Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet92/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

8-боб. АРИЗАНИ КЎРМАСДАН ҚОЛДИРИШ


97-м о д д а. Аризани кўрмасдан қолдириш асослари


Суд қуйидаги ҳолларда аризани кўрмасдан қолдиради:
1) ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса;
2) манфаатдор шахс номидан аризани иш юритишга ваколати бўлмаган шахс берган бўлса;
3) суд айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан иш юритаётган бўлса;
4) ишни ўзларининг иштирокисиз кўришни илтимос қил­маган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабаблар­сиз судга келмасалар, суд эса ишга оид мавжуд материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас, деб ҳисобласа;
5) ишни ўзининг иштирокисиз кўришни илтимос қилмаган даъвогар иккинчи чақирув бўйича судга келмаса, жавобгар эса, ишни мазмунан кўришни талаб қилмаса.


1. Ушбу қоида процессуал тилда, айрим ҳолларда иш бўйича ҳал қилув қарорини чиқармай иш юритишни тамомлаш деб юри­тилади. Бундай номланишига асос бўлиб, манфаатдор шахсларнинг суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқини амалга оширишда қонунда белги­ланган талабларга риоя қилмаганлиги асос бўлади.
Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги белгиланган асос­лар қатъий бўлмасдан суд лозим топган ҳолларда уни кенгайти­ришга ва қўшимча асосларни қўллашга ҳақли деган фикр келиб чиқади.
Фуқаролик процессуал қонунчилигида бу институтни аризани кўрмасдан қолдириш деб юритилишига асос бўлиб, ФПКнинг
2-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилганидек, фуқаролик суд иш­ларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари даъво тартибидаги ишларни, органлар ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоятлар бўйича ишларни ҳамда алоҳида тартибда юритиладиган ишларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш тартибини белгилайди.
Шунга кўра, бу институтда нафақат даъво ишлари, шу билан алоҳида тартибда ҳамда маъмурий тартибда кўриладиган ишлар бўлганлиги учун буларда иш юзасидан ариза берилиши туфайли умуман барча талаблар «ариза» бериш деб номланиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
2. Амалдаги Фуқаролик процессуал кодексига кўра, иш бўйича ҳал қилув қарори чиқармай иш юритишни тамомлашга аризани кўрмасдан қолдириш асослари билан бир қаторда иш юритишни тугатишга бағишланган қоидалар ҳам киради. Шу туфайли, бу ҳар икки институтнинг фарқларига ҳам эътибор беришлик иш юзаси­дан қонуний, асосли ва адолатли ҳал қилув қарорини чиқариш учун асос бўлади.
Агар аризани кўрмасдан қолдиришда манфаатдор шахсга шу иш юзасидан умумий тартибда аризани қолдиришга сабабчи бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан сўнг судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлса, иш юритишни тугатишда манфаатдор шахс шу иш юза­сидан иккинчи маротаба судга мурожаат эта олмайдилар.
Бу институтларнинг энг муҳим фарқларидан бири ана шулар­дан иборат.
Аризани кўрмасдан қолдиришда суд (судья) аризани қабул қилиш билан боғлиқ бўлган қонунларнинг бузилиши туфайли йўл қўйган камчиликларини тузатишга ҳам қаратилган дейилса аниқроқ бўлади, масалан, судья аризани муомалага лаёқатсиз шахс томони­дан берилгани ёки манфаатдор шахс номидан аризани иш юри­тишга ваколати бўлмаган шахс томонидан берилиши ва ҳоказо кўрсатиш мумкин.
Агар иш кўриш жараёнида ариза берувчи муомалага лаёқатсиз бўлиб қолган ҳолларда суд аризани кўрмасдан қолдирмайди, балки иш юритишни тўхтатиши лозим, чунки муомалага лаёқатсиз шахснинг вакили процессга кириши ва ишни мазмунан кўришни талаб қилиши мумкин (ФПКнинг 92-моддаси 2-банди).
3. Амалдаги Фуқаролик процессуал кодексида айрим туркумда­ги фуқаролик ишларини судда кўришда ариза судга қадар тегишли ташкилотларда кўрилгандан сўнг ўзининг иш юритишига қабул қилиш тўғрисидаги қоида белгиланмаган бўлсада, бироқ амалиётда бундай тартиб айрим қонун ҳужжатларида ўз ифодасини топган. Шу боисдан бундай туркумдаги ишларни кўришда суд ФПКнинг 97-моддасидаги қоидаларни қиёслаш тариқасида татбиқ этишни мақсадга мувофиқ ҳисоблаймиз. Масалан, ихтиролар ва рациона­лизаторлик таклифларидан келиб чиқадиган низолар ва бошқалар.
Ваҳоланки, бундай қоида ўз кучини йўқотган ГПКнинг
244-моддасида ўз ифодасини топган эди. Бу қоидада кўрсатилиши­ча, агар судга мурожаат этган шахс ишни дастлаб судсиз ҳал қилиш юзасидан шу категориядаги ишлари учун белгиланган тартибга риоя қилмаган ва бу тартибни қўллаш имконияти йўқолмаган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилиши белгиланган эди.
Бу қоидани амалдаги ФПКга киритиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Аризани кўрмасдан қолдиришда суд, судья томонидан: 1) йўл қўйилган хатони тузатишга; 2) манфаатдор шахслар ўзларига берилган суд ҳимоясидан фойдаланишга оид ҳуқуқларига риоя қилмаган ҳолда судга мурожаат этади; 3) қабул қилинган аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида қонунда очиқ-ойдин кўрсатилган бўлади, масалан, алоҳида тартибда юритиладиган ишларни кўриш вақтида судга тааллуқли ҳуқуқ тўғрисидаги низо келиб чиқса, суд аризани кўрмасдан қолдириб, ишда иштирок этувчи шахсларга умумий тартибда даъво тақдим этишни таклиф қилиш қоидаларини келтириш мумкин.
Шарҳланаётган ушбу модда ишни дастлаб судсиз ҳал қилиш юзасидан шу тоифадаги ишлар учун белгиланган тартибга риоя қилмаган ва бу тартибни қўллаш имконияти йўқолмаган ариза­лар асосида иш кўриш жараёнини давом эттириш мумкин бўлмайди.
4. Ушбу моддада, агар манфаатдор шахс номидан аризани иш юритишга ваколати бўлмаган шахс берган бўлса, аризани кўрмас­дан қолдиради. Қонунда агар даъвогар (аризачи) лозим топган ҳолларда ва қонунда белгиланган бўлса, ваколат берувчи шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳимоя қилиш, лозим бўлса тегишли ишончнома билан процессга киришишга ҳақли ёки бу ҳақда оғзаки баён қилиниши ва уни суд баённомасида ифодалаш лозим.
Булардан ташқари, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқаролар махсус ишонч қоғозини бермасалар-да, судда иштирок этишлари мумкин (ФПКнинг 48-49-моддалари).
5. Шарҳланаётган қоиданинг 3-банди, суд айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан иш юритилиши шу суддами ёки бош­қа суддами қонун аниқ кўрсатиб бермаган. Бизнинг назаримизда, бу қоидани қайси судда (ҳакамлар суди, хўжалик суди)да бўлишидан қатъи назар қўзғатилган ариза бўйича кўрилаётган иш тамом бўлмагунча шу тоифадаги, худди шундай аризалар бўйича иш қўзғатиш мумкин эмас.
Аризани кўрмасдан қолдириш учун асослардан яна бири ФПКнинг 97-моддаси 4-5-бандларидаги қоидалардир. Бу қоидага кўра тарафлар ўзларининг иштирокисиз судда ишни кўришга рози­лик бермайдилар ҳамда судга келмайдилар. Агар шундай ҳолат­ларда тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам келмасалар суд эса мавжуд материаллар асосида ишни ҳал этиш мумкин эмас деган хулосага келса, аризани кўрмасдан қолдириши мумкин.
Амалдаги аризани кўрмасдан қолдириш асослари тўғрисидаги ФПКнинг 97-моддаси 4-5-бандларининг ўзига хос инсонпарварлик жиҳатлари ҳам намоён этилган. ФПКнинг 99-моддаси иккинчи қисмида агар тарафлар суд мажлисига узрли сабабларга кўра, келаолмаганликларини тасдиқловчи далилларни тақдим этсалар, даъвогар ёки жавобгарнинг илтимосномасига биноан суд аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида чиқарган ўз ажримини бекор қи­лишга ва процессни давом эттиришга ҳақли эканлиги кўрсатилган.
Ушбу қоидани суд амалиётига ҳавола этамиз:
1) Азизова судга ариза билан мурожаат қилиб, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома олиш учун собиқ эридан бўлган икки нафар вояга етмаган болаларини марҳум Атаевнинг қарамоғида бўлганлик фактини белгилашни сўраган.
Суднинг ҳал қилув қарори билан аризачининг талаби қаноат­лантирилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раёсати қуйидаги асосларга кўра суд ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризани кўрмасдан қолдирган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 282-моддасига мувофиқ, агар алоҳида тартибда юритиладиган ишни кўриш вақтида судга тааллуқли ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиқса, суд аризаи кўрмасдан қолдириб, ишда иштирок этувчи шахсларга умумий тартибда даъво тақдим этишни таклиф қилади.
Аниқланишича, судда мазкур фуқаролик ишидан алоҳида Азизованинг марҳум Атаевнинг қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислари ҳисобланган хотини ва ўғилларига нисбатан мерос мулкни тақсимлаш ҳақидаги даъвоси бўйича тугалланмаган фуқа­ролик иши мавжуд бўлган.
Бундай ҳолатда суд қайд қилинган қонунга мувофиқ, Азизова­нинг юридик фактни белгилаш ҳақидаги аризасини кўрмасдан қолдириб, ишда иштирок этувчи шахсларга умумий тартибда даъво тақдим этишни таклиф қилиши лозим эди1.
2) Р. умумий мулкни бўлиш ҳақида Қ.га нисбатан даъво билан мурожаат қилган.
Суднинг ажримига кўра, тарафлар суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганликлари боис даъво кўрмасдан қолдирилган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2002 йил 19 апрелда қуйидаги асосларга кўра суднинг ажримини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборди.
Суд ишни кўришда ФПКнинг 132-моддасида кўрсатилган ишда иштирок этувчи шахслар судга чақирув қоғозлари, зарур ҳолларда эса, телефонограммалар, телеграммалар ва бошқа алоқа воситалари орқали чақиртирилиши ҳақидаги қонун талабларига риоя қилмаган, ишда тарафларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас.
Бу ҳолда, суднинг тарафлар узрли сабабларсиз судга келма­ганликлари тўғрисида хулосасини қонуний деб бўлмайди2.
“Муддатлар иш юритиш тўхтатиб турилган вақтдан эмас,балки уни тўхтатиб туриш учун асослар вужудга келган вақтдан бошлаб тўхтатилишига судларнинг эътибори қаратилсин”3. “Баъзи судлар­да қонунда кўрсатилмаган асослар бўйича иш кўришни бир неча марта тўхтатиб туриш каби амалиёт амал қилмоқда, бу билан ишларни кўришдаги сансонларлик яширилмоқда”4.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish