Конституциянинг 115-моддаси
Ҳар бир киши унга қўйилган
ҳар қандай жиноий айблов
судда кўриб чиқилишида иш
юритилаётган
тилни
тушунмайдиган ёки бу тилда
гапира
олмайдиган
бўлса,
таржимон ёрдамидан бепул
фойдаланишга ҳақлидир.
Фуқаролик
ва
сиёсий
ҳуқуқлар
тўғрисидаги
халқаро
пактининг
14-
моддаси 3-қисми “f” банди
117
муассаса ва ташкилотлари ўртасидаги хўжалик низолари суднинг
ажримига биноан, тарафлар учун мақбул тилда олиб борилади.
ФПКнинг 9-моддасига биноан, эса суд ҳужжатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг она тилларига ёки улар
биладиган бошқа тилга таржима қилиб топширилади.
Ушбу принципга асосан жиноят ишларини юритиш ҳам ўзбек
тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли
сўзлашадиган тилда олиб борилади (Конституциянинг 115-моддаси,
ЖПКнинг 20-моддаси).
Тарафлар суд ишлари олиб борилаётган тилни билмаслиги
уларнинг процессда иштирок этишига тўсқинлик қилмайди:
процессда ўз фаолиятини амалга оширишда тарафларнинг ҳар бири
таржимон хизматидан фойдаланиши мумкин. Иш юритилаётган
тилни билмайдиган ёки етарли даражада тушунмайдиган процесс
иштирокчиларига ўз она тилида ёки ўзи биладиган бошқа тилда
оғзаки ёки ёзма арз қилиш, кўрсатув ва тушунтиришлар бериш,
илтимоснома ва шикоятлар билан мурожаат қилиш, судда сўзлаш
ҳуқуқи таъминланади (ЖПКнинг 20-моддаси).
Кўриб чиқилаётган принципнинг амалга оширилиши иш
юритилаётган тилни билмайдиган процессда иштирок этувчи барча
шахсларнинг ҳуқуқларини ва миллий манфаатларини кафолатлайди.
Ушбу ҳуқуқлар мазмуни тушунтириб берилиши ва уларни амалга
ошириш имконияти таъминланиши лозим. Хусусан, ЖПКнинг 20-
моддасига мувофиқ, айбланувчига, судланувчига ёки процессда
иштирок этувчи бошқа шахсларга тақдим этилиши лозим бўлган
тергов ва суд ҳужжатлари уларнинг она тилига ёки улар биладиган
бошқа тилга таржима қилиб берилиши лозим.
Ушбу принцип талабларига биноан, муайян худуд доирасида
дастлабки тергов ва судда ишни юритиш битта тилда ўтказилиши
лозим.
Агар шахс суд ишлари юритиладиган тилни билмаган бўлса,
ушбу
шахс
иштирокида
ўтказиладиган
барча
процессуал
ҳаракатларга мажбурий тартибда таржимон жалб қилинади.
Таржимоннинг процессда иштирок этиши нафақат суд ишлари
юритиладиган тилни билмайдиган шахснинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини таъминлайди, балки далилларнинг қайд этилишига
кўмаклашади ҳамда сўроқ қилинувчи тақдим этадиган ёки ёзма
ҳужжатларда сақланадиган маълумотлар терговчи ва суд томонидан
118
тўлиқ ҳажмда олинишига ёрдам беради. Иш юритаётган шахс қисқа
муддат ичида ҳам таржимон вазифаларини бажаришга ҳақли эмас.
Иш юритилаётган тилни билмайдиган гумон қилинувчига,
айбланувчига, судланувчига таржимон ёрдамида ҳам ўзининг ҳимоя
ҳуқуқини амалга ошириш қийин бўлиганлигини инобатга олиб,
дастлабки терговда ва ишни судда кўришда ҳимоячи иштирок
этишининг зарурати қонунда белгилаб қўйилган (ЖПКнинг 51-
моддаси 3-банди).
Суд ишлари юритиладиган тилни билмаганлиги сабабли, гумон
қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки ҳимоячи ҳуқуқларининг ҳар
қандай чекланиши, шунингдек, мазкур шахсларга процесснинг ҳар
бир
босқичида
она
тилидан
фойдаланиш
имконияти
таъминланмаганлиги
жиноят-процессуал
қонунининг
жиддий
бузилиши деб эътироф этилади ва ҳукм бекор қилинишига асос
бўлади (ЖПКнинг 487-моддаси). Суд ишлари юритиладиган тил
принципи жиноятга оид суд ишларини юритиш тартибини фуқаролар
учун очиқ ва тушунарли қилади, процессда иштирок этувчи
шахсларнинг, уларнинг миллатидан қатъи назар, қонун ва суд
олдидаги тенглигини кафолатлайди, иш ҳолатларини ҳартомонлама,
тўлиқ ва холис ўрганиш учун зарур шароитларни яратади, ошкоралик
ва процесснинг бошқа принциплари амалга оширилишини
таъминлайди, манфаатдор шахсларга ўз ҳуқуқ ва манфаатларини
ҳимоя қилиш учун қонун билан тақдим этилган воситалардан
фойдаланишда ёрдам беради. Шунинг учун суд ишлари
юритиладиган тил тўғрисидаги қоидалар бузилиши ҳукм ва иш
бўйича қабул қилинадиган бошқа процессуал қарорлар бекор
қилинишига асос бўлади.
119
Do'stlaringiz bilan baham: |