3.6. Барча судларда ишларнинг ошкора кўрилиши
“Ҳамма судларда ишлар очиқ
кўрилади.
Ишларни
ёпиқ
мажлисда тинглашга қонунда
белгиланган ҳоллардагина йўл
қўйилади”.
Конституциянинг
113-
моддаси
Ҳар бир киши унга қўйилаётган
ҳар қандай жиноий айблов
кўриб
чиқилаётганда
ёки
бирор-бир
фуқаролик
жараёнида унинг ҳуқуқ ва
бурчлари
аниқланаётганида
қонунга
мувофиқ
тузилган
нуфузли, мустақил ва холис суд
томонидан мазкур иш адолатли
ҳамда
очиқ
ҳолда
кўриб
чиқилиши ҳуқуқига эга.
Фуқаролик
ва
сиёсий
ҳуқуқлар
тўғрисидаги
халқаро
пактининг
14-
моддаси
113
“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси суд ишларини
юритишнинг ошкоралиги принципини назарда тутади. Мазкур модда
мазмунидан кўриниб турибдики, “ошкоралик” атамаси “судда
ишларнинг очиқ кўрилиши” атамасининг синоними сифатида
қўлланилади.
Судда ишнинг ошкора кўрилишига бўлган ҳуқуқ ҳар бир
инсоннинг ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқ Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон
декларациясининг 11-моддасида, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар
тўғрисидаги халқаро пактнинг 14-моддасида ҳамда Ўзбекистон
Республикаси қўшилган халқаро ҳуқуқнинг бошқа ҳужжатларида
мустаҳкамланган. Ўз навбатида, мазкур принцип ФПКнинг 10-
моддасида ҳам ўз ифодасини топган, мазкур моддага мувофиқ, барча
судларда ишлар ошкора кўрилади, давлат ёки тижорат сирларини
сақлаш манфаатларига зид бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳаётига тааллуқли
маълумотлар ошкор бўлишига йўл қўймаслик, шунингдек,
фарзандликка олиш сири ва ёзишмалар сири сақланишини
таъминлаш мақсадида суднинг асослантирилган ажримига биноан,
иш суднинг ёпиқ мажлисида кўрилишига йўл қўйилади.
Иш суднинг ёпиқ мажлисида кўрилганида ишда иштирок
этаётган шахслар, зарур ҳолларда эса, гувоҳлар, экспертлар,
мутахассислар ва таржимонлар ҳам қатнашадилар. Иш суднинг ёпиқ
мажлисида суд ишларини юритишнинг барча қоидаларига риоя
қилинган ҳолда кўрилади. Суднинг қарори барча ҳолларда ошкора
эълон қилинади.
Ўхшаш ҳолда ушбу принцип Хўжалик процессуал кодексида ҳам
мустаҳкамланган. ХПКнинг 8-моддасига асосан хўжалик судларида
ишлар ошкора кўрилади. Давлат сирини ёки тижорат сирини сақлаш
зарур бўлган тақдирда ишни ёпиқ мажлисда кўришга йўл қўйилади.
Ишни ёпиқ мажлисда кўриш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Жиноятга оид суд ишларини юритишнинг ўзига хослигини
инобатга олган ҳолда, Жиноят-процессуал кодексида ошкоралик
принципига батафсилроқ тавсиф берилган. ЖПКда мазкур принцип
“Судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши” деб номланган.
Судда ишларнинг ошкора кўрилиши қуйдагиларни назарда
тутади: суд процессида иш қонунда белгиланган ёшга тўлган ва суд
мажлисига келишни истаган фуқаролар иштирокида кўрилади,
процесснинг юритилиши ва натижалари эса матбуотда нашр
114
этилиши, радиода эълон қилиниши ёки аҳолининг кенг қатламларига
бошқа усуллар орқали етказилиши мумкин.
Судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши жиноят
процессининг
ЖПКнинг
19-моддасида
мустаҳкамланган
принципидир.
Жиноят процессининг мазкур принципи қонун томонидан
қуйидаги тарзда тартибга солинади: “Барча судларда, давлат
сирларини қўриқлаш манфаатларига зид келадиган, шунингдек,
жинсий жиноятлар тўғрисидаги ишлар кўриладиган ҳолларни
истисно қилганда, жиноят ишлари ошкора кўрилади” (ЖПКнинг 19-
моддаси 1-қисми).
ЖПКнинг 19-моддаси 2-қисмига мувофиқ, ўн саккиз ёшга
тўлмаган
шахсларнинг
жиноятлари
тўғрисидаги
ишларни,
шунингдек, фуқароларнинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни ёки
уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотларни
ошкор қилмаслик мақсадида жабрланувчининг, гувоҳнинг ёки ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг, худди шунингдек уларнинг
оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг хавфсизлигини
таъминлаш тақозо этган ҳолларда бошқа ишларни ҳам суд томонидан
ажрим чиқариб, ёпиқ суд мажлисида кўришга йўл қўйилади. Ушбу
ишлар бўйича ишнинг тўлиқ ёки қисман ёпиқ суд мажлисида
кўрилиши заруриятига сабаб бўладиган аниқ ҳолатлар мавжудлигини
суд ҳар бир вазиятда алоҳида аниқлайди. Мазкур ҳолатлар
мавжудлигида суд бутун процессни ёки унинг алоҳида бир қисмини
“ёпиқ эшикларда” ўтказишга нафақат ҳақли, балки мажбур ҳам.
Суднинг ушбу масала бўйича ажрими суд мажлисида йиғилганларга
тааллуқли бўлиб, процесс иштирокчиларига ҳам татбиқ этилади.
Шахсий ёзишма ва шахсий телеграф хабарномалари очиқ суд
мажлисида фақат бу хат ва хабарларни жўнатган ҳамда олган
шахсларнинг розилиги билан ошкор қилиниши мумкин. Акс ҳолда
улар ёпиқ суд мажлисида ўқиб эшиттирилади ва текширилади.
Суд залида тартибни сақлаб туриш учун зарур бўлган ҳолларда
суд
айрим
шахсларнинг
суднинг
очиқ
мажлисларида
қатнашишларини тақиқлаб қўйишга ҳақлидир.
Суд залида овозларни ёзиб олиш, фотосуратга, видеоёзувга,
кинога олишга фақат суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати
билан йўл қўйилади.
115
Суд ҳукми барча ҳолларда ошкора эълон қилинади. Шу билан
бирга, ошкор қилинмаслиги учун ёпиқ суд мажлиси ўтказилган
маълумотлар суд ҳукмида ошкора қилинмайди.
Судлов фаолиятида ошкораликни кенгайтириш учун оммавий
ахборот воситалари ходимлари, жамоат бирлашмалари ва жамоалар
бўладиган процесслар тўғрисида хабардор қилиниши мумкин.
Бундан ташқари, суд процесслари бевосита корхоналар,
муассасалар ва ташкилотларда ўтказилиши мумкин.
Кўриниб турибдики, қонун томонидан талаб қилинадиган ёки йўл
қўйиладиган ошкоралик принципидан истисно ҳолатлари доираси
анча кенг. Инсон, жамият, давлат манфаатларига зарар етказиш
мақсадида ошкораликдан фойдаланиш мумкин эмас. Мазкур
чекловларнинг асосий вазифаси шахснинг шаъни ва қадр-қимматини
сақлашдир.
Судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши принципининг
сиёсий ва амалий аҳамияти жуда катта. Судларда ишларнинг ошкора
кўрилиши
фуқароларни
қонунларни
ҳурмат
қилиш
ва
қонунбузарликларга тоқат қилмаслик руҳида тарбиялаш вазифасини
таъсирчан ва кенгроқ бажаришга ҳамда суд органларининг фаолияти
устидан халқнинг доимий назоратини ўрнатишга имкон яратади.
Ошкоралик принципидан истисно қилинадиган ҳолатлар рўйхати
қонунда аниқ кўрсатилганлиги ошкораликнинг кафолати сифатида
хизмат қилади. Тегишли қонуний асослар йўқлигида ишнинг ёпиқ
суд мажлисида кўрилиши қонуннинг қўпол бузилиши ҳисобланади.
116
Do'stlaringiz bilan baham: |