Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

Махсус комиссия
туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарори билан 
Давлат мулки қўмитаси, молия, солиқ, табиатни муҳофаза қилиш органлари, ер 
тузиш, сув хўжалиги хизматлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш 
органлари вакилларидан ва бошқа мутахассислардан иборат таркибда тузилади. 
Комиссия аъзолари орасидан раис, раиснинг ўринбосари, комиссия котиби 
тайинланади. 
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) аъзоларининг, 
бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва 
ташкилотлари ходимларининг оилаларига, шунингдек қишлоқ жойларда 
яшовчи ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқа мутахассисларнинг оилаларига 
деҳқон хўжалиги юритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга томорқа ер участкаси 
иморат ва ҳовли эгаллаган майдонни ҳам қўшганда суғориладиган ерларда 0,35 
гектаргача ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 0,5 гектаргача ўлчамда, чўл 
ва саҳро минтақасида эса суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 1 гектаргача 
ўлчамда берилади.
Туман ҳокимининг ер участкаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарори 
устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Деҳқон хўжалигига томорқа ер участкаси бериш тўғрисидаги қарор 
деҳқон хўжалигини ташкил этиш тўғрисидаги қарор билан бир вақтда қишлоқ 
хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий мажлисининг, бошқа 
қишлоқ хўжалик корхонаси, муассасаси ва ташкилоти юқори бошқарув 
органининг, иш берувчисининг (маъмуриятининг) қарори асосида туман 
ҳокими томонидан қабул қилинади.
Янги ташкил этилаѐтган деҳқон хўжалиги учун томорқа ер участкаси 
олиш ҳуқуқидан мазкур жойда камида уч йил мобайнида доимий яшаб 
келаѐтган шахслар фойдаланадилар (янги ўзлаштирилаѐтган ер майдонлари 
бундан мустасно).
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарувининг, 
бошқа қишлоқ хўжалик корхонаси, муассасаси ва ташкилоти бошқарув 
органининг, иш берувчисининг (маъмуриятининг) ҳамда туман ҳокимининг 


247 
деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун томорқа ер участкаси беришни рад этиш 
тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Деҳқон хўжалигига ажратилган ернинг чегаралари натурада (жойнинг 
ўзида) ер тузиш хизмати органлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари 
ҳисобидан расмийлаштирилади. Томорқа ер участкасидан оқилона ва самарали 
фойдаланаѐтган деҳқон хўжалигига қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат 
хўжалиги) бошқаруви томонидан умумий мажлиснинг қарори асосида, бошқа 
қишлоқ хўжалик корхонаси, муассасаси ва ташкилоти юқори бошқарув органи, 
иш берувчиси (маъмурияти) томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштириш 
ва реализация қилиш, ем ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек яйлов 
яратиш учун қисқа муддатли ижарага қўшимча равишда ер участкалари 
берилиши мумкин.
Деҳқон хўжалигини давлат рўйхатига олиш деҳқон хўжалигини доимий 
яшаш жойидаги туман ҳокимлиги томонидан, қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган зарур ҳужжатлар билан биргаликда ариза берилган пайтдан эътиборан 
уч кун ичида амалга оширилади. Деҳқон хўжалигига Ер участкасига умрбод 
эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати ҳамда давлат рўйхатидан 
ўтказилганлик тўғрисидаги белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади.
Деҳқон хўжаликлари давлат рўйхатидан ўтказилганлик йиғимини 
тўлашдан озод қилинади.
Агар давлат рўйхатига олиш белгиланган муддатда амалга оширилмаган 
ѐки деҳқон хўжалиги бошлиғи асоссиз деб ҳисоблайдиган сабабларга кўра рад 
этилган бўлса, хўжалик бошлиғи судга мурожаат қилиши мумкин.
Фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун 0,06 гектар доирасида 
томорқа ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш 
ҳуқуқи ким ошди савдоси асосида реализация қилиниши мумкин.
Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 
ноябрдаги ―Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида‖ги 
Фармони асосида амалга оширилади.
Фойдаланилмаѐтган ерларни сотиш маҳаллий ҳокимият органлари 
томонидан тузилган ва тасдиқланган регистрлар бўйича амалга оширилади. 
Фойдаланилмаѐтган ерлар ҳамда паст рентабелли ва зарар кўриб ишловчи 
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ерлари фуқароларга сотиш ҳуқуқисиз 
мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилган 
ҳолда сотилади. Кўрсатиб ўтилган ерлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
етиштириш ва уларни қайта ишлаш, якка тартибдаги уй-жой қурилиши, ишлаб 
чиқариш ва ижтимоий инфраструктурани шакллантириш, шунингдек, 
белгиланган тартибда бошқа ишлаб чиқариш мақсадлари фойдаланилади. 
Ерларни сотиш Давлат мулки қўмитаси органлари томонидан ким ошди 
савдосида ѐки танлов асосида амалга оширилади. Ер майдонлари ким ошди 
савдоси ѐки танлов ғолибларига берилади, уларга мерос қилиб қолдириш шарти 
билан 
умрбод 
эгалик 
ҳуқуқини 
берувчи 
далолатнома 
берилади. 
Фойдаланилмаѐтган ерлар қуйидаги тартибда сотилади: а) бу ерлар жойлашган 
туман ѐки шаҳар ахолиси уларни сотиб олишда устунлик ҳуқуқига эга 
бўладилар; б) иккинчи навбатда сотиб олиш ҳуқуқи Қорақалпоғистон 


248 
Республикасининг қолган бошқа аҳолисига берилади; в) "а" ва "б"- кичик 
бандларда кўрсатилган харидорлар бўлмаган тақдирда танлов - ким ошди 
савдосида сотиб олишга Ўзбекистон Республикасининг қолган бошқа ҳудудида 
яшовчи аҳоли, шунингдек хорижий жисмоний шахслар қўйилади. 
Мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилишга сотиладиган 
ер майдонининг ҳажми маҳаллий шароитларни олган ҳолда белгиланади. Бунда 
ер майдони ҳажми суғориладиган ерларда 5 гектардан ва суғорилмайдиган 
ерларда 15 гектардан ошмаслиги керак. Ер майдонларини ким ошди савдоси ва 
танлов асосида сотиш билан боғлиқ ерга эгалик қилишда юз берадиган барча 
ўзгаришлар шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органларининг ер-кадастр дафтарларига, шунингдек, бошқа ер-кадастри 
ҳужжатларига киритилади. 
Сотилган ерларда аниқланган фойдали қазилма бойликлар давлатга 
тегишли бўлади. Мерос қилиб қолдириш шарти билан эгалик қилиш учун 
берилган ер майдонларида қидирув ишлари олиб бориш ѐки фойдали қазилма 
бойликларни қазиш зарур бўлган тақдирда давлат уларнинг эгаларига сифати 
бир хил ер майдонлари беради, ерни сотиб олиш ва ўзлаштириш билан боғлиқ 
харажатни инфляцияни ҳисобга олган ҳолда компенсация қилади. 
Мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш ва доимий 
фойдаланиш учун сотиб олинган ер участкалари мусодара қилиниши ва олиб 
қўйилиши мумкин эмас, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган ҳоллар бундан истиснодир. 
Паст рентабелли ва зарар кўриб ишловчи қишлоқ хўжалиги корхоналари 
тарқатиб юборилганда улар фойдаланган ерлар жисмоний шахсларга мерос 
қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик учун сотилади. 
Ким ошди савдоси очиқ ва ѐпиқ шаклда бўлиб ўтади. Шунда очиқ 
шаклдаги ким ошди савдоларига харид қилиш учун қўйилган объектни харид 
қилмоқчи бўлган барча шахслар ташриф буюришига рухсат этилади. Ёпиқ 
шаклдаги ким ошди савдоларига эса фақат махсус сотувчи билан келишилган 
ҳолда таклиф қилинган шахсларга ташриф буюришга рухсат этилади. Давлат 
мулки очик турдаги кимошди савдоларда сотилади. Ким ошди савдолари 
қуйидаги турларда ўтказилиши мумкин: 
- савдо объектининг бошланғич энг минимал нархи эълон қилиниб, 
сотилиши мумкин бўлган нархга босқичма-босқич нархини кўтариб бориш 
йўли билан; 
- савдо объектининг бошланғич энг максимал нархи эълон қилиниб, 
сотилиши мумкин бўлган нархга босқичма-босқич нархини тушириб бориш 
йўли билан. Бунда энг минимал тушадиган нархи эълон килинади; 
Ким ошди савдосининг тури, шакли ва ўтказилиш жойи сотувчи 
томонидан танланади. Савдо объектини аукцион савдосига қўйиш ҳакида қабул 
қилинган қарор учун жавобгарликни сотувчи ўз бўйнига олади.
Битта иштирокчи иштирок этган аукцион бўлиб ўтмаган деб 
ҳисобланади. 
Шахсий мулк сифатида тасарруф этилмайдиган ва кимошди савдоларига 
ҳам қўйилмайдиган, яъни деҳқон хўжалиги ўз балансига олиб фойдалана 


249 
олмайдиган ер майдонлари мавжуд бўлиб,
 
булар Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 апрел кунидаги 126-сон Қарорига 3-
илова килинган ―Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар 
жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос 
қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк 
сифатида сотиш тартиби тўғрисида‖ги Низомга (ушбу карорга Ўзбекистон 
Республикаси ВМ 1999 йил 30 апрел кунидаги 202-сон карорига асосан 
ўзгартиришлар киритилган) кура кўйидагиларни ўз ичига олади:
Шаҳар ва шаҳарчалардаги умумий фойдаланишдаги ерлар (майдонлар, 
кўчалар, тор кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, истироҳат боғлари, скверлар, 
хиѐбонлар, сувни муҳофаза қилиш зоналари, чўмилиш жойлари ва бошқалар). 
Табиат ѐдгорликлари, ботаника боғлари ерлари. 
Соғломлаштириш ва тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган ерлар. 
Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш учун берилган 
ерлар. 
Хавфли моддалар билан зарарланган ва биоген заҳарланишга учраган 
ерлар. 
Шаҳарларни ривожлантириш бош режаларида, мукаммал режалаштириш 
лойиҳаларида ва объектларни (савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларидан 
ташқари) жойлаштириш схемаларида назарда тутилган ерлар. 
Бош йўлларга туташ ерлар. 
Электр қуввати узатиш линиялари, кабель линиялари ва подстанциялар, 
иссиқлик, сув ва канализация трассалари ҳамда газ қувурлари, умумдавлат 
алоқа линиялари учун ажратилган ерлар ва улардаги иншоотлар, сув хўжалиги 
иншоотлари. 
Деҳқон хўжалиги ўз фаолияти йўналишларини, ишлаб чиқариш тузилиши 
ва ҳажмларини мустақил равишда белгилайди. Деҳқон хўжалиги қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқаришининг қонунларда тақиқланмаган ҳар қандай тури, 
шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ва реализация қилиш 
билан ҳам шуғулланишга ҳақли. Деҳқон хўжалиги ўзи етиштираѐтган ва 
реализация қилаѐтган маҳсулот сифатига оид амалдаги норматив ва 
стандартларга, экологияга, санитарияга оид ҳамда қонун ҳужжатларида 
белгилаб қўйилган бошқа талаб ва қоидаларга риоя этиши шарт. Деҳқон 
хўжаликларининг хўжалик фаолиятига шу жумладан улар томонидан 
агротехника усулларини, етиштириладиган маҳсулот турларини танлашда, 
унинг нархини ва уни реализация қилиш йўналишларини аниқлашда давлат 
органлари ва ташкилотларининг ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг, 
улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди, қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда бошқа органлар ва 
ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг ва фуқароларнинг 
гайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) натижасида, шунингдек бундай 
органлар, ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг деҳқон хўжалигига 
нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларни лозим 
даражада бажармасликлари оқибатида деҳқон хўжалигига етказилган зарарлар, 


250 
шу жумладан бой берилган фойда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
қопланиши керак. Юридик шахс тариқасида рўйхатга олинган деҳқон хўжалиги 
ташқи иқтисодий фаолиятни бошқа шаклларда хўжалик юритувчи корхоналар 
билан тенг шартларда амалга оширади.
Деҳқон хўжалиги ўзи етиштираѐтган маҳсулотни реализация қилиш учун 
юридик ва жисмоний шахслар билан ихтиѐрийлик асосида хўжалик 
шартномалари тузиш ҳуқуқига эга. Тарафлар шартнома мажбуриятлари 
бузилган тақдирда, қонун ҳужжатларида ѐки шартномада белгиланган тартибда 
жавобгар бўладилар. Деҳқон хўжалиги ўзи етиштираѐтган маҳсулотга 
бозордаги талаб ва таклиф нисбатидан келиб чиқиб мустақил равишда баҳо 
белгилайди.

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish