Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг
судловига 
жиноий 
жавобгарликка 
тортилаётган 
шахсларнинг 
айбини 
оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, ўн тўрт ёшга 
тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегиш, 
геноцид, терроризм, жазо чораси сифатида узоқ муддатли ёки умрбод 
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланадиган жиноятлар 
тўғрисидаги ҳамда қонунга мувофиқ юқори турувчи ёки ҳарбий 
судларнинг судловига тегишли бўлган ишлардан ташқари, ҳамма 
жиноят ишлари тегишлидир (ЖПКнинг 389-моддаси). 


156 
Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг 
ваколатига 2008 йил 1 январдан бошлаб қамоққа олиш тарзидаги 
эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида ҳамда қамоқда сақлаб туриш 
муддатини узайтириш тўғрисида илтимосномаларни, 2008 йил 23 
декабрдан бошлаб ишни судга қадар юритиш босқичида амнистия 
актини қўллаш тўғрисида илтимосномаларни кўриб чиқиш 
киритилган. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
судининг 
раиси, 
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий 
судининг раиси, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
судларининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг 
раиси ўрта звено судларининг судловига тегишли бўлган жиноят 
тўғрисидаги ишни, агар у мазмунан мураккаб бўлмаса, жиноят 
ишлари бўйича тегишли туман (шаҳар) судига, шунингдек, округ ёки 
ҳудудий ҳарбий судга кўриш учун топширишга ҳақли. 
Жиноят ишлари бўйича туман суди жиноят ишлари бўйича одил 
судловни амалга оширишдан ташқари маъмурий ҳуқуқбузарликлар 
доир материалларни кўриб чиқади. Судьялар бундай материалларни 
якка тартибда кўрадилар. 
Туман судлари томонидан ўз ҳукмлари ҳамда фуқаролик ишлари 
ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар доир материаллар бўйича чиқарилган 
қарорлари ижросини лозим даражада таъминлаш учун бажариладиган 
ишлар мазкур судлар фаолиятининг сезиларли қисмини ташкил 
этади. Масалан, судлар жиноят ишлари бўйича ҳукмни ижро эттириш 
ва ижро этиш жараёнида вужудга келадиган масалаларни кўриб 
чиқадилар (жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш, 
жазони ижро этишнинг бир тартибли колониясини бошқа тартибли 
колониясига алмаштириш, касаллик ёки ногиронлик туфайли жазони 
ўташдан озод қилиш, судланганликни олиб ташлаш, жазони 
енгилроғи билан алмаштириш ва ҳ.к.). 
Ишни кўриб чиқишда суднинг таркиби
. Фуқаролик ишлари 
бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судида фуқаролик ишлари 
биринчи инстанция бўйича судьянинг якка ўзи томонидан кўрилади 
(ФПКнинг 13-моддаси). 
Ишни судьянинг якка ўзи кўрганида ва ҳал қилганида, у суд 
номидан иш юритади. 
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий 
суди раисининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент 


157 
шаҳар судлари раисларининг қарорларига мувофиқ, ҳар қандай иш 
биринчи инстанция бўйича ҳайъатда кўриб чиқилиши мумкин. 
Жиноят ишлари ҳайъатда кўрилади. Ижтимоий хавфи катта 
бўлмаган жиноятлар, яъни қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан 
кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо 
назарда тутилган жиноятлар ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир 
этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан 
маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар 
тўғрисидаги, шунингдек, унча оғир бўлмаган жиноятлар, яъни 
қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан 
кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо 
назарда тутилган жиноятлар ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир 
этилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар судья томонидан якка 
тартибда кўрилади (ЖПКнинг 13-моддаси). 
Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида, 
қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисида, шунингдек, 
амнистия актини қўллаш тўғрисида илтимосномалар судья 
томонидан якка тартибда кўрилади. 
Иш жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан 
биринчи инстанция бўйича ҳайъатда кўрилганда суд таркибига икки 
нафар халқ маслаҳатчиси ҳам киради. 
Одил судловни амалга оширишда халқ маслаҳатчилари 
судьянинг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Улар суд мажлисида 
ишни кўриш жараёнида келиб чиқадиган ҳамма масалаларни ҳал 
қилишда ва ҳукм чиқаришда раислик қилувчи билан тенг ҳуқуққа 
эгадирлар. 
Фуқаролик процессуал ва жиноят-процессуал қонунчилигида 
белгиланган фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларида ва 
жиноят ишлари бўйича туман судларида ишларни якка тартибда 
кўриб чиқиш тартиби судья ва икки нафар халқ маслаҳатчиси 
томонидан ишларни кўриб чиқиш тартибидан фарқ қилмайди. 
Амалдаги қонунчилик туман судлари томонидан кўриб 
чиқиладиган барча ишларни кўриш ва ҳал қилиш тартиби ва 
қоидаларини батафсил белгилаб беради. Булар тўғрисида батафсил 
маълумотлар юридик олий ўқув юртларининг ўқув режаларига 
киритиладиган фуқаролик процесси, жиноят процесси ва маъмурий 
ҳуқуқ каби бошқа фанлар ўрганилганида тақдим этилади. Умумий 
равишда, бу ерда ишлар ва материаллар қонуний, асосли ва адолатли 


158 
кўриб чиқилишини таъминлаб берадиган процессуал қонунчиликнинг 
баъзи қоидаларинигина таъкидлаб ўтиш етарлидир. 
Ушбу қоидалар орасида мисол тариқасида судлар томонидан 
кўриб чиқиладиган барча ишларда ҳамма масалалар, қоида 
тариқасида, судланувчилар, даъвогарлар ва жавобгарлар иштирокида 
ва уларнинг фаол қатнашувида ҳамда уларга зарур бўлган ҳуқуқларни 
берган ҳолда ҳал қилинишини келтириш мумкин. Улар ишга доир 
барча материалларни ўрганишда иштирок этадилар, тушунтиришлар 
берадилар, далиллар тақдим этадилар, илтимосномалар билан 
мурожаат қиладилар. 
Жиноят иши бўйича ҳукм ҳам, фуқаролик иши бўйича ҳал қилув 
қарори ҳам фақат суд муҳокамасининг предмети бўлган ва суд 
мажлисида муқаррар аниқланган факт ва ҳолатлар асосида 
чиқарилиши мумкин. 
Судьяларни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида 
судьялар маслаҳатлашувининг ҳамда иш бўйича ҳукм ёки қарор 
чиқаришнинг алоҳида тартиби қонунда назарда тутилган. Шунинг 
учун судьялар алоҳида хонага (маслаҳатхонага) кирадилар, мазкур 
хонада ушбу иш бўйича суд таркибига кирган судьялардан ташқари 
бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишларига йўл қўйилмайди. Мазкур 
қоида (судьялар маслаҳатлашувининг сир сақланиши) бузилган 
бўлса, ҳукм ёки қарор, албатта бекор қилинади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish