Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

халқ маслаҳатчиларига
нисбатан қуйидаги талаблар қўйилган: йигирма беш ёшдан кичик 
бўлмаган, фуқароларнинг яшаш ёки иш жойидаги йиғилишларида 
очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган 
Ўзбекистон Республикаси фуқароси халқ маслаҳатчиси бўлиши 
мумкин. 
Ҳар бир суд учун халқ маслаҳатчилари сони судьяларнинг 
тегишли малака ҳайъатлари томонидан белгиланади. 
Халқ маслаҳатчилари судлардаги вазифаларини бажариш учун 
йилига кўпи билан икки ҳафтага навбатма-навбат чақирилади, 
уларнинг иштирокида бошланган суд ишини кўришни тугаллаш 
зарурати бу муддатни узайтиришни тақозо этган ҳоллар бундан 
мустасно. Шу даврда уларнинг иш жойидаги ўртача иш ҳақи 
сақланиб қолади. 
Умумий юрисдикция судларининг асосий бўғини ваколатлари
.
 
Туманлараро, туман судининг асосий ваколати фуқаролик, жиноят ва 
бошқа баъзи бир ишларни биринчи инстанцияда кўриб чиқишдан, 
яъни конкрет ишлар бўйича қўйиладиган асосий масалалар (жиноий 
жавобгарликка тортилаётган шахснинг айбдорлиги ёки айбсизлиги, 
қонунда назарда тутилган жазони қўллаш ёки қўлламаслик, муайян 
мулкий даъволарнинг исботланганлиги ёки исботланмаганлиги ва 
ҳ.к.) мазмуни бўйича қарорлар қабул қилишдан иборат. 
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди
томонидан 
кўриладиган барча ишларни баъзи бир умумий хусусиятларга кўра 
гуруҳларга ажратиш мумкин. Шартли равишда учта шундай гуруҳ 
тузиш мумкин: 
- фуқаролик, оила, меҳнат ва ер ҳуқуқий муносабатларидан келиб 
чиқадиган низолар бўйича ишлар; 


154 
- алоҳида тартибда кўриладиган ишлар; 
- қонун билан уларнинг ваколатига берилган бошқа ишлар. 
ФПКнинг 31-моддасида фуқаролик ишларининг судларга 
тааллуқлилиги қуйидагича белгилаб қўйилган: 
1) тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлган низоларга 
доир ишлар, қонунда бундай низоларни ҳал қилиш хўжалик суди ёки 
бошқа органларга топширилган ҳоллар бундан мустасно; 
2) ФПКнинг 279-моддасида санаб ўтилган алоҳида тартибда 
кўриладиган ишлар; 
3) қонун билан судларнинг ваколатига берилган бошқа ишлар. 
Энг кенг тарқалган фуқаролик ишлари биринчи гуруҳга тегишли 
бўлган ишлар ҳисобланади. Вужудга келган низонинг тарафларидан 
ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлган тақдирда, кўрсатилган ишлар 
одатда фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига кўриб чиқиш 
учун келиб тушади, агарда ушбу ишлар қонунда кўрсатилган 
белгиларга асосан бошқа бирон-бир судга, хусусан хўжалик судига, 
ёки маъмурий органларга кўриб чиқиш учун юборилиши шарт 
бўлмаса. Мазкур ишлар доирасига фуқаро ёки ташкилотга 
кимнингдир ғайриқонуний (баъзи ҳолатларда қонуний) хатти-
ҳаракатлари натижасида етказилган мулкий зарарни қоплаш 
тўғрисидаги, етказилган маънавий зарар учун пуллик компенсация 
тўлаш тўғрисидаги, ишга тиклаш тўғрисидаги, меҳнатга тўланадиган 
ҳақни ундириш тўғрисидаги, кимнингдир обрўсига путур етказадиган 
маълумотларни тарқатиш бўйича, уй-жойдан фойдаланиш ёки унга 
бўлган мулк ҳуқуқи бўйича, мероснинг олиниши бўйича, бола, ота-
она, эр-хотин ва бошқалар таъминоти учун алимент ундириш бўйича, 
бирон-бир бадиий ёки бошқа асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва 
ҳоказолар бўйича низолар тўғрисидаги ишлар киради. 
Фуқаролар ва ташкилотлар ўз ҳуқуқларини амалга ошириш 
жараёнида тузадиган фуқаролик-ҳуқуқий битимлар билан боғлиқ 
низолар бўйича ишлар кенг тарқалган. Ушбу битимлар жумласига 
олди-сотди, уй-жой ижараси, нашр этиш ва бошқа шартномалар 
киради. Шу билан бирга, битта шахснинг хоҳиши бўйича тузиладиган 
бир тарафлама тусдаги айрим шартномалар ҳам (ҳадя, васиятнома, 
меросни қабул қилиб олиш ва ундан воз кечиш) битимлар деб 
эътироф этилади. Битимларнинг ҳар бир тури уларни тузиш 
шартлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайдиган 
тегишли ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинади. Қонун битим 
тарафларининг ҳуқуқлари суд ҳимоясида бўлишини кафолатлайди. 


155 
Кўпинча, таҳлил қилинаётган судларда алоҳида тартибда 
кўриладиган ишлар ҳам кўриб чиқилади. Буларга юридик аҳамиятга 
эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги, жумладан фуқарони 
бедарак йўқолган деб топиш ва фуқарони ўлган деб эълон қилиш 
тўғрисидаги, фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага 
лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги, мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб 
топиш тўғрисидаги, тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар 
йўқолган тақдирда, улар бўйича ҳуқуқларни тиклаш тўғрисидаги 
ишлар киради. 
Юқорида кўрсатилган ишларнинг бошқа фуқаролик ишларидан 
кескин фарқ қилувчи хусусияти шундан иборатки, мазкур ишлар 
доирасида суд тегишли ҳуқуқ тўғрисидаги низони ҳамда бир 
тарафнинг иккинчи тарафга бўлган даъволарини кўриб чиқмасдан, 
фақат маълум ҳуқуқий оқибатларни қонунга асосан келтириб 
чиқарадиган 
бирон-бир 
фактларни 
(ҳолатларни) 
белгилаш 
масаласини ҳал қилади. 
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди Ўзбекистон 
Республикаси 1995 йил 30 августдаги “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва 
эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан 
судга шикоят қилиш тўғрисида”ги Қонунига асосан келиб чиқадиган 
ишларни кўриб чиқишга ҳақли. Ҳар бир фуқаро давлат органлари, 
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор 
шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) билан ўз 
ҳуқуқлари ёки эркинликлари бузилган деб ҳисобласа, шикоят билан 
судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Шикоят бевосита шикоят 
қилувчи шахснинг ўзи яшаб турган жойдаги судга ёки давлат органи 
ва бошқа орган ёхуд мансабдор шахснинг иш жойи жойлашган 
ҳудуддаги судга берилади ва суд томонидан фуқаровий судлов 
ишларини юритиш қоидалари асосида кўриб чиқилади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish