Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet95/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

9-боб. ИШ ЮРИТИШНИ ТУГАТИШ


100-м о д д а. Иш юритишни тугатиш асослари


Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тугатади:
1) иш судга тааллуқли бўлмаса;
2) айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғ­рисидаги ва айни бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки даъвогар­нинг арз қилган талабларидан воз кечишини қабул қилиш тўғрисидаги ёхуд тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса;
3) даъвогар арз қилган талабларидан воз кечган ва суд бу воз кечишни қабул қилган бўлса;
4) тарафлар келишув битими тузган бўлсалар ва у суд томонидан тасдиқланган бўлса;
5) ишни судда кўришга тайёрлаш вақтида жавобгар даъво­гарнинг талабларини тан олган бўлса ва бу тан олиш судья томонидан қабул қилинган бўлса;
6) тарафлар ўртасида ушбу низони ҳал қилиш учун ҳакам­лик судига топшириш ҳақида ҳакамлик битими тузилган бўлса;
7) иш бўйича тарафлардан бири бўлган фуқаронинг вафо­тидан сўнг низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса.


1. Иш юритишни тугатиш учун асослар сифатида судга муро­жаат этган манфаатдор шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаат­ларини суд йўли билан ҳимоя қилиниши учун ҳақли эмаслиги процессда намоён бўлиб қолади.
Иш юритишни тугатиш тўғрисидаги даъво талаблари, ариза, шикоятлар суд муҳокамаси жараёнида аниқланади. Суд (судья) фуқаролик ишини ғайриқонуний тарзда қўзғатганлигини англаган­дан сўнг иш юритишни тугатиш чораларини кўради. Масалан, шарҳланаётган модданинг 1-банди иш судга тааллуқли бўлмаса ҳам суд иш юритишига қабул қилиниши, уни тугатишга асос бўлади. Демак, бу дегани бундай ишлар умумий юрисдикция судиларнинг юрисдикциясига тегишли бўлмаса, улар маъмурий тартибда, хўжа­лик судларида, ҳакамлик судларида кўрилиши белгиланган бўлиши мумкин. Тааллуқлилик қоидасининг бузилганлигини аниқлаган суд қайси органга мурожаат этиши лозимлигини суд ажримида кўрса­тиши лозим.
Қонунда ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда фуқаролик ишлари­нинг судга тааллуқлилиги кўрсатилган бўлиши мумкин. Масалан, шаън ва қадр-қимматни пастга урувчи маълумотларни рад этиш ҳақидаги талаблар, маълумотлар қандай шакл ва усулда тарқатил­ганлигидан қатъи назар, судга тааллуқли бўлиши белгиланган.
Қонунда ёки халқаро битимларда кўзда тутилган ҳолларда фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низоларни ҳал қилиш тарафларнинг ўзаро келишувлари бўйича ҳакамлик судига топширилиши мумкин.
Суд амалиётида баъзи ҳолларда судлар ўзларига тааллуқли ишларни иш юритишга қабул қилмай, даъво аризаларини рад этиш ёки аксинча, тегишли бўлмаган ишларни қабул қилишдек мисоллар учрайди. Масалан, суд касаба уюшмаси қўмитасига нисбатан назо­рат инстанцияси эмаслиги, унинг қарорларига юридик баҳо бера олмаслиги, уларни ўзгартира олмаслиги ёки бекор қила олмаслиги тўғрисида ҳамда касаба уюшмаси қўмитасининг қарорлари тўғри­сидаги низолар судларга тааллуқли эмаслиги тўғрисида тушунти­риш берилган.
Судларга тааллуқли ишларнинг баъзи туркумлари муайян шартлар бўлгандагина, чунончи: низолар судга қадар бирон-бир ташкилотда кўрилиши тўғрисида қонунда белгиланган тартибга риоя қилганидагина судда ҳал этилиши учун қабул қилиниши мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми­нинг 1992 йил 19 июндаги “Суд амалиётида фуқаролар ва ташки­лотларнинг шаън ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларни қўллаш тўғрисида”ги қарорининг 2-бандида Судлар шаън ва қадр-қимматни ҳимоя қилиш ҳақидаги аризаларни иш юритишга қабул қилишга қадар низони судсиз кўриш тартибига риоя қилишлари лозимлиги кўрсатилган.
Агар фуқаро ёки ташкилот ишни дастлаб судсиз ҳал қилиш юзасидан белгиланган тартибга риоя қилмаса, суд аризани қабул қилишни рад этишга, борди-ю иш фуқаролик иш юритишига қабул қилинган бўлса-уни кўрмасдан қолдиришга асос бўлиши мумкин.
Ёки меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган иш­ларда асоссиз ҳукм қилинганлиги ёки мансабдан четлаштирил­ганлиги, асоссиз жиноий жавобгарликка тортилганлиги муносабати билан фуқаронинг олдинги иши (мансаби)ни бериш ҳақидаги талабини фуқаро ҳукм қилинганига ёки жиноий жавобгарликка тортилганига қадар ишлаган корхона, муассаса, ташкилот маъму­рияти бир ой муддат ичида дастлаб судсиз ҳал қилиши лозим.
Суд аризани иш юритишга, иш берувчи иш беришни рад этганидан ёки бу талабни бир ой муддатда қаноатлантирмаганидан сўнг қабул қилиши Олий суднинг Пленуми қарорида кўрсатилган.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, иш юритишни тугатиш­да аризани кўрмасдан қолдириш каби ҳам иш юритишга қабул қилган судьянинг хатосига боғлиқ бўлиб, бу камчилик суд мажлисида аниқланади, ана шундан сўнг суд ўз хатосини бартараф этиш чораларини ФПКнинг 100-102-моддалари асосида ҳал этади.
Амалдаги фуқаролик процессуал қонунчилигида даъво талаб­лари, ариза ва шикоятларни судсиз ҳал этиш тартиби белгилан­маган бўлса-да, бироқ суд амалиётида учраб туради.
Иш юритишни тугатишда ҳуқуқий ворисликни қабул қилувчи жисмоний ва юридик шахс бўлмаслиги туфайли иш юритилиши тугатилади. Аризани кўрмасдан қолдиришда эса бундай имконият йўқотилмаган бўлади. Лекин шунга қарамасдан ФПКнинг 152-мод­даси 1-бандида ариза судда кўришга тегишли бўлмаслиги уни суд томонидан қабул қилинишни рад этиш учун асос бўлишлиги кўрсатилган.
2. Агар суд муқаддам айнан шу тоифадаги ишни кўриб шу тарафлар ўртасидаги масалани кўриб ҳал қилув қарори чиқарган бўлса ёки худди шундай иш юзасидан даъвогарнинг арз қилган талабидан воз кечганлиги ҳақида ёки тарафлар келишган бўлиб суд томонидан қабул қилинган бўлсагина суд аризаларни қабул қилишни рад этишга ҳақли бўлади (ФПКнинг 100-моддаси иккинчи қисми).
Фуқаролик ишларини судда кўришдан аввал тарафлар шу ишни ҳакамлар судида кўриш ҳақида келишган бўлсалар, суд иш юри­тишни тугатиш лозим бўлади. Бундан ташқари, фуқаролик ишини суд ўзининг иш юритишига қабул қилган бўлса-да, бироқ шу вақт ичида тарафлар ишни ҳакамлар (холислар) судида кўришликни лозим топган ҳолларда ҳам суд иш юритишни тугатиши лозим.
ФПКнинг 100-моддаси 7-бандида кўрсатилганидек, иш бўйича тарафлардан бири бўлган фуқаронинг вафотидан сўнг низоли ҳуқуқий муносабатни қабул қилишга (процессуал ҳуқуқий ворис­лик) йўл қўймаслиги фақат фуқароларга тегишли бўлиб қолмасдан юридик шахсларга ҳам тегишлидир. Бундай ҳолларда процессуал ҳуқуқ қабул қилувчи шахс бўлмаган ҳолатлар назарда тутилади.
Суд амалиётидан мисоллар келтирамиз:
1) Ф.Қ. никоҳдан ажратиш ҳақида Д.Қ.га нисбатан судга даъво билан мурожаат этган.
Суд 2001 йил 15 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантирган.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти суди раёсати қуйидаги асосларга кўра суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишга тугатган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 39-моддаси тала­бига кўра, хотиннинг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр-хотиннинг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш қўзғатишга ҳақли эмас.
Иш ҳужжатларига қараганда, никоҳдан ажратиш ҳақидаги фуқаролик иши судда кўрилаётган вақтда Д.Қ. иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлиб, 2002 йил 21 апрелда фарзанди туғилган1.
2) А. фуқаролар Х. ва Г.ларнинг вакили сифатида жавобгар М.га нисбатан олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилган.
Суд А.нинг вафот этганлиги сабабли иш юритишни тугатган.
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят суди раёсати қуйидаги асосларга кўра суд ажримини бекор қилиб, ишни янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун юборган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 100-моддасининг 7-бан­дига мувофиқ, иш бўйича тарафлардан бири бўлган фуқаронинг вафотидан сўнг низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймасагина суд иш юритишни тугатади.
Ушбу модда мазмунида тарафлар, яъни даъвогар ва жавобгар тўғрисида сўз юритилган бўлиб, уларнинг вакиллари назарда тутилмаган бўлсада, биринчи инстанция суди қонунни нотўғри талқин қилиб, даъвогар вакили вафот этиши муносабати билан иш юритишни тугатиб, хатоликка йўл қўйган.
3) Т. «Мустақиллик» кўчаси, 57-уй олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топиш ҳақида Б.га нисбатан даъво билан судга мурожаат қилган.
Суд ФПКнинг 100-моддасининг 2-бандига мувофиқ иш юри­тишни тугатган.
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди раёсати қуйидаги асосларга кўра суд ажримини бекор қилиб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборган.
Суд низо предмети юзасидан Асака шаҳар судининг 2000 йил 12 июндаги қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжудлигини иш юритишдан тугатиш учун асос қилиб олган.
Аниқланишича, муқаддам «Мустақиллик» кўчаси, 57-уйнинг кимга тегишлилиги масаласи бўйича чиққан низо судда кўрилиб, низонинг предмети бўлган уй учун қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида берилган гувоҳнома ҳақиқий эмас деб топилган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 100-моддасининг 2-банди­га мувофиқ, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Мазкур қонун нормаси мазмунига кўра, қайд этилган учала ҳолатнинг барчаси бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлганда иш юритиш тугатилади, ушбу ҳолатларнинг биронтаси бўлмаганда эса иш юритишни тугатишга йўл қўйилмайди.
Бу ҳолда биринчи инстанция суди фуқаролик иши бўйича тарафлар ва даъвонинг асоси бошқа-бошқа бўлгани сабабли низоли уй олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топиш тўғрисидаги даъвони мазмунан ҳал қилиши лозим эди1.
4) Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги даъво боланинг туғилганлик тўғрисидаги ёзувда ота-онаси тариқасида кўрсатилмаган фарзандликка олинганларга ва болани ҳақиқатда тарбиялаётган шахсларга нисбатан қўзғатилиши мумкин эмас.
Васий (ҳомий)ни болани тарбиялашга виждонан ёндошмаган­лиги муносабати билан ўз вазифаларини бажаришдан четлатиш масаласи суд томонидан эмас, балки васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал қилинади. Васийлик (ҳомийлик) вазифасидан четла­тилган шахс болани беришдан бош тортса, унга нисбатан болани олиш ҳақида даъво қўзғатилиши мумкин1.
5) Эр-хотинларни яраштириш учун муҳлат беришликни баён­нома асосида олиб бориш, тарафларни судга келмаганликлари сабабли иш юритишни асоссиз равишда тугатиш ҳоллари кўп учрамоқда2.
6) Корхона, муассаса, ташкилотлар ўртасидаги низолар ФПКнинг 31-моддасига кўра судга тааллуқли эмаслигини эътибор­га олиб, фаолияти теварак-атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирувчи манба бошқа корхонага моддий зарар етказган ҳолларда ФПКнинг 100-моддаси 1-бандига мувофиқ келтирилган даъво талаби бўйича иш юритишдан тугатилиши ва манфаатдор тарафларга хўжалик судида низони ҳал этиш ҳуқуқлари тушунтирилиши лозим3.
7) И.М. жавобгарлар Б.М. ва Т.Қ.ларга нисбатан турар-жойдан фойдаланиш тартибини белгилаб бериш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилган.
Суд даъвони қаноатлантирган.
Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати қуйидаги­ларга кўра апелляция инстанцияси суди ажримини бекор қилиб, ишни янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун юборди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 100-моддаси 2-банди тала­бига мувофиқ, айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Иш ҳужжатларига қараганда, апелляция инстанцияси суди турар-жойдан фойдаланиш тартибини белгилаб бериш ҳақидаги даъво талаби бўйича Асака шаҳар судининг 2000 йил 28 июндаги қонуний кучда бўлган ҳал қилув қарори мавжудлигини эътиборга олиб иш юритишни тугатган. Ваҳоланки, муқаддам ушбу даъво билан судга мурожаат қилган даъвогарлар 2001 йил 11 мартдаги ҳадя шартномасига кўра ўз улушларини И.М.га ҳадя қилган бўлиб, ҳозирги фуқаролик ишида низонинг предмети бўйича фақат И.М.нинг ўзи даъво қилган. Бундай ҳолатда, муқаддам судда кўрсатилган фуқаролик ишига нисбатан мазкур иш бўйича тараф­лар ва даъвонинг асоси ўзгарганлиги сабабли иш мазмунан кўри­лиши лозим эди



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish