Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-модда. Шаҳарлар ва посѐлкалар ерларининг таркиби



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

59-модда. Шаҳарлар ва посѐлкалар ерларининг таркиби 
 
Шаҳарлар ва посѐлкаларнинг маъмурий чегараларидаги барча ерлар 
шаҳарлар ва посѐлкаларнинг ерлари жумласига киради. Бу ерлар таркибига 
қуйидагилар киради: 
1) шаҳар ва посѐлка қурилиши ерлари; 
2) умумий фойдаланишдаги ерлар; 
3) қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар ва бошқа ерлар; 
4) дарахтзорлар эгаллаган ерлар; 
5) саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга 
мўлжалланган ерлар; 
6) алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерлари; 
7) сув фонди ерлари; 
8) захира ерлар. 
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик Кодекси (9-модда) ва Ер 
кодексига кўра аҳоли пунктларининг турлари шаҳар аҳоли пунктлари 
(шаҳарлар, шаҳар посѐлкалари) ва қишлоқ аҳоли пунктларига (қишлоқлар, 
овуллар) бўлинади. 
Шаҳарлар деганда, аҳолиси асосан саноат ва савдо, шунингдек хизмат 
кўрсатиш, бошқарув, фан, маданият соҳаларида банд бўлган энг катта аҳоли 
пунктлари тан олинади. Шаҳарлар умумий қоидага биноан туман, 
вилоятларнинг маъмурий ва маданий марказлари ҳисобланади. Уларнинг 
характерли хусусияти аҳолининг зич жойлашганлиги ва қурилишларнинг 
компактлигидадир. Шаҳар жамият ҳаѐтида кўп жиҳатдан ижтимоий организм, 
мураккаб иқтисодий–географик, архитектура ва қурилиш, шунингдек маданий 
мажмуалашган бўлади. Шаҳар ерлари таркибига шу шаҳар чегараси доирасида 
жойлашган ерлар киради. Шаҳар чегараси ушбу шаҳарнинг бош режаси ва 
техник иқтисодий ривожланиш асосларига кўра белгиланади ҳамда шу ерларни 
давлат ер фондининг бошқа тоифаларидан ажратиб туради. 
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз улкан қурилиш ва бунѐдкорлик 
майдонига айланди. Зеро, давлатимизда аҳолининг тез суръатларда ўсиб 
бораѐтганлигини инобатга олиб, шаҳар ерларидан фойдаланишнинг алоҳида 
ҳуқуқий тартиби ўрнатилган. Демак, шаҳар ва посѐлка аҳоли пунктлари 
ерларидан фойдаланиш шартлари ва тартиби Ер кодекси билан биргаликда 
ердан фойдаланишга доир шаҳарсозлик талаблари - Шаҳарсозлик Кодекси ва 
бошқа қонун ҳужжатлари билан ҳам белгиланади. Шунга кўра шаҳар ва 
посѐлкаларнинг ерлари деганда, тасдиқланган шаҳарсозлик ва ер тузиш 
ҳужжатлари асосида чегаралари белгиланган аҳоли яшайдиган, маъмурий, 
иқтисодий-ижтимоий, 
маданий-маиший 
бино-иншоотлар 
жойлашган, 
шунингдек шаҳар ва посѐлкаларнинг бошқа мақсадлар учун белгиланган 
маъмурий чегаралар доирасидаги барча ерлар тушунилади.
Шаҳар ва посѐлкаларнинг ерларидан яшаш учун жой, одамларнинг ишлаб 
чиқариш ва бошқа ижтимоий фойдали фаолиятини ташкил этиш, шунингдек 


263 
аҳолининг маданий-маиший ва бошқа эҳтиѐжларини қондириш учун базис 
сифатида фойдаланилади. 
Мамлакатимизда шаҳар ерларини тасарруф этиш ҳуқуқи шаҳар 
ҳокимликларининг тасарруфидадир. Шаҳар ерларидан шаҳарнинг бош 
режаларига, режалаштириш ва қурилиш лойиҳаларига ҳамда шаҳар ҳудудининг 
ер-хўжалик тузилиши лойиҳаларига мувофиқ равишда фойдаланилади. 
Шаҳарларнинг бош режалари шаҳар ерларидан саноат, уй-жой қурилиши 
ва бошқа қурилиш учун, ободонлаштириш ва аҳолининг дам олиш жойларини 
барпо этиш учун фойдаланишнинг асосий йўналишини белгилаб беради. 
Шаҳарларни режалаштириш ва қурилиш лойиҳалари бош режалар асосида 
ишлаб чиқилиб, шаҳар қурилишига тегишли айрим участкалардан қай йўсинда 
фойдаланишни белгилаб беради. Шаҳар ҳудудининг ер тузиш лойиҳаси 
шаҳарнинг иморат қуриш мўлжалланмаган ва вақтинча иморат қурилмайдиган 
ерларидан фойдаланишнинг асосий йўналишларини белгилаб беради. 
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 9-моддасига асосан, 
шаҳар аҳоли пунктлари қуйидагиларга бўлинади: энг йирик аҳоли пункти - 
аҳолисининг сони бир миллиондан ортиқ кишидан иборат; йирик аҳоли пункти 
- аҳолисининг сони икки юз эллик мингдан бир миллионгача кишидан иборат; 
катта аҳоли пункти - аҳолисининг сони юз мингдан икки юз эллик минггача 
кишидан иборат; ўртача аҳоли пункти - аҳолисининг сони эллик мингдан юз 
минггача кишидан иборат; кичик аҳоли пункти - аҳолисининг сони эллик 
минггача кишидан иборат. 
Посѐлка деганда, одатда шаҳарга ўхшаб кетадиган, аммо ундан кичикроқ 
ҳажмдалиги билан фарқ қиладиган маъмурий-ҳудудий бирлик тушунилади. 
Аҳоли сони шаҳар аҳоли сонига қўйилган минимал талабга жавоб бермайдиган 
вахта усулида ишловчи нефтчилар, газчилар, қидирувчиларнинг яшаш жойлари 
вахта посѐлкалар сифатида тан олинади (ЎзР Шаҳарсозлик кодексининг 9-
моддаси). Бундай посѐлкаларда вақтинчалик аҳамиятга молик ва аҳоли таркиби 
доимий бўлмаган ҳамда иқтисодиѐт тегишли тармоғининг хизмат мақсадидаги 
объектлар ҳисобланадиган бино, иншоотлар, шунингдек темир йўл 
назоратчилари, ўрмончилар, қурувчиларнинг уйлари, дала шийпонлари ва 
бошқалар жойлашади.
Ер участкаларидан фойдаланишга доир шаҳарсозлик талаблари аҳоли 
пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари, қуриш 
лойиҳалари ва қоидалари билан белгиланади. 
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида аҳоли пункти ҳудудлари улардан 
фойдаланиш устуворлигини ҳисобга олиб обод, ишлаб–чиқариш ва манзара дам 
олиш қисмларига бўлинган
20


Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish