Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-модда. Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

54-модда. Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг
бўлинмалари негизида ташкил этиладиган кооперативларга
(ширкатларга) ер участкалари бериш
Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг (илмий-тадқиқот, 
ўқув, ѐрдамчи қишлоқ хўжалик корхоналари ва ташкилотларидан ташқари) 
бўлинмалари негизида ташкил этиладиган ҳамда улар таркибидан чиқадиган 
кооперативларга (ширкатларга) хўжалик юритишнинг тенг шароитлари 
яратилиши зарурлигини эътиборга олган ҳолда ўзлари илгари фойдаланиб 
келган ерлардан вилоят ѐки туман ҳокимининг қарорига биноан ер участкалари 
берилади. Бу участкалар мазкур корхоналар ва ташкилотларнинг ерлари 
таркибидан олиб қўйилиши лозим. Ер участкаларини бериш тартиби ва 
шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади. 
1. Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг бўлинмалари 
негизида ташкил этиладиган кооперативларга (ширкатларга) ер участкалари 
бериш тартиби Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги ―Қишлоқ 
хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида‖ги қонуни билан тартибга 
солинади. Ушбу қонуннинг 1-моддасига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги 
кооперативи (ширкат хўжалиги) товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш 
учун пай усулига ва асосан оила (жамоа) пудратига, фуқароларнинг ихтиѐрий 
равишда бирлашишига асосланган, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил 
хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги кооперативи 
(ширкат хўжалиги) фаолиятининг асосий тури қишлоқ хўжалик маҳсулоти 
етиштиришдир. 
Қишлоқ 
хўжалигига 
мўлжалланган 
ерлар 
қишлоқ 
хўжалиги 
кооперативларига (ширкат хўжаликларига) белгиланган мақсадда товар қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз 
йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади. Ер участкаларидан оқилона 
ва самарали фойдаланаѐтган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат 
хўжаликлари) қўшимча равишда ижарага ѐки вақтинча фойдаланиш учун ер 
участкалари олишлари мумкин. Қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат 
хўжаликларига) берилган ерлар жамоат эгалигидаги ерлардан, шунингдек 
фуқароларга деҳқон хўжалигини юритиш учун бериб қўйилган ерлардан иборат 
бўлади ҳамда улардан фақат белгиланган мақсадда фойдаланилади. Қишлоқ 
хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) бериб қўйилган ер участкалари 
хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объектлари 
бўлиши мумкин эмас. Бу ер участкалари фермер ва деҳқон хўжаликлари 
юритиш учун белгиланган тартибда берилиши мумкин. Қишлоқ хўжалик 
кооперативининг (ширкат хўжалигининг) фойдаланилмаѐтган ерлари бошқа 
жисмоний ва юридик шахсларга иккиламчи ижарага ѐки вақтинча 


243 
фойдаланишга уч йилгача бўлган муддатга ердан фойдаланишни янги муддатга 
узайтириш ҳуқуқи билан берилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ходимларига деҳқон 
хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга 
ер участкаларини ажратиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўлчамлар ва 
тартибда амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат 
хўжаликларининг) ер участкасига бўлган ҳуқуқи улар уюшмалар, жамиятлар, 
агрофирмалар ва бошқа бирлашмалар таркибига кирганида ҳам сақланиб 
қолади. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) ердан 
фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида 
белгиланади. Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) берилган 
ер участкаларини олиб қўйиш белгиланган кафолатларга риоя этилган ҳолда 
қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Қишлоқ 
хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) умумий мажлиснинг қарорига 
асосан ер участкалари, қоида тариқасида, оилаларга (жамоаларга) қишлоқ 
хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун оила (жамоа) пудрати шартномаси 
шартлари асосида вақтинча фойдаланишга камида беш йил муддатга берилади. 
Ер участкасидан фойдаланиш муддати тугаганидан кейин оилалар (жамоалар) 
оила (жамоа) пудрати шартномасини янги муддатга узайтириш ҳуқуқига 
эгадир.
Оила (жамоа) пудрати шартлари асосида бериладиган ер участкаларидан 
қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади, бунда ҳайдаладиган ерлар 
майдони ўлчамларининг камайтирилишига йўл қўйилмайди. Ер участкасининг 
ўлчамлари ва унинг чегаралари тарафларнинг келишувига биноан 
ўзгартирилиши мумкин. Пудрат шартномаси шартлари асосида олинган ер 
участкасини ижарага ѐки ѐрдамчи пудратга бериш тақиқланади. Пудратчидан 
оила (жамоа) пудрати шартлари асосида берилган ер участкасидан 
фойдаланганлик учун ҳақ ундирилмайди. Ер участкаси давлат ва жамоат 
эҳтиѐжлари учун олиб қўйилган тақдирда пудратчи зарар (шу жумладан бой 
берилган фойда) ва бошқа харажатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ 
қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish