Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

Обод ҳудуд
турар жой қурилиши, жамоатчилик 
бино ва иншоатлари, шу жумладан илмий тадқиқот институтлари ва уларнинг 
мажмуалари, кўчалар, майдонлар, парклар ва умумий фойдаланиш жойлари, 
шунингдек, санитар–ихота зоналарини яратишни талаб этмайдиган баъзи 
коммунал ва саноат объектларини жойлаштириш учун мўлжалланган бўлади. 
20
Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудини ривожлантириш ва қурилишни режалаштириш. Шаҳарсозлик 
нормалари ва қоидалари, 2.07.01.-03. –Т.: Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси. 
2003 . -6 б. 


264 
Ишлаб чиқариш ҳудуди
саноат корхоналари ва улар билан боғлик бўлган 
илмий муассасалар мажмуаларининг улардаги тажриба ишлаб чиқариш 
объектларини, коммунал омбор объектларини, ташқи транспорт иншоатларини, 
шаҳардан ташқари ва шаҳар атрофи алоқа йўлларини, муҳандислик иншоат ва 
тармоқлари, шунингдек ишчиларга хизмат кўрсатиш муассасалари ва 
корхоналарини жойлаштириш учун мўлжалланган бўлади. 
Қишлоқ аҳоли 
пунктларида ишлаб–чиқариш ҳудуди
қишлоқ хўжалик машиналари таъмир 
устахоналари ва гаражларини, уруғ ва ўғит омборларини, қишлоқ хўжалик 
маҳсулотлари ва чорва емлари омборларини, чорвачилик фермалари ҳамда 
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш буйича ишлаб 
чиқариш туридаги объектларни жойлаштириш учун мўлжалланади. 
Манзара 
дам олиш худуди
очиқ кўкаламзорлаштирилган ва сув билан таъминланган 
жамоат фойдаланиш майдонлари, шунингдек ниҳолхона ва санитар – ихота 
тизимидир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб таъкидлаш мумкинки, аҳоли пункти 
ерлари мамлакатимиз аҳолисининг муқим яшаш жойи ҳисобланади. Ушбу 
тоифадаги ерлардан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар каби маҳсулот 
ишлаб чиқариш манбаи сифатида эмас, балки ишлаб чиқаришни 
ташкиллаштириш ва такомиллаштириш базиси сифатида фойдаланилади.
Аҳоли пункти ерларининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, улардан 
фойдаланиш мақсадлари аҳолининг иқтисодий–ижтимоий, маданий–маиший 
эҳтиѐжларини қондиришни назарда тутган ҳолда белгиланади. Яъни, аҳоли 
пункти ерларидан фойдаланишнинг бошқа тоифадаги ерлар каби бир эмас, бир 
қанча мақсадлари белгиланиши назарда тутилади. Шу сабабли бундай ерлар 
таркибида ер фондининг барча тоифаларини учратиш мумкин. Аҳоли пункти 
ерлари таркибидаги ер фондининг алоҳида тоифалари ҳуқуқий ҳолати ўзига хос 
хусусиятларга эга бўлади. Яъни, ушбу ер фонди тоифалари ҳар доим ҳам 
умумий тартибдаги ер фонди тоифалари билан бир хил ҳуқуқий режимга эга 
бўлавермайди. Масалан, шаҳарлар таркибидаги қишлоқ хўжалигига 
мўлжалланган ерлардан икки баравар кўп солиқ олинади.
Аҳоли пункти ерларидан фойдаланиш ҳам бир хил бўлмайди. Шаҳар ва 
посѐлка ерлари ҳуқуқий ҳолатида бир қатор умумийлик бўлиши мумкин. 
Масалан, бундай умумийлик шаҳар ва посѐлка ерларининг таркиби бир 
хиллигида кузатилади. Давлатнинг шаҳар ва посѐлка аҳоли пунктлари 
лойиҳаларини тузиш, ушбу ерларни бошқариш, ажратиб бериш, олиб қўйиш 
каби фаолияти посѐлка ерларига нисбатан шаҳар ерларидаги каби тадбиқ 
этилади. Қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари аксинча ўзига хос хусусиятга эга 
бўлиб, улар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан яқиндан боғланган 
бўлади. 
Яна бир хусусияти шундаки, аҳоли пункти ерларидан фойдаланиш 
ҳуқуқининг берилиши, яъни бошқарув жиҳатдан ҳам фарқлар бўлади. Шаҳар 
аҳоли пунктларининг ерлари туман, шаҳар ҳокимлиги томонидан бошқарилса, 
қишлоқ аҳоли пунктларининг ерлари туман ҳокимлиги томонидан ҳам, қишлоқ 
хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарув органлари томонидан ҳам 


265 
бошқарилади (агар қишлоқ аҳоли пункти

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish