Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

3.12. Одил судловни амалга оширишда 
жамоатчиликнинг иштироки 
 
Фуқаролар вакиллари бўлган жамоатчилик одил судловни амалга 
оширишда турли шаклларда иштирок этади. Бироқ одил судловни 
амалга оширишда жамоатчиликнинг иштироки ҳақида одатда фақат 
жиноятга оид суд ишларини юритиш нуқтаи назаридан гап 
юритилади. Жамоатчилик аслида на фуқаролик, на хўжалик суд 
ишларини юритишда иштирок этмайди. 
Жиноят иши бўйича тергов олиб бориш ва ишни судда кўриш 
чоғида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят содир 
этилган ҳолатларни аниқлаб олиш, айбдорларни қидириш ва фош 
этиш, адолатли ҳукм чиқариш, шунингдек, жиноятнинг содир этилиш 
сабаблари ва унга имкон берган шароитларни аниқлаш учун ўз 
ваколатлари доирасида жамоатчилик ёрдамидан фойдаланишга 
ҳақлидир. 
Хусусан, жиноят иши шахс аризаси бўйича қўзғатилиши мумкин 
(бу шахс жабрланувчи, гувоҳ ва ҳ.к. бўлиши мумкин). 
Тергов олиб бориш ва ишни судда кўриш чоғида жамоатчилик 
холислар, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, кафиллар, халқ 
маслаҳатчилари сифатида иштирок этиши мумкин. 
Жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси. 
ЖПКнинг 40-
моддасига мувофиқ, жамоат бирлашмалари ва жамоалар, уларнинг 
раҳбар органлари ҳамда вакиллари содир этилган ёки тайёрланаётган 
жиноят тўғрисидаги хабар билан суриштирув органига, терговчига, 


141 
прокурорга ёки судга мурожаат этишлари мумкин. Улар: 
айбланувчига ёки судланувчига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида 
жамоат бирлашмаси ёки жамоа кафиллигига беришни танлаш ҳақида; 
маҳкумни муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилиш 
ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш ҳақида; озодликдан маҳрум 
этишга ҳукм қилинганларнинг жазони ўташ шароитларини 
ўзгартириш ҳақида; судланганликни олиб ташлаш ҳақида ва бошқа 
масалалар бўйича ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ҳамда 
тартибда илтимос қилишга ҳақлидирлар. 
Ўз навбатида, суриштирувчи ва терговчи фуқаронинг оғир ва ўта 
оғир жиноятлар тўғрисидаги ишда айбланувчи тариқасида иштирок 
этишга жалб қилингани ҳақида унинг иш, ўқиш ёки яшаш жойидаги 
жамоага хабар беради, суд эса уларга шу иш бўйича суд муҳокамаси 
қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида хабар беради. 
Жиноят процессида жамоатчиликнинг иштироки жамоат 
айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси институтида ўз ифодасини янада 
аниқроқ топади. ЖПКнинг 42-моддасига кўра, жамоат бирлашмалари 
ва жамоалар суд муҳокамасида жамоат айбловчиси ёки жамоат 
ҳимоячиси тариқасида иштирок этиш учун ўз вакилларини 
юборишлари мумкин. 
Жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячиларини жамоат 
бирлашмасининг ёки корхона, муассаса, ташкилот, шу жумладан, 
тижорат тузилмаси жамоасининг йиғилиши кўрсатади. Йиғилиш 
қарори судга тақдим этилиши лозим. Бироқ, жамоат бирлашмаси, 
жамоа ўзи йўллаган жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячисини 
хоҳлаган вақтда чақириб олишга ёки уни бошқа вакил билан 
алмаштиришга ҳақлидир. 
Жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси – давлат ва жамоат 
айбловчилари тутадиган позициядан мустақил равишда ўз 
вазифаларини бажарадиган суд муҳокамасининг мустақил ва тенг 
ҳуқуқли иштирокчиларидир. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish