Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

Муаллифлар жамоаси: 
 
Рустамбоев М.Х., 
юридик фанлар доктори, профессор – 89, 90, 91 – 
моддалар; 
Усмонов М.Б., 
юридик фанлар доктори, профессор – 8, 9, 19, 20, 21, 24, 
28, 41, 52, 69, 70 – моддалар;
Холмўминов Ж.Т., 
юридик фанлар доктори, профессор – 44, 45, 48, 71, 
72, 73, 74, 75, 76, 77, 78 – моддалар;
Скрипников Н.Ш.,
юридик фанлар номзоди, доцент – 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 – 
моддалар;
 
Файзуллаева Г.Г., 
юридик фанлар номзоди, доцент – 22 ва 27– 
моддалар;
 
Мирзаабдуллаева М.Р., 
юридик фанлар номзоди – 11, 12, 13, 32, 33, 35, 
36, 43, 49, 51, 56
 
– моддалар;
 
Кенжаев Р.Х., 
юридик фанлар номзоди – 29, 79 ва 82– моддалар;
 
Ражабов Н.Ш., 
юридик фанлар номзоди – 80 ва 81– моддалар;
 
Узакова Г.Ш., 
юридик фанлар номзоди – 16, 18, 26, 59, 60, 61, 62, 63, 64, 
65, 66, 67, 68 – моддалар;
 
Бобокулов Ш.О., 
юридик фанлар номзоди – 30, 56 ва 57– моддалар;
 
Ниѐзова С., 
юридик фанлар номзоди – 25, 86, 87, 88
 
– моддалар;
 
Нарзуллаев О.Х. – 
83, 84, 85 – моддалар;
 
Нурматов М.М. – 
14 ,15, 34, 37, 38, 39, 46, 53– моддалар;
 
Умаров Д.М. – 
10, 31 ва 55
 
– моддалар; 

Сафаров Ж.И. – 
17, 23, 40, 42, 54, 58
 
– моддалар;
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



С Ў З Б О Ш И 
 
Ер табиий ресурслар ичида ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб 
туради. У мамлакатимиз аҳолисининг турмуш фаровонлигини таъминлайди, 
республикамизнинг иқтисодий салоҳияти учун моддий негиз яратади. Шу 
сабабли ердан ҳар қандай даврда ва шароитда оқилона, унумли ва илмий 
асосланган тарзда фойдаланишни тўғри ташкил этиш мамлакат бугуни ва 
келажаги учун ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Бунда энг аввало ҳуқуқ 
нормаларининг аҳамияти беқиѐсдир. 
Ўзбекистон Республикасининг ер қонунчилиги ўзига хос ривожланиш 
тарихига эга. Айниқса мамлакатимизда мустақиллик йилларида ерга оид 
муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича кенг кўламли ишлар 
амалга оширилиб, бунда ер қонунчилигининг замон талаблари даражасида 
такомиллашиб бориши ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.
 
Сўнгги йилларда ердан фойдаланиш соҳасида кўплаб янгиликлар жорий 
қилинди, хусусан ердан ижара асосида фойдаланиш ҳуқуқи ривожланди, ер 
участкаларига бўлган ашѐвий ҳуқуқлар кимошди савдоларида сотила 
бошланди, энг муҳими ривожланган бозор талабларига мос равишда ер 
участкаларини хусусийлаштириш ишлари йўлга қўйилди. Шу асосда 
давлатимизнинг ерга доир сиѐсатида муҳим ўзгаришлар содир бўлди. 
Ўзбекистон Республикасида ҳозир амалда бўлган янги Ер кодексининг қабул 
қилинишига давлатимиз раҳбарининг ерга оид норматив ҳужжатлари асос 
бўлиб хизмат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг давлат, жамият ҳаѐтида тутган 
ўрнини, аҳамиятини унинг кенг миқѐсда – ваколатли давлат бошқаруви 
органлари фаолиятида, юридик шахсларнинг фаолиятини ташкил этишда ва 
юритишда, энг асосийси фуқароларнинг ҳаѐти фаровонлигини таъминлашда 
қўлланилишида кўриш мумкин.
Ер кодекси нормалари мамлакатимизнинг бошқа ҳуқуқ соҳаларига оид 
қонун ҳужжатлари билан уйғунликда, мутаносибликда амалга тўғри татбиқ 
этилгандагина кутилган натижани олиш мумкин. Бунинг учун эса кодекснинг 
нормаларини шарҳловчи қонуности актлари ҳақида чуқур маълумотга эга 
бўлиш, муайян масала юзасидан турдош ҳуқуқ соҳаларида белгиланган 
нормаларни билиш, ер ҳуқуқининг назарий асосларини англаш лозим.
Ер кодексига мамлакатимиз ҳаѐтининг турли жабҳаларида амалга 
оширилаѐтган туб ислоҳотлар сабабли шу пайтга қадар бир қанча 
ўзгартиришлар киритилди. Чунки ҳозирги даврда жамият ривожи, давлат 
тараққиѐти кўп жиҳатдан соҳа бўйича мукаммал қонунчилик базасининг 
мавжудлиги, 
унинг 
амалиѐтга 
тўғри 
татбиқ 
этилаѐтганлиги, 
кодификациялашган қонунларни деталлаштирувчи нормаларнинг қабул 
қилинишига боғлиқ.
Юқорида билдирилган фикрларнинг барчаси Ер кодекси нормаларининг 
мазмунини ҳар томонлама ѐритиш – уларга шарҳ бериш заруратини келтириб 
чиқаради. Республикамизда ер билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар ечими ҳозирда 
амалда бўлган Ер кодексига бир қатор ҳуқуқшунос олимлар томонидан 



берилган ушбу илмий шарҳларда ўз ифодасини топган бўлиб, ундан фуқаролар, 
давлат органлари ходимлари, турли йўналишларда фаолият юритаѐтган юридик 
шахслар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб топишлари, ерга оид 
мунозарали ҳолатларнинг ечимини топишлари мумкин. Айниқса, ушбу 
шарҳлар ер қонунчилигини қўлловчи қишлоқ хўжалик соҳаси ходимларининг 
амалий фаолиятида қўл келиши шубҳасиз. Қолаверса, бу асар ер ҳуқуқи 
назариясининг ривожланишига хизмат қилиши, бўлажак ҳуқуқшунос 
кадрларни тайѐрлашда фойдаланиладиган ўзига хос назарий асос вазифасини 
ўташи шубҳасиз. Энг муҳими Ер кодексига ѐзилган шарҳлар фуқароларнинг ер 
билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишларида уларнинг 
ҳуқуқий онгини ўстиришга ѐрдам беради.

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish