Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-модда. Шаҳарлар ва посѐлкалардаги қишлоқ



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

65-модда. Шаҳарлар ва посѐлкалардаги қишлоқ
хўжалигида фойдаланиладиган ва бошқа ерлар
 
Шаҳарлар ва посѐлкалардаги қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ва 
бошқа ерларга қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда 
ташкилотларининг эгалигидаги ҳайдаладиган ерлар, боғлар, узумзорлар, 
тутзорлар, мевазорлар, полизлар, питомниклар, яйловлар, пичанзорлар, 
суғориш, зах қочириш ва йўл тармоғи, иморатлар, ҳовлилар, майдонлар эгаллаб 
турган ва бошқа ерлар киради. 
Шаҳарлар ва посѐлкаларнинг чегарасидаги қишлоқ хўжалигида 
фойдаланиладиган ва бошқа ерларга қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги 
корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари уй-жойлар, маданий-маиший 
ҳамда ишлаб чиқариш иморатлари қуришни шаҳар ѐки туман ҳокими билан 
келишилган ҳолда амалга оширадилар. 
 
Шаҳарларда (посѐлкаларда) қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ерлар 
мавжуд бўлиб, ушбу ерлар бир пайтнинг ўзида умумий тартибдаги қишлоқ 
хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳамда аҳоли пункти ерлари тоифасига 
киритилади. Шу сабабли шаҳарлар ва шаҳар типидаги посѐлкалар қишлоқ 
хўжалигида фойдаланиладиган ерларининг ҳуқуқий ҳолатида ҳар иккала 
тоифадаги ерларга хос хусусиятларни учратиш мумкин. Айнан шу ҳолат 
бундай ерларнинг такрорланмас сифатларини белгилаб беради. Яъни, ушбу 
ерлар бугунги кунда алоҳида қимматга эгадир. Шаҳарлар асосан фан, маданият, 
бошқарув, санъат каби соҳаларнинг маркази бўлишига, шунингдек, шаҳар 
ерларидан қишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланиш иккиламчи даражали 
аҳамият касб этишига қарамай, ушбу ерлардан оқилона, самарали фойдаланиш 
аҳоли учун жуда кўп қулайликларни келтириб чиқаради. Шаҳарлардаги қишлоқ 


286 
хўжалигига мўлжалланган ерларда кўпинча мева, сабзавотлар етиштирилиб, 
ушбу маҳсулотларни шаҳар аҳолисига етказиш ѐки уларни қайта ишлаш 
қишлоқдагига нисбатан анча осон кечади. Аммо шунга қарамай, одатга кўра 
шаҳар ҳудудининг асосий қисмини қурилиш ерлари эгаллаши туфайли зарур 
ҳолларда турли мақсадларга мўлжалланган бино-иншоотларни қуришни 
шаҳарлар бош режаларига асосан айнан қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган 
ерларда амалга ошириш назарда тутилади. Яъни, шаҳар қурилиши ерлари энг 
аввало шаҳар таркибидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар 
ҳисобига кенгайтирилади. Шаҳар ҳудудини кенгайтириш зарур бўлган 
ҳолларда эса шаҳар атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар шаҳар 
таркибига киритилади. Демак, айтиш мумкинки, мамлакатимизда шаҳарлар 
қишоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобига кенгайтирилади.

Шаҳарлар ва посѐлкалардаги қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 


ерларга
қуйидагилар киради: ҳайдаладиган ерлар, боғлар, полизлар, 
питомниклар, яйловлар, қишлоқ хўжалиги учун хизмат қиладиган суғориш ва 
йўл тармоқлари, иморатлар, шунингдек фуқароларга қарашли бўлган ҳовлилар, 
майдонлар эгаллаб турган ерлар. Санаб кўрсатилган ер майдонларига қишлоқ 
хўжалик корхоналари ва бошқа давлат, жамоат қишлоқ хўжалик корхоналари 
ѐки фуқаролар фойдаланишида бўлган ерлар киради. 
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг (04.04.2002 й.) 48-
моддасида қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган зоналар 
кўрсатилган бўлиб, унга кўра шаҳар ва посѐлка чизиғи доирасида ҳайдаладиган 
ерлар, боғлар, токзорлар, полизлар, пичанзорлар, яйловлар ва бошқа ер 
майдонлари, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бинолар ва 
иншоотлар эгаллаб турган қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган 
зоналар ажраталади. Мазкур зоналарнинг ҳудудларидан фойдаланиш тури бош 
режа ва қуриш қоидаларига мувофиқ ўзгартирилгунига қадар бу ҳудудлардан 
қишлоқ хўжалигини юритиш мақсадида фойдаланиш мумкин. 
Шаҳарлар таркибидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тақдири 
шаҳарларнинг бош режаларига боғлиқ бўлади. Чунки шаҳар ҳудудидаги ер 
участкаларидан фойдаланиш тартиби маҳаллий ҳокимият органлари томонидан 
тасдиқланадиган ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболли дастурлари, шаҳар 
бош режаси асосида белгиланади.
Шаҳарлар ѐки шаҳар типидаги посѐлкалардаги қишлоқ хўжалигига 
мўлжалланган ерлар асосан қишлоқ хўжалик корхоналарига фойдаланиш учун 
берилади. Шу билан бир қаторда айтиш лозимки, бундай ерлар кўпинча шаҳар 
ѐки шаҳар типидаги посѐлкалар чегараси доирасига қишлоқ хўжалик 
корхоналарини қўшиб олиниши, ѐхуд бошқача айтганда, шаҳар ҳудудини 
кенгайтириш натижасида вужудга келади ва шунинг учун қишлоқ хўжалик 
корхоналари фойдаланишида бўлади.
Умумий қоидага биноан, барча қишлоқ хўжалик ерларига бир хил 
ҳуқуқий режим жорий қилинишига қарамай, шаҳарлардаги қишлоқ хўжалигида 
фойдаланиладиган ерларнинг ҳуқуқий ҳолати ўзига хос фарқли жиҳатлари 
билан ажралиб туради.


287 
Шаҳар (посѐлка)лардаги қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар 
умумий тартибдаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан қуйидаги 
жиҳатлари билан фарқ қилади: 

бу ерлардан фойдаланиш вақтинчалик хусусиятга эга бўлиб, ҳар 
қандай вақтда заруриятга қараб шаҳарни ривожлантириш эҳтиѐжи учун олиб 
қўйилиши мумкин;

шаҳарлардаги қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар шаҳар 
маҳаллий ҳокимият органи томонидан бошқарилса, умумий тартибдаги қишлоқ 
хўжалигига мўлжалланган ерлар туман ҳокимияти томонидан бошқарилади; 

бундай ерлардан фуқароларга деҳқон ѐки фермер хўжалиги юритиш 
учун ер участкалари ажратилмайди; 

бу ерлардан фойдаланиш характери тасдиқланган шаҳарсозлик 
лойиҳасига мувофиқ белгиланади;

шаҳар чегаралари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар 
ҳисобидан кенгайтирилади; 

бу ерларда ҳар қандай турдаги қурилиш шаҳар ҳокимлиги билан 
келишилган бўлиши лозим;

ер солиғи қишлоқ хўжалик ерларига қараганда икки баравар кўп 
олинади. 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish