Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-модда. Шаҳар ва посѐлка қурилиши ерлари



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

62-модда. Шаҳар ва посѐлка қурилиши ерлари
Шаҳар ва посѐлка қурилиши ерларига уй-жой, коммунал-маиший, 
маданий-маърифий, саноат, савдо, маъмурий ва бошқа бинолар ҳамда 
иншоотлар қурилган ѐки шундай бино ва иншоотлар қуриш учун берилган 
ҳамма ерлар киради. 
Шаҳар ва посѐлка қурилиши ерлари корхоналар, муассасалар ва 
ташкилотларга уй-жой, маданий-маиший, саноат объектлари қуриш ва 
капитал қурилишнинг бошқа турлари учун фойдаланишга, фуқароларга эса, 
якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун мерос қилиб 
қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилади. 
Шаҳар ва посѐлканинг қурилиш учун ажратилган, лекин вақтинча шу 
мақсадда фойдаланилмаѐтган ерлари енгил турдаги объектлар (савдо 
чодирлари, дўкончалар, реклама иншоотлари ва шу кабилар) қуриш ва ўзга 
эҳтиѐжлар учун вақтинча фойдаланишга шаҳар ѐки туман ҳокими қарори 
билан берилиши мумкин. 
Ер участкасининг ѐхуд ундаги иморатнинг у ѐки бу қисми коммунал 
хизматдан (ѐритиш, канализация, трубопровод, суғориш қурилмалари ва шу 
кабилар), ер участкаларининг эгалари ѐки ундан фойдаланувчилар эса, 
мустақил равишда ўзича ѐки транспортда кириб-чиқиш имконидан маҳрум 
бўлиб қоладиган бўлса, ер участкасининг бўлинишига йўл қўйилмайди. 
Агар ер участкасига хўжалик бинолари (гараж, отхона, оғилхона, 
омборхона, ертўла ва шу кабилар) қуриш ушбу участкада жойлашган юридик 
шахслар ѐки уй-жойларда яшовчи жисмоний шахсларнинг манфаатларига 
зарар келтирса, бундай қурилишни амалга оширишга йўл қўйилмайди. 
Табиий офат ѐки бошқа сабаблар билан иморат бузилган тақдирда 
бузилган иморатнинг мулкдори иморат бузилган кундан бошлаб икки йилдан 
кечиктирмасдан иморатни тиклашга ѐки ана шу участкада янги иморат 
қуришга киришса, бузилган иморат мулкдорининг ер участкасига эгалик қилиш 
ѐки ундан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади, шаҳарни ѐки посѐлкани 
режалаштириш ва уни қуриш лойиҳасида ана шу ер участкасидан бошқача 
тарзда фойдаланиш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бундай 
ҳолларда бузилган иморатнинг мулкдорига ушбу шаҳар, посѐлка чегараси 
доирасида бошқа ер участкаси ѐки бошқа обод уй-жой берилади. 
 
Аҳоли пункти ерларининг энг асосий хусусияти шундаки, улар энг аввало 
фуқароларнинг яшаши учун уй-жой қуриш, бошқа ижтимоий фойдали 
меҳнатини ташкил қилиш мақсадида турли бино-иншоотларни жойлаштиришга 


274 
хизмат қилади, юридик шахслар учун эса ташкилий-ҳудудий асос вазифасини 
бажаради. Шу сабабли шаҳар (посѐлка) қурилиши ерлари аҳоли пункти 
ерларининг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг замонавий ер ҳуқуқи назариясида шарҳланаѐтган модда 
мазмунидан келиб чиққан ҳолда шаҳар қурилиши ерларига қуйидагича таъриф 
берилади: шаҳар қурилиши ерлари деганда, амалда қуриб битказилган ѐки 
шаҳар қурилиши режаси лойиҳаси бўйича қуриш учун мўлжалланган ерлар 
тушунилиб, бу ерларга уй-жой, коммунал маиший, маданий-маърифий, саноат, 
савдо, маъмурий ва бошқа бинолар ҳамда иншоотлар қурилган ва уларни 
қуриш мақсадида берилган ҳамма ерлар киради. Шаҳар қурилиши ерлари 
давлат, жамоат корхоналари, муассасаларига фойдаланишга берилади. Шаҳар 
ерларининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлган шаҳар қурилиши 
ерларида 
уй-жойдан 
ташқари 
маъмурий 
бинолар, 
маданий-маиший 
муассасалар, саноат корхоналари ва бошқа мақсадларга мўлжалланган бино, 
иншоотлар қурилган бўлади. Фуқаролар эса бу ерлардан асосан якка тартибда 
уй-жой қуриш учун фойдаланадилар. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда аҳоли 
пункти ерлари таркибидаги алоҳида тоифа ерларнинг, масалан, қурилиш 
ерларининг рўйхати юритилмаганлиги сабабли, уларнинг миқдори аниқ эмас. 
Шаҳар қурилиши ерларининг асосий қисмини уй-жойлар билан банд 
бўлган ер участкалари ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик 
кодексининг (04.04.2002 й.) 43-моддасида турар жой зоналари тушунчаси 
келтирилган бўлиб, унга кўра турар жой зоналари кўп қаватли уйлар, ўртача ва 
кам қаватли уйлар, якка тартибдаги уйлар қуриш учун мўлжалланган бўлади. 
Турар жой зоналарида санитария-муҳофаза зоналари белгилаш талаб 
этилмайдиган ҳамда фаолияти атроф муҳитга зарарли таъсир (шовқин, 
тебраниш, магнит майдонлари, радиация таъсири, тупроқ, ҳаво, сувнинг 
ифлосланиши ва бошқа зарарли таъсирлар) этмайдиган, алоҳида турган, 
биргаликда қурилган, биргаликда-қўшимча қилиб қурилган ѐки қўшимча қилиб 
қурилган ижтимоий ва маданий-маиший объектларнинг, ибодатхоналарнинг, 
автомобиль транспорти қўйиладиган махсус жойларнинг, саноат, коммунал ва 
омборхона объектларининг жойлаштирилишига йўл қўйилади. 
Бундан ташқари, ушбу моддада турар жой зоналари жумласига аҳоли 
пунктлари чегаралари доирасида жойлашган боғдорчилик-узумчилик ва 
полизчилик ширкатларининг ҳудудлари ҳам киритилади. Чунки бундай 
ҳудудларда аҳоли уй-жой қуриб истиқомат қилади.
Мамлакатимизда аҳолини турар жойлар билан таъминлаш соҳасидаги 
давлат сиѐсати асосан Ўзбекистон Республикасининг уй-жой қонунчилиги 
билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг (1998 
йил 24 декабр) 1-моддасида таъкидланишича, агар уй-жой муносабатлари уй-
жой тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган бўлса, ерга оид 
қонун ҳужжатлари ҳамда архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги қонун 
ҳужжатларининг ана шу муносабатларни тартибга солишга тааллуқли қисми 
қўлланилади. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитасининг 
2003 йилги ―Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш 


275 
ва қурилишини режалаштириш‖ бўйича Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари 
(ШНҚ 2.07.01 – 03) га асосан турар жой қурилиши шаҳар ва қишлоқ аҳоли 
пунктларининг обод ҳудудларида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 44-моддасида шаҳар 
қурилиши учун мўлжалланган ҳудуднинг ижтимоий-амалий зоналари 
тушунчаси келтирилган. Унга кўра, ижтимоий-амалий зоналар амалий, 
молиявий, ижтимоий фаоллик марказлари, соғлиқни сақлаш, маданият, савдо, 
умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, таълим 
муассасалари, маъмурий, илмий-тадқиқот муассасалари, ибодатхоналар ва 
бошқа бино ҳамда иншоотлар, шунингдек автомобиль транспорти қўйиладиган 
махсус жойлар жойлаштирилишига мўлжалланган бўлади. 
Ижтимоий-амалий зоналарга жойлаштириш рухсат этиладиган объектлар 
рўйхатига уйлар, меҳмонхоналар, ер ости ѐки кўп қаватли гаражлар 
киритилиши мумкин. 
Шаҳар ва посѐлкаларнинг қурилиш учун ажратилган, лекин вақтинча шу 
мақсадда фойдаланилмаѐтган ерлари енгил турдаги объектлар (дўкончалар, 
реклама иншоотлари) қуриш учун вақтинча фойдаланишга шаҳар ва туман 
ҳокими қарори билан берилади. Бундай тартиб Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 апрелдаги «Савдо ва хизмат кўрсатиш 
соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда 
ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш 
ҳуқуқи асосида хусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисида»ги (Вазирлар 
Маҳкамасининг № 126-сонли қарорига 3-илова) Низоми, шунингдек, Тошкент 
шаҳар ҳокимининг 2002 йил 3 январдаги «Танлов савдолари асосида ер 
майдонларини узоқ муддатли ижарага ва доимий фойдаланишга бериш тартиби 
тўғрисида»ги Низомларида (Тошкент шаҳар ҳокимининг № 4-сонли қарорига 3- 
илова) белгиланади.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ер участкаларини хусусийлаш-
тириш билан боғлиқ ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилар экан, ушбу 
жараѐнни аҳоли пункти ерларидан фойдаланиш ҳуқуқисиз тасаввур қилиб 
бўлмайди. Чунки хусусийлаштириладиган ер участкалари асосан аҳоли 
пунктларининг қурилиш ерларига тўғри келади. Мамлакатимизда мустақиллик 
йилларида амалга оширилаѐтган ер билан боғлиқ ҳуқуқий ислоҳотларнинг 
асосий ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлиб, давлатимиз 
раҳбари томонидан қабул қилинган норматив ҳужжатлар ер қонунчилиги 
ривожланишининг аосий йўналишларини белгилаб бермоқда. Президент И.А. 
Каримов 2005 йил 10 февраль куни мамлакатни ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришнинг 2005 йил якунлари ва 2006 йилда иқтисодий ислоҳотларни 
чуқурлаштиришнинг энг муҳим устивор йўналишларига бағишланган Вазирлар 
Маҳкамаси мажлисида қилган маърузасида хусусий мулкдорларга бинолар ва 
иншоотларни улар жойлашган ер участкалари билан бирга хусусийлаштириш 
ҳуқуқини бериш ҳисобига хусусийлаштириш объектларини кенгайтириш, 
шунингдек якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини белгиланган 
меъѐрлар доирасида ажратиш ҳисобига хусусийлаштириш жараѐнларини янада 
кенгайтириш ва чуқурлаштиришга эришиш мумкинлигини таъкидлади. Давлат 


276 
раҳбари бу вазифаларни хусусийлаштириш жараѐнида ўз ечимини кутаѐтган 
принципиал масалалар сирасига киритди
21
. Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2006 йил 24 июлдаги ―Юридик шахслар ва фуқароларнинг 
бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини 
хусусийлаштириш тўғрисида‖ги Фармонида нодавлат юридик шахсларига 
ҳозирги кунда доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер 
участкаларини хусусийлаштириш тартиби, шунингдек, фуқароларнинг уй-
жойлари билан банд бўлган ҳамда уларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод 
эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер ер участкаларини 
хусусийлаштириш тартиби белгиланди.
Cобиқ иттифоқ тузуми даврида давлат ер фондининг мутлоқ мулкдори 
эди. Ушбу тартиб бозор иқтисодиѐти талабларига тўғри келмаганлиги сабабли, 
ҳозирги кунда МДҲ таркибидаги давлатларнинг кўпчилигида ер участкалари 
фуқаролик муомаласига киритилган (масалан Россия Федерацияси, Қозоғистон 
Республикасида). Ўзбекистон Республикасида эса ерларни хусусийлаштириш 
жараѐни энди амалга оширилаѐтганлиги сабабли ер участкалари фуқаролик 
муомаласи объектига ҳали тўлиқ айланиб улгурмаган. Аммо шунга қарамай, ер 
давлат мавжудлигининг бирламчи шарти, маъмурий ҳудудий бирлик ҳамда 
табиий ресурс бўлганлиги сабабли жаҳон тажрибасида ер участкаларига 
нисбатан алоҳида фуқаролик-ҳуқуқий мақоми белгиланиши кузатилади. Яъни, 
ер участкаларини хусусийлаштиришда маълум чекловлар белгиланади, давлат 
мулкчиликнинг ҳар қандай шаклидаги ер участкаларини улардан оқилона 
фойдаланилмаганда, сифати бузилганда ѐки қонуда белгаланган бошқа 
ҳолларда юридик ва жисмоний шахслардан олиб қўйиши мумкин бўлади.
Шаҳар қурилиши ерларидан фойдаланиш ҳуқуқининг асосий субъекти 
фуқаролар бўлиб, улар ушбу ерлардан энг аввало уй-жой қуриш мақсадида 
фойдаланадилар. Фуқаролар якка тартибда қурилган уй-жойнинг мулкдори 
бўлгани ҳолда улар жойлашган ер участкаларидан мерос қилиб қолдириладиган 
умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида фойдаланадилар. Ушбу ҳуқуқ фуқаролик 
қонунчилигига асосан ашѐвий ҳуқуқ ҳисобланади. Амалда эса фуқароларнинг 
ер участкаларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи 
хусусий мулк ҳуқуқи мазмунига мос келади. Чунки фуқаролар уйни сотганда, 
айрибошлаганда, ҳадя қилганда, гаровга қўйганда уй жойлашган ер 
участкасидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи 
иккинчи тарафга ўтади. Шу сабабли ер ислоҳотларининг ҳозирги босқичида 
бундай ерларга фуқаролар хусусий мулкчилигининг ўрнатилиши айни 
муддаодир.
Қишлоқ аҳоли пункларидаги уй-жойлар жойлашган ер участкаларини 
хусусийлаштириш масаласи алоҳида мулоҳаза талаб қиладиган мавзу 
ҳисобланади. Қишлоқ аҳоли пункти ерларида, одатда уй-жойлар билан 
томорқалар 
ѐнма-ѐн 
жойлашади. 
Томорқа 
ерларидан 
уй-жойни 
ободонлаштириш, шахсий ѐрдамчи хўжалик юритиш мақсадларида 
21
И.А.Каримов. Эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, янги марралар сари изчил ҳаракат қилишимиз лозим. 
//Тошкент оқшоми. 2006 йил 13 февраль, №29, -3 б. 


277 
фойдаланилади. Ушбу ерларнинг миқдори Ўзбекистон Республикаси «Деҳқон 
хўжалиги тўғрисида»ги қонунининг (30.04.1998 й.) 8-моддасида белгиланган 
миқдорда бўлса ундан деҳқон хўжалиги ҳуқуқий мақомида фойдаланиш 
мумкин. Табиий савол туғилади. Уй-жойлар жойлашган ер участкалари 
фуқароларнинг хусусий мулки бўлгани ҳолда уларга туташ томорқа ерлари 
мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли 
бўлиши мақсадга мувофиқми? Суғорма деҳқончиликка асосланган Ўзбекистон 
шароитида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни фуқаролар ва юридик 
шахсларга хусусий мулк сифатида бириктириш мақсадга мувофиқ эмас. Шу 
сабабли, ҳозирги кунда ер ҳуқуқи назариясида ер қонунчилигига ―фуқаролар 
қишлоқ аҳоли пунктларида якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни 
ободонлаштириш учун 0,06 га гача ер участкаларидан мулк ҳуқуқи асосида 
фойдаланадилар‖ мазмунидаги қоида белгиланиши ҳақида таклифлар 
киритилмоқда 
22
.
Шу ўринда аҳоли пунктларининг қурилиш ерларидан юридик 
шахсларнинг хусусий мулкчилик асосида фойдаланиш ҳуқуқи масаласи 
ҳозирги кунда кўплаб илмий-назарий мушоҳадаларга сабаб бўлаѐтганлигини 
қайд этиш лозим. Юридик шахслар давлатга тегишли бўлган ва нодавлат 
бўлиши мумкин. Давлат органлари давлат ҳокимиятининг бошқарув 
фаолиятини амалга оширганда ер участкасини давлат номидан тасарруф 
этадилар. Давлат органи хўжалик юритганда ҳудудий жойлашув асоси бўлган 
ер участкасидан доимий ѐки муддатли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Аммо 
эндиликда нодавлат ноқишлоқ хўжалик юридик шахсларининг бино-
иншоотлари жойлашган ва улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер 
участкаларидан мулк ҳуқуқи асосида фойдаланиши ер ва фуқаролик 
қонунчилигида белгиланиши назарда тутилмоқда. Ҳозирда улар доимий 
фойдаланиш 
ҳуқуқи 
асосида 
эгалик 
қилаѐтган 
ер 
участкаларини 
хусусийлаштириш тартибини жорий этишга соҳадаги муносабатларни тартибга 
соладиган Вазирлар Маҳкамасининг махсус Низомини қабул қилиш орқали 
эришиш мумкин. Чунки Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 апрелдаги 
«Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер 
майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш 
шарти билан умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида хусусий мулк сифатида 
сотиш тартиби тўғрисида»ги Низоми ер участкаларини хусусийлаштириш 
ишларининг кўлами ошганлиги сабабли бундай муносабатларни тўлиқ қамраб 
олмайди.
Мамлакатимизда 
юридик 
шахсларнинг 
ер 
участкаларини 
хусусийлаштириш ҳуқуқий механизмининг ишлаб чиқилиши ва тадбиқ 
этилиши: 

амалда мавжуд ижтимоий муносабатларни юридик жиҳатдан 
қонунчиликда мустаҳкамлаш имконини беради; 
22
Ўтаева Г.Ш. ―Аҳоли пункти ерларидан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари‖. Ю.ф.н. илмий 
даражасини олиш учун ѐзилган дисс. –Т.: ТДЮИ, 2006. – б. 


278 

қонунлар ва қонуности актлари ўртасидаги тафовутларга барҳам 
беради; 

тадбиркорларда мулкдорлик ҳиссини шакллантириш ҳисобига 
турли соҳалар ривожланишига ѐрдам беради. 
Шуни таъкидлаш лозимки, амалдаги қонунчиликка биноан шаҳар 
ерларидан фойдаланиш ҳуқуқига, яъни якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 
гектаргача доирада ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод 
эгалик қилиш ҳуқуқи белгиланган тартибда ким ошди савдоси асосида 
реализация қилиб олиш ҳуқуқига барча ҳам эга бўлавермайди.
Хорижий фуқаролар ер участкаларига эгалик қилиш ва ундан 
фойдаланиш ҳуқуқига белгиланган тартибда маълум босқичлардан ўтгандан 
сўнг эга бўладилар. Бундай тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 1999 йил 27 февралдаги № 92 сонли ―Хорижий фуқаролар ва 
фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой 
сотиб олинишини ҳамда доимий яшаш учун Тошкент шаҳрига келишни 
тартибга солиш тўғрисида‖ги қарори билан белгиланади. (Ушбу қарорга 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 декабр № 586-
сонли «Тошкент шаҳрида уй-жой сотиб олишни тартибга солишга доир 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўзгартиришлар 
киритилган.) Яъни, хорижий фуқаролар Тошкент шаҳрида уй-жой сотиб 
олмоқчи бўлса, Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги махсус комиссия 
рухсати билан бундай ҳуқуқ эгаси бўлиши мумкин. 
Ривожланган давлатларда ҳам худди шундай тажриба мавжуд, яъни 
бундай ҳудудлар ѐпиқ маъмурий ҳудуд ҳисобланади, аҳоли яшаш жойлари 
чегараларини тасдиқлаш ва ўзгартириш ҳукумат томонидан амалга оширилади 
(масалан Россия Федерациясининг Ер кодексида шундай тартиб белгиланган). 
Шаҳар ерларининг вужудга келиш жараѐни шаҳар чизиғи доирасидаги 
ерлардан фойдаланиш ҳуқуқи объектларига боғлиқ эмас. Аммо ер 
участкаларини қишлоқ хўжалик корхонаси таркибидан чиқариб шаҳар чизиғи 
доирасига киритилиши ушбу ерларнинг тақдирини ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик Кодексининг 7-моддасига 
мувофиқ, алоҳида тартибга солинадиган объектлар жумласига қуйидаги аҳоли 
пунктлари киритилиши мумкин: 
Ўзбекистон Республикаси пойтахти - Тошкент шаҳри; 
Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти - Нукус шаҳри; 
вилоятларнинг маъмурий маркази бўлган шаҳарлар; 
ҳудудида маданий мерос объектлари бўлган шаҳарлар ва бошқа 
объектлар. 
Ер участкасининг ѐхуд ундаги иморатнинг у ѐки бу қисми коммунал 
хизматдан (ѐритиш, канализация, трубопровод, суғориш қурилмалари ва шу 
кабилар), ер участкаларининг эгалари ѐки ундан фойдаланувчилар эса, 
мустақил равишда ўзича ѐки транспортда кириб-чиқиш имконидан маҳрум 
бўлиб қоладиган бўлса, ер участкасининг бўлинишига йўл қўйилмайди. 
Шаҳарлардаги уй-жойлар атрофида фуқаролар кўпинча қўшимча хўжалик 
бинолари - гараж, отхона, оғилхона, омборхона, ертўла ва шу каби бошқа 


279 
иншоотларни қуриб фойдаланаѐтганликларининг гувоҳи бўлиш мумкин. Агар 
бундай қурилиш иншоотларини қуриш бошқа юридик ва жисмоний 
шахсларнинг манфаатларига зарар келтирса, уларни қуришга йўл қўйилмайди.
Табиий офат ѐки бошқа сабаблар билан иморат бузилган тақдирда 
бузилган иморатнинг мулкдори иморат бузилган кундан бошлаб икки йилдан 
кечиктирмасдан иморатни тиклашга ѐки ана шу участкада янги иморат қуришга 
киришиши лозим. Акс ҳолда шахснинг ер участкасига эгалик қилиш ѐки ундан 
фойдаланиш ҳуқуқи бекор бўлади. (ЎзР Ер кодексининг 36-моддаси, I қисми, 
10-бандига асосан амалга оширилади). Агар ер участкаси жойлашган шаҳар ѐки 
посѐлканинг режалаштириш, қуриш лойиҳасида ана шу участкадан бошқача 
тарзда фойдаланиш назарда тутилган бўлса бузилган иморатнинг мулкдорига 
ушбу шаҳар, посѐлка аҳоли пункти доирасидан бошқа ер участкаси ѐки обод 
уй-жой берилади. 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish