшимча биноларни жойлаштириш, шунингдек боғдорчилик, 
полизчилик юритиш мақсадларида ҳам фойдаланадилар. 
Юқоридаги фикрларни умумлаштирган ҳолда аҳоли пункти ерларининг 
қуйидаги жиҳатларини қайд этиш лозим: 

ушбу тоифадаги ерлар энг аввало инсонлар яшаши учун 
мўлжалланганлиги сабабли, улардан фойдаланиш ҳуқуқи ана шу мақсаддан 
келиб чиқади; 

қурилиш ерлари аҳоли пункти ерларининг энг муҳим таркибий 
қисми бўлиб, уларга нисбатан ер фондининг бошқа тоифаларидан фарқли 
равишда хусусийлаштиришни қўлласа бўлади; 

аҳоли пункти ерлари маъмурий-ҳудудий бирлик ҳисобланади; 

аҳоли пункти ерларининг ҳуқуқий ҳолати ер ҳуқуқи билан бир 
қаторда шаҳарсозлик меъѐрлари билан ҳам тартибга солинади. 
60-модда. Аҳоли пунктларининг чегараси.
Шаҳар атрофи зоналари
Аҳоли пунктларининг чегараси - шаҳар, посѐлка, қишлоқ аҳоли пункти 
ерларининг ташқи чегаралари бўлиб, улар ана шу ерларни бошқа ерлардан 
ажратиб туради. 
Аҳоли пунктларининг чегарасини белгилаш тасдиқланган шаҳарсозлик ва 
ер тузиш ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Аҳоли пунктларининг 
чегараси юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларининг чегаралари бўйича 
белгиланиши лозим. 
Шаҳар атрофи зоналари шаҳар билан ягона ижтимоий, табиий ва 
хўжалик ҳудудини ташкил этувчи шаҳар чегарасидан ташқаридаги ерларни ўз 
ичига олади. Шаҳар атрофи зоналарида шаҳар атрофидаги қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқариши ҳудуди, аҳоли дам олиш зоналари, шаҳарни ривожлантириш 
учун захира ерлар ажратилади. 


266 
Шаҳар атрофи зоналарининг чегаралари ва ҳуқуқий режими қонун 
ҳужжатлари билан белгиланади. 
 
Аҳоли пунктлари маъмурий-ҳудудий бирлик бўлганлиги сабабли улар 
жойлашган ерлар давлатнинг ваколатли органлари томонидан белгиланган 
чегарага 
эга 
бўлади. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
―Ўзбекистон 
Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном 
бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби 
тўғрисида‖ги қонунининг (30.08.1996 й) I бобида вилоятлар, туманлар, 
қишлоқлар, овулларни тузиш ва тугатиш тартиби кўрсатилган. Қонуннинг 1-
моддасига асосан вилоятларни тузиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга 
оширилади. 2-моддада кўрсатилишича, 
туманларни тузиш ва тугатиш тегишли вилоят ва Тошкент шаҳри 
ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга 
оширилади. Қорақалпоғистон Республикасида туманларни тузиш ва тугатиш 
Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг таклифига мувофиқ Жўқорғи 
Кенгес томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги 
билан амалга оширилади. (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 69-
модда).
3-моддада Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қишлоқлар ва овулларни 
тузиш ва тугатиш тартиби ѐритилган. Унга кўра қишлоқлар, овулларни тузиш 
ва тугатиш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ 
депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида 
эса - Жўғорғи Кенгес томонидан амалга оширилади. 
Ушбу қонуннинг II бобида эса (4-6-моддалар) Қорақалпоғистон 
Республикаси, вилоятлар, туманлар, қишлоқлар, овулларнинг чегараларини 
ўзгартириш тартиби белгиланган бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасининг 
чегараси фақат унинг розилиги билан Жўқорғи Кенгес Қарорига асосан Олий 
Мажлис томонидан ўзгартирилиши мумкин.
Вилоятлар ва туманларнинг чегараларини ўзгартириш тегишли 
вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимларининг илтимосномасига асосан 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий 
Мажлис томонидан амалга оширилади. 
Қорақалпоғистон 
Республикасида 
туманларнинг 
чегараларини 
ўзгартириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан 
Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг таклифига мувофиқ Жўқорғи 
Кенгес томонидан амалга оширилади. 
Қишлоқлар ва овуллар чегарасини ўзгартириш, аҳоли пунктларини 
бирлаштириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ 
депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида 
эса - Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикасининг ―Ўзбекистон Республикасида маъмурий-
ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини 


267 
ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида‖ги қонунининг V 
бобида шаҳарлар, шаҳарчаларнинг чегараларини белгилаш ва кенгайтириш 
тартиби белгиланган.

Шаҳарларнинг чегараларини белгилаш ва кенгайтириш тегишли вилоят, 


Тошкент шаҳри ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис 
томонидан амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикасида шаҳарларнинг чегараларини белгилаш 
ва кенгайтириш тегишли туман, шаҳар ҳокимларининг илтимосномасига асосан 
Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг таклифига мувофиқ Жўқорғи 
Кенгес томонидан амалга оширилади.
Шаҳарчаларнинг чегараларини белгилаш ва кенгайтириш тегишли туман 
ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари 
томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса - Жўқорғи Кенгес томонидан 
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексида (2002 йил 
4апрелда қабул қилинган, 9-модда) аҳоли пунктларини ташкил этиш ҳамда 
қайта ташкил этиш, уларнинг мақомини ва чегараларини ўзгартириш 
тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда амалга оширилиши кўрсатилган. 
Аҳоли пунктлари чегараларидаги ерлар тасдиқланган бош режаларга 
мувофиқ улардан фойдаланишнинг тартибга солинишини амалга оширувчи 
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тасарруфида бўлади. 
Шаҳарларнинг шаҳарсозлик ва ер тузиш ҳужжатлари асосида 
белгиланган чегаралари атрофида ―шаҳар атрофи зоналари‖ мавжуд бўлиб, 
улар шаҳар билан ягона ижтимоий, табиий ва хўжалик ҳудудини ташкил этади. 
Шаҳар атрофи зоналарида турли мақсадларга мўлжалланган ерлар - қишлоқ 
хўжалик ишлаб чиқариши ҳудуди, аҳоли дам олиш зоналари, шаҳарни 
ривожлантириш учун захира ерлар мавжуд бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 51, 52-моддаларида 
шаҳар атрофи зоналарининг тушунчаси, улардан фойдаланиш тартиби 
белгиланган. Унга кўра, шаҳар атрофи зонаси шаҳар чегарасидан ташқаридаги, 
шаҳар билан ягона ижтимоий, табиий, хўжалик ҳудудини ташкил этувчи ҳамда 
мазкур шаҳар ҳудудини, унинг шаҳар атрофи зонасига кирувчи аҳоли 
пунктлари ҳудудларини, аҳоли пунктлариаро ҳудудларни (шаҳарни 
ривожлантириш учун мўлжалланган захира ҳудудни) ривожлантириш учун 
ҳамда саноат, коммунал ва омборхона объектларини, муҳандислик, транспортга 
оид инфратузилмалар объектларини, жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва 
полизчилиги участкаларини, аҳоли дам олиш жойларини жойлаштариш, 
шунингдек қишлоқ хўжалигини юритиш ҳамда муҳофаза ва санитария-гигиена 
вазифаларини бажариш учун мўлжалланган ерлардан иборат бўлади. 
Шаҳар атрофи зоналари чегараларини белгилаш шаҳарсозлик ва ер тузиш 
ҳужжатлари асосида Шаҳарсозлик кодекси ҳамда ер тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. 


268 
Шаҳар атрофи зонаси ҳудудидан фойдаланиш ҳамда унинг 
чегараларидаги шаҳарсозлик фаолияти шу шаҳар атрофи зонасига кирувчи 
аҳоли пунктлари, аҳоли пунктлариаро ҳудудлар аҳолисининг манфаатларини, 
шунингдек шаҳарсозлик фаолияти бошқа субъектларининг манфаатларини 
инобатга олган ҳолда амалга оширилади. 
Шаҳар 
атрофи 
зоналари 
ҳудудларининг 
зоналаштирилиши 
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш 
тарҳларида, туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳаларида, 
шунингдек шаҳарларнинг шаҳар атрофи зоналари билан биргаликда ишлаб 
чиқиладиган бош режаларида белгиланади. 
Шаҳар атрофи зоналарида санитария ва рекреацион вазифаларни 
бажарадиган кўкаламзор зоналар ажратилади. Кўкаламзор зоналарда атроф 
муҳитга зарарли таъсир этадиган хўжалик ва бошқа хил фаолият олиб бориш 
тақиқланади. 
Шаҳарни шаҳар атрофи зонаси чегараларида ривожлантириш учун 
ҳудудлар доирасида бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг қурилиши, 
реконструкцияси ва кенгайтирилиши шаҳар ҳокими билан келишилган ҳолда 
амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитасининг 
2003 йилда қабул қилинган ―Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини 
ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш‖ бўйича Шаҳарсозлик 
нормалари ва қоидаларида (ШНҚ 2.07.01 – 03) шаҳар атрофи дам олиш 
зоналарини, кўкаламзор ҳудудларни ташкил этиш тартиби белгиланган.
Шаҳарларнинг атроф яшил зоналари дам олиш, санитар-гигиеник ва 
хўжалик мақсадларида фойдаланилиши керак. Яшил зоналарда уларнинг ўз 
экологик, санитар-гигиеник ва дам олиш вазифаларини бажаришига салбий 
таъсир этувчи хўжалик фаолияти тақиқланади. Айниқса ўта йирик ва йирик 
шаҳарлар атрофида яшил зоналарини барпо этишга алоҳида эътибор 
қаратилади.
Демак, шаҳар чегаралари, шаҳар атрофи зоналарининг ҳуқуқий ҳолатига 
оид ер қонунчилиги ва шаҳарсозлик нормалари мазмунидан кўриниб 
турибдики, шаҳарлар заруратга кўра шаҳар атрофидаги ерлар ҳисобига 
кенгайтирилади. Шаҳар атрофи ҳудудлари тегишли туман маҳаллий давлат 
ҳокимияти органлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга ажратиб 
берилади. Юридик ва жисмоний шахслар эгалигидаги шаҳар атрофида 
жойлашган ер участкалари шаҳар таркибига киритилганда улар кўрадиган 
моддий зарар тўлиқ қопланади. (Ер кодексининг 68-моддасида қишлоқ аҳоли 
пунктларининг қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, 
муассасалари ва ташкилотлари ҳудудидаги ерларини шаҳар чегарасига 
киритиш тартиби батафсил баѐн қилинган.) Шаҳар ерларининг вужудга келиш 
жараѐни шаҳар чизиғи доирасидаги ерлардан фойдаланиш ҳуқуқи объектларига 
боғлиқ бўлмайди. Аммо ер участкаларини қишлоқ хўжалик корхонаси 
таркибидан чиқариб шаҳар чизиғи доирасига киритилиши ушбу ерларнинг 
тақдирини ҳал қилади.


269 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish