Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Конституциянинг 18-моддаси 
1- қисми 
“Хотин-қизлар ва эркаклар тенг 
ҳуқуқлидирлар”. 
Конституциянинг 46-моддаси
 


111 
эътиқоди, жамоат бирлашмаларда аъзо бўлиши ёки бирорта бошқа 
ҳолатлар асос бўлмайди ва процесснинг юритилишига ва якунига ҳеч 
қандай таъсир этмайди. Ушбу талаблар одил судловни амалга 
оширишнинг барча шаклларига татбиқ этилади, чунки суд ишларини 
юритишнинг бирорта соҳасида қонун қоидалари фуқаронинг ҳуқуқий 
мақомини юқорида кўрсатилган белгилар билан боғламайди. 
Фуқароларнинг қонун ва суд олдидаги тенглиги – бир-бири билан 
алоқадор бўлган тушунчалар, бироқ уларнинг ҳар бири алоҳида 
мазмунга эга. 
Фуқароларнинг қонун олдидаги тенглиги 
фуқаронинг ирқи ва 
миллати, ижтимоий, мулкий ва мансаб мавқеи ёхуд унинг дини 
асосида айрим имтиёзларни ёки чекловларни ўрнатмайдиган ягона 
моддий ва процессуал қонунлар мавжудлигини англатади. 
Фуқароларнинг суд олдидаги тенглиги 
суд ишларининг, 
судланувчи ва жабрланувчи, даъвогар ва жавобгар, процесснинг 
бошқа иштирокчилари ирқи, миллати ва дини, ижтимоий, мансаб ва 
мулкий мавқеидан қатъи назар, барча фуқароларга нисбатан ва барча 
судлар томонидан бир хил процессуал тартибида кўриб чиқилишини 
англатади. Шунингдек, мазкур қоида юқорида кўрсатилган 
белгиларга қараб ўз фаолиятини амалга оширадиган табақа, ирқий 
ёки бошқа махсус судлар давлатда ташкил этилишини тақиқлайди. 
Амалдаги қонунларга риоя қилиш ҳамма учун мажбурий бўлиши, 
шунингдек, қонунларни бузиш учун барча шахслар учун тенг 
жаборгарлик белгиланиши фуқаролар қонун ва суд олдидаги 
тенглигининг ифодасидир. Масалан, жиноят содир этган шахслар, 
эгаллаб турган лавозими, шуғулланаётган фаолияти ва бошқа 
ҳолатлардан қатъи назар, жиноий жавобгарликка тортилади ва уларга 
нисбатан бир хил жиноят қонуни амал қилади. 
Судьяларни жиноий жавобгарликка тортишнинг ва тинтув 
ўтказишнинг (Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги 
Қонунининг 
70-моддаси), 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Мажлисининг депутатларини ушлаб туришнинг ва қамоққа олишнинг 
(Конституциянинг 88-моддаси) алоҳида тартиби мавжудлиги, 
албатта, фуқароларнинг қонун олдидаги тенглиги принципи умумий 
қоидалари доирасидан мазкур шахсларни чиқаради, чунки ушбу 
дахлсизлик кафолатлари йўқлигида депутатлар ва судьялар ўз 
вазифаларини тегишли равишда бажара олмас эдилар. 
ЖПКнинг 1-моддаси 2-қисмига мувофиқ, жиноят ишларини 
юритишнинг 
қонунда 
белгиланган 
тартиби 
барча 
судлар, 


112 
прокуратура, тергов, суриштирув органлари учун ягона ҳамда 
мажбурийдир. Шу билан бирга, ЖПК айбланувчининг жисмоний ва 
психологик хусусиятларидан келиб чиқиб суд ишларини юритишнинг 
дифференциацияланган тартибини белгилайди ва бунга қараб 
процессуал кафолатларининг ҳар хил ҳажмини назарда тутади 
(ЖПКнинг 60, 61-боблари). Суд ишларини юритишнинг мазкур 
дифференциацияланиши фуқароларнинг қонун олдидаги тенглиги 
принципидан 
ижобий 
истисно 
ҳисобланади, 
чунки 
ушбу 
дифференциациялаш холис сабабларга асосан юзага келган ва тўлиқ 
асослантирилган. Хатти-ҳаракатлари суд ишларини юритишнинг 
мазмунини ташкил этадиган шахс ўз манфаатларини ҳимоя қилиш 
учун етарли бўлган процессуал ҳуқуқ ва кафолатлар билан таъмин-
ланиши лозим. Акс ҳолда фуқароларнинг қонун ва суд олдидаги 
тенглик принципидан истисно эмас, балки ушбу принципнинг 
бузилиши вужудга келади. Мазкур принципни изчил амалга 
оширишда суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилиги муҳим 
аҳамиятга эга. Бу талабларга жавоб бермайдиган суд қарорлари 
уларнинг адолатлилиги ҳамда фуқароларнинг қонун ва суд олдида 
ҳақиқий тенглигига айрим шубҳалар ўйғонишига олиб келади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish