Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Конституциянинг 44-моддаси
Ҳар 
бир 
инсон 
унга 
конституция ва қонун орқали 
берилган 
асосий 
ҳуқуқлари 
бузилган ҳолларда нуфузли 
миллий судлар томонидан бу 
ҳуқуқларнинг 
самарали 
тикланиши ҳуқуқига эга. 
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон 
декларациясининг 8-моддаси. 


120 
босқичларида ва қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги 
масалалар судлар томонидан кўрилаётганда прокурор иштирок этади. 
Кўриб чиқилаётган принцип тармоқ қонун ҳужжатларида ҳам ўз 
ривожини топган. Хусусан, ФПКнинг 1-моддасига асосан, 
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир 
шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат 
органларининг, мансабдор шахсларнинг, жамоат бирлашмаларининг 
ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш 
ҳуқуқи кафолатланади. 
Ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган 
ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш 
учун қонунда белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақли. 
Судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас. 
Ўз навбатида, ХПКнинг 1-моддасида кўрсатилганидек, ҳар 
қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган 
ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя 
қилишни сўраб хўжалик судига Хўжалик процессуал кодексида 
белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли. Хўжалик судига 
мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас. 
Судга бевосита мурожаат этиш имконияти фуқаро томонидан ўз 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини анча оширади. Амалдаги 
қонунчиликка мувофиқ, фуқаро ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини 
бузадиган хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан шикоят билан 
бевосита судга ёки тобелик тартибида юқори турувчи органга ёхуд 
мансабдор шахсга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. 
Президент И.А.Каримов 1995 йил 23 февралда Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясида таъкидлаб 
ўтганидек: “фуқароларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини суд орқали 
ҳимоя қилиш соҳасини мумкин қадар кенгайтириш даркор. 
Ваҳоланки, айрим тармоқ қонунларида ҳуқуқлари поймол этилган 
фуқароларнинг шикоятларини судлов йўли билан эмас, маъмурий йўл 
билан кўриб чиқиш тартиби ҳам учрайди. 
Албатта, бу ҳол – Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига 
ва бизнинг Конституциямиз талабларига зид. Фуқаро, агар унинг 
қонуний манфаатлари ва ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилган тақдирда, ҳар 


121 
қандай масала бўйича ҳимоя учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига 
эга бўлмоғи даркор”
1

Бу сўзлар инсон ҳуқуқ ва манфаатларини суд тартибида ҳимоя 
қилиш институтининг янада ривожланиши учун туртки сифатида 
хизмат қилди. Агар давлатда суд жазоловчи органдан оддий 
одамларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилувчи органга 
айлансагина, ушбу давлатда суд тартибида ҳимояланиш ҳуқуқи 
ҳақиқатда амалга ошади. Шубҳасиз, суд турли низоларни ҳал қилиш 
учун энг беғараз ва холис орган ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва 
эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан 
судга шикоят қилиш тўғрисида”ги Қонуни (30.08.1995й.), Меҳнат 
кодекси (21.12.1995й.), Фуқаролик процессуал кодекси (30.08.1997й.), 
Хўжалик 
процессуал 
кодекси 
(30.08.1997й.), 
Ўзбекистон 
Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал, 
Хўжалик процессуал ва Фуқаролик процессуал кодексларига 
ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни 
(14.12.2000й.), 2002 йил 13 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси 
“Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг (янги 
таҳрирда) қабул қилиниши суд ҳимояси соҳасининг анча 
кенгайтирилишига кўмаклашди. Мазкур қонунлар ва уларнинг 
ижроси юзасидан қабул қилинган кўплаб бошқа норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя 
қилиш соҳасини анча кенгайтирган. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
1995 
йил 
30 
августдаги 
“Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-
ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”ги 
Қонунининг қабул қилиниши суд орқали ҳимояланишга бўлган 
фуқаролар қонституциявий ҳуқуқининг амалга оширилишини 
таъминлаш йўлида муҳим босқич бўлиб, давлат органлари ва 
мансабдор 
шахсларнинг 
ғайриқонуний 
хатти-ҳаракатлари 
(қарорлари) устидан шикоят бериш бўйича фуқароларнинг 
имкониятларини анча кенгайтирди. Қонун фуқароларнинг ҳуқуқлари 
ва эркинликларини бузадиган ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар 
(қарорлар) устидан шикоят беришнинг икки турини белгилайди: суд 
тартиби ва маъмурий тартиб. Қонунга биноан, фуқаро ўз ҳуқуқлари 
1
Каримов И.А. Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясидаги маъруза,1995 йил 23 февраль // Ватан 
саждагоҳ каби муқаддасдир. Т. 3. – Т: Ўзбекистон, 1996. – Б. 17-18.


122 
ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар устидан шикоят 
билан бевосита судга ёки тобелик тартибида юқори турувчи 
ташкилотга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ҳар бир фуқаро давлат 
органлари, 
корхоналар, 
муассасалар, 
ташкилотлар, 
жамоат 
бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки 
мансабдор 
шахсларнинг 
ғайриқонуний 
хатти-ҳаракатлари 
(қарорлари) билан ўз ҳуқуқлари ёки эркинликлари бузилган деб 
ҳисобласа, шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Судга 
шикоят қилиш учун асос бўладиган коллегиал ёки якка тартибдаги 
хатти-ҳаракатлар (қарорлар) жумласига қонун томонидан: 
- биринчидан, фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузган; 
- иккинчидан, фуқаронинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини 
рўёбга чиқаришига монелик туғдирган; 
- учинчидан, фуқаро зиммасига қонунга хилоф равишда 
қандайдир мажбурият юклатилишига сабаб бўлган хатти-ҳаракатлар 
(қарорлар) киритилган. 
Фуқаронинг давлат органлари, корхоналар, муассасалар, 
ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи 
бошқариш органлари ёки мансабдор шахслар хатти-ҳаракатлари 
(қарорлари) устидан шикояти суд томонидан фуқаролик судлов 
ишларини юритиш қоидалари асосида кўриб чиқилади. 
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва 
эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан 
судга шикоят қилиш тўғрисида”ги Қонунининг қоидалари 1997 йил 
30 августда қабул қилинган Фуқаролик процессуал кодексида ўз 
ривожини топган. Хусусан, Фуқаролик процессуал кодексининг 3-
кичик бўлими давлат органлари ва бошқа органларнинг хатти-
ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят ва аризалар 
бўйича иш юритиш тартибини белгилайди, бу эса инсоннинг суд 
орқали ҳимояланиш ҳуқуқи амалга оширилишининг муҳим омили 
бўлди. 
Одил судловга эркин мурожаат этиш имконияти қонунда назарда 
тутилган судга мурожаат этиш ҳуқуқини англатади. Бу эса қонунлар, 
қонун ости ҳужжатлар, суд қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳамда 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг хатти-ҳаракатлари ва 
қарорлари устидан шикоят қилиш имкониятини назарда тутади. 
Судлар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ҳимоядан 
эркин фойдаланиш қоидаси демократия асосларидан бири деб 
эътироф этилади. Мазкур ҳимоя давлат ҳокимияти тармоқлари 


123 
бўлиниши принципининг, ушбу тармоқлар вазифалари аниқ 
ажратилганлигининг ҳамда давлат ҳокимияти органлари бир-бирини 
тийиб туриш ва назорат қилиш тизими ўрнатилганлигининг 
ифодасидир. 
Ҳозирги кунда ҳуқуқ ва эркинликлар суд орқали ҳимоя 
қилинишининг самарадорлиги ва муҳимлиги ҳамма жойда эътироф 
этилди, умуман суд орқали ҳимояланишнинг аҳамияти анча ўсди. 
Суд орқали ҳимояланиш фуқаролар ҳуқуқининг эътироф 
этилиши ва унинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 
“Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-
ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”ги 
Қонунда ва бошқа қонун ва қонун ости ҳужжатларда 
мустаҳкамланиши қуйидаги ҳулосалар қилишга имкон беради: 
Биринчидан, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд 
орқали ҳимоя қилиш имконияти кафолатланади. Яъни, суд орқали 
ҳимояланиш 
ҳуқуқи 
нафақат 
Ўзбекистон 
Республикаси 
фуқароларига, балки ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган 
шахсларга ҳам тақдим этилади. Ҳар бир жисмоний шахс ўз 
манфаатларини шахсан ёки адвокат ёхуд қонуний вакил орқали 
ҳимоя қилиш ҳуқуқга эга. 
Иккинчидан, суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқи юридик ёрдамидан 
фойдаланиш ҳуқуқи билан яқин алоқада бўлади. Чунки суд орқали 
ҳимояланиш ҳуқуқи фақатгина қонунчилик ва уни қўллаш амалиёти 
бўйича тегишли билимлар ҳамда судда ишларини олиб бориш 
тажрибаси бўлган тақдирда самарали амалга оширилиши мумкин. 
Учинчидан, қонун бузилишига, ваколат доирасидан четга 
чиқишга ёки айрим бир шахснинг ҳуқуқлари чекланишига олиб 
келган барча ҳаракат ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш 
мумкин. Таъкидлаб ўтамиз, инсоннинг барча конституциявий ҳуқуқ 
ва эркиликлари суднинг ҳимоясида бўлади. Нафақат Конституция 
томонидан кафолатланган, балки қонун ёки шартномада белгиланган 
ҳуқуқни тиклаш мақсадида ҳам судга мурожаат этиш мумкин. 
Бузилган ҳуқуқнинг хусусиятига қараб у конституциявий, 
фуқаролик, маъмурий, жиноят ва хўжалик суд ишларини юритиш 
тартибида ҳимоя қилинади. 
Бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини сўраб судга 
мурожаат этиш воситаси сифатида шикоят хизмат қилади. Шикоят – 
бу мансабдор шахслар ва хизматчиларининг хатти-ҳаракатлари ёки 
қарорлари билан бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари юзасидан 


124 
фуқаронинг мурожаати. Шикоят фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва 
қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим воситасидир. 
Шикоят билан мурожаат қилган фуқаро ёки бошқа шахсларнинг 
субъектив ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги маълумотлар шикоятда 
албатта акс эттирилади. 
Шикоят ёки прокурорнинг протести қаноатлантирилган тақдирда 
шикоят қилинган (протест билдирилган) бошқарув органнинг 
ҳужжати ўз юридик кучини йўқотади. 
Юқори турувчи органларга шикоят қилиш тартиби ишни 
малакали ва қисқа муддатларда кўриб чиқиш ҳамда фуқароларнинг ўз 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича имкониятларини кенгайтириш 
мақсадини кўзлайди. 
Ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат 
қилишга бўлган фуқаронинг конституциявий ҳуқуқи давлат 
бошқаруви органлари фаолияти соҳасида фуқаролар ҳуқуқларининг 
кафолатлари мустаҳкамланишининг энг муҳим омили ҳисобланади. 
Ўз навбатида, бошқарув органлари томонидан чиқарилган 
ҳужжатларга оид низоларни кўриб чиқишда суд ҳокимиятининг 
аҳамияти фақат ошади, чунки низолар суд орқали ҳал қилиниши 
ушбу низолар маъмурий тартиб орқали ҳал қилинишига нисбатан бир 
қатор устунликларга эга: 
1) суд – давлат бошқаруви органлари томонидан чиқарилган 
қарорларнинг қонунийлиги ва асослилиги устидан назорат қилувчи 
махсус давлат органидир; 
2) суд ҳокимият барча тармоқларидан мустақил бўлиб, бу 
мустақилликнинг конституциявий кафолатларига эга; 
3) низо ҳал қилинишининг аниқ процессуал шакли; 
4) низо ҳал қилинишининг демократик принциплари; 
5) тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган фуқаро ва бошқарув 
органининг тенг мақоми. 
Шундай қилиб, Конституция инсон ҳуқуқ ва эркинликларини суд 
орқали ҳимоя қилиш принципининг мустаҳкамланиши билан 
чекланмайди. Ўзбекистон Республикаси Асосий қонуни мазкур 
принцип ҳамда суд мустақиллиги принципи ўртасида яқин алоқани 
ўрнатади. 
Инсон ҳуқуқлари суд орқали ҳимояланиши принципи 
Конституцияда мустаҳкамланиши инсонпарвар демократик ҳуқуқий 
давлат барпо этиш вазифасини амалга оширишнинг муҳим гарови 
сифатида хизмат қилади. 


125 
Суд орқали ҳимояланиш доираси кенгайтирилиши Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 
2005 йил 28 январда бўлиб ўтган қўшма мажлисида Ўзбекистон 
Республикаси Президенти томонидан қўйилган кейинги устувор 
вазифани белгилади. Мазкур вазифа, шубҳасиз, тарихий аҳамиятга 
эга. Юртбошимизнинг қуйидаги сўзлари назарда тутилади: “Суд – 
одил судловнинг олий нуқтаси ва унинг ролини ошириш ҳуқуқий 
давлат барпо этиш йўлидаги қонуний жараён. Шу муносабат билан 
прокуратура ваколатларининг бир қисмини судларга ўтказиш ҳозирги 
замоннинг мантиқий талабидир. Ва бу, энг аввало, инсоннинг 
конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини, дахлсизлигини чеклаш 
билан алоқадор масалаларга тегишлидир”
1
. Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ 
ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, 
мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-
ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқини кафолатлайдиган 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 44-моддасининг чекланган 
шарҳланишига йўл қўйилмайди. Жиноятга оид суд ишларини 
юритиш жараёнига жалб қилинган шахслар Конституция амал 
қилиши доирасидан чиқариб ташланилиши мумкин эмас. 
Жиноят содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган 
шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш 
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 
томонидан “...шахсни ушлаб туриш, ҳибсга олиш, шунингдек, бошқа 
процессуал мажбурий чораларини қўллаш учун санкция бериш 
ҳуқуқларини ҳам судларга ўтказиш”
2
таклиф этилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 августдаги 
“Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш 
тўғрисида”ги Фармони
3
инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва 
эркинликлари, аввало, асоссиз жиноий таъқиб ва хусусий ҳаётга 
аралашишдан ҳимояланиш, шахсий дахлсизлик ҳуқуқларини 
таъминлаш Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизими 
ислоҳотининг энг муҳим вазифаси бўлганлигини таъкидлаб ўтиб, 
қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқини прокуратурадан судларга 
ўтказишни амалга ошириш бўйича асосий вазифаларни белгилаб 
қўйган. 
1
Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни 
модернизация ва ислоҳ этишдир. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 
қўшма мажлисидаги маъруза, 28 январь 2005 йил // Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т. 13. – 
Т.: Ўзбекистон, 2005. – Б. 187. 
2
Ўша жойда. 
3
“Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами”, 2005 й., 32-33-сон, 242-модда. 


126 
Алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим, қамоққа олиш тарзидаги 
эҳтиёт чорасини қўллаш суд тартибининг устунлиги шахснинг 
конституциявий ҳуқуқларини чеклаш ҳақидаги қарор тергов ва 
прокурор назоратидан мустақил бўлган орган томонидан қабул 
қилинишида ўз ифодасини топади. 
Ўзбекистон Республикаси 2007 йил 11 июлдаги “Қамоққа олишга 
санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилиши муносабати билан 
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш 
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни
1
қамоққа олиш 
тарзидаги эҳтиёт чорасини суд томонидан қўллаш процессуал 
тартибини, қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тартибини 
белгилайди ва жиноят процессида шахснинг конституциявий ҳуқуқ 
ва эркинликлари ҳимоя қилинишининг процессуал кафолатларини 
кучайтиради. 
Суд орқали ҳимояланиш кафолатларини кучайтириш ва мазкур 
ҳимоядан фойдаланиш эркинлигини таъминлаш судлов амалиётида 
конституциявий нормаларга қатъий риоя этилишини таъминлаш
ҳимоя остидаги шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинларини, шаъни ва қадр-
қимматини ҳимоя қилиш вазифаларини бажараётган адвокатура 
институтининг роли ва аҳамияти мустаҳкамланишига ҳам боғлиқ. 
Адвокатура фуқаролар ва уларнинг бирлашмаларига қонун 
томонидан берилган асосий ҳуқуқларни ҳимоя қилиб, фуқаролик 
жамиятининг 
муҳим 
институти 
ҳисобланади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясининг 
116-моддасига 
биноан, 
“фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам 
бериш учун адвокатура фаолият кўрсатади”. Президент И.А.Каримов 
томонидан қуйидагилар алоҳида таъкидлаб ўтилди “...адвокатлар 
тизимининг мавқеи ва аҳамиятини кескин кўтариш лозим. Улар 
биринчи навбатда судлов амалиётида конституциявий ва ҳуқуқий 
меъёрларга 
қатъий 
риоя 
этилишини 
таъминлашлари, 
ўз 
ҳимояларидаги фуқароларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини 
ҳимоя қилишлари керак”
2

Адвокатура институтининг мустаҳкамланиши ва унинг ҳақиқий 
мустақиллигини таъминлаш, ўз навбатида, қонун устунлигини 
ўрнатишга, фуқаролар, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ҳуқуқ, 
эркинлик 
ва 
манфаатларини 
самарали 
ҳимоя 
қилишга 
1
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда. 
2
Каримов И.А. Ҳозирги босқичда демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим вазифалари. – Т.: 
Ўзбекистон, 1996. // Янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби. Т. 5– Б. 128. 


127 
йўналтирилган
1
. Айнан шу мақсадларда 2008 йил 1 майда Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
“Ўзбекистон 
Республикасида 
адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармонда таъкидлаб 
ўтилганидек, адвокатура институтини ислоҳ қилиш вазифаси суд-
ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш, фуқароларнинг тергов ва 
суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик 
ёрдам олиш ҳуқуқини мустаҳкамлайдиган конституциявий нормани 
амалга ошириш, адвокатуранинг ташкилий мустақиллигини 
таъминлаш каби мақсадларни кўзда тутади. Шу билан бирга, инсон 
ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда адвокатуранинг обрў-
эътибори ва аҳамиятини ошириш, аҳолининг юридик ёрдамга бўлган 
талабини қондириш вазифалар ҳам адвокатура институтини янада 
ислоҳ қилишнинг асосий вазифалари сифатида белгиланган бўлиб, 
одил судловга эркин мурожаат этиш принципи амал қилиши доираси 
кенгайтирилишига йўл очиб берадилар ва мазкур принцип амалга 
оширилишининг кафолати сифатида хизмат қиладилар. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонида бан 
этилган принципиал қоидалар Ўзбекистон Республикасининг 
“Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан 
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш 
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2008 йил 31 декабрдаги 
Қонунда ўз аксини топди. 
1
Ўзбекистоннинг адвокатура институти алоҳида бобда батафсил ёритиб берилади. 


128 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish