102-м о д д а. Иш юритишни тугатиш оқибатлари
Иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга иккинчи марта мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.
1. Фуқаролик процессуал ҳуқуқидаги иш бўйича ҳал қилув қарорини чиқармай иш юритишини тамомлаш (аризани кўрмасдан қолдириш ва иш юритишни тугатиш институти қонунда белгиланган ҳуқуқий оқибатларни вужудга келтиради. Агар: 1) аризани кўрмасдан қолдиришга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан кейин манфаатдор шахс судга ариза билан судга яна умумий тартибда мурожаат қилишга ҳақли бўлса; 2) иш юритишни тугатишда эса, айни бир тарафлар ўртасидаги ариза билан мурожаат этган талаблар ва уни асослаётган далиллар (талабга қўйилган асослар) бўйича манфаатдор шахслар яна судга даъво талаблари, шикоят, ариза билан мурожаат этишга ҳақли бўлмайдилар.
Қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори тарафлар учун мажбурийдир. Суднинг ҳал қилув қарори уни чиқарган суд учун ҳам, бошқа барча судлар учун ҳам, шунингдек давлат ҳокимият органлари ва бошқармалари ҳамда мазкур ишга алоқадор барча фуқаролар учун ҳам мажбурийдир. Қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини қатъий белгилайди, тарафлар ўртасидаги низога барҳам беради ва қонуний кучга эга бўлади. Ҳал қилув қарорининг қонуний кучга кириши муайян ҳуқуқий оқибатларга, чунончи: мустаснолик, рад қилиб бўлмаслик, ижронинг муқаррарлиги каби оқибатларга сабаб бўлади.
Мустаснолик шундан иборатки, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори тарафлар ўртасидаги айнан ўша низони яна судда кўришга имкон бермайди. Фуқаролик суд ишларини юритишга мувофиқ айнан ўша тарафларнинг айнан ўша асосларга биноан иккинчи марта даъво қўзғатишларига йўл қўйилмайди. Шу сабабли қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлган тақдирда, ўша тарафлар ўртасида ўша нарса устидан худди ўша асосларга биноан янгидан даъво қўзғатиш мумкин эмас. Мана шу элемент (айнан ўша тарафлар, айнан ўша нарса ва ўша асослар) мавжуд бўлган тақдирдагина айнан ўша даъво даъволигича қолаверади.
Рад қилиб бўлмаслик шундан иборатки, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорини рад этиб бўлмайди, тарафлар унинг устидан апелляция тартибида шикоят қила олмайдилар. Шу тартибда прокурор ҳам апелляция протести бера олмайди.
Қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори қонун сингари барқарор бўлиши керак. Суд қарори устидан кўп марта шикоят қилиш йўли билан уни рад қилиш мумкин бўлганда эди, қарорнинг мазкур хусусияти бузилган бўлар эди.
Ижронинг мурақаррарлигининг маъноси шуки, қонуний кучга кирган суд қарори албатта бажарилиши шарт, агар тегишли тараф уни ўз ихтиёри билан бажармаса, у тегишли давлат ҳокимияти органлари томонидан мажбурий ижро этилади.
Манфаатдор шахс судга бир нечта даъво талаблари билан мурожаат этган бўлса, талаблардан бирини судга тааллуқли эмаслигини аниқлаган ҳолларда суд бошқа талаблар бўйича ҳал қилув қарорини чиқариши суд амалиётидан маълум.
2. Суд фуқаролик ишларини суд мажлисида ФПКнинг 100-моддасида кўрсатилган масалаларни кўришда тарафлар иштирок этмасалар ҳам уларнинг иштирокисиз кўришга ҳақли бўлмасаларда, бироқ иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажрим манфаатдор шахсларга юборилади.
Иш юритишни тугатиш ҳақидаги фуқаролик ишлари шахс манфаатларига таъсир этишлигини назарда тутиб қонун бундай ишлар бўйича ажримни алоҳида хонада чиқариш тўғрисида қоида белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |