Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ҳужжатларнинг аслини қайтариш



Download 12,6 Mb.
bet77/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

78-м о д д а. Ҳужжатларнинг аслини қайтариш


Ишдаги ҳужжатнинг асли уни тақдим этган шахснинг илтимосига кўра суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин қайтариб берилиши мумкин, бундай ҳолда ишда ҳужжатнинг судья томонидан тасдиқланган нусхаси қолдирилади.


1. Фуқаролик ишларини судда тез ва одилона кўриб ҳал этиш одил судловнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Шу боисдан судья бошқа далиллар қатори ёзма ҳужжатларни талаб қилиб олиш билан уларни тегишли ташкилот, фуқарога қайтариш масаласини ҳам ҳал этишлари лозим. Шунинг учун ушбу қонун ана шу масалага бағишланган.
Ёзма ҳужжатларни асосан тарафлар ва ишда иштирок этувчи шахслар талаб қилишга ҳақлидирлар. Шундай ҳужжатлар борки, уларнинг нусхасини тақдим этиш фуқаролик ишларини узил-кесил ҳал этишга кўмаклашмайди. Шунинг учун судга уларнинг асли тақдим этилади. Табиийки, ёзма ҳужжатларни аслини тегишли шахсга қайтариш керак. Бундай ҳолларда суд бу ҳужжатлар судда таҳлил этилганлигидан кейин, иш бўйича ҳал қилув қарори қону­ний кучга киргандан сўнг, тарафлар уларни қайтариб олишлари тўғрисидаги масалани қўйишлари мумкин. Шу ҳолларда ҳам судья фуқаролик иши бўйича апелляция шикояти (протест) берилмаган тақдирдагина қайтаради.
Бироқ, бундай ёзма ҳужжатларни топшириш изсиз қолиши ке­рак эмас, шунинг учун судья ҳужжатнинг асл нусхасини қайтариш тўғрисида ариза, ҳужжатни олганлиги ҳақида тилхат олиниши лозим.
Агар ҳужжат ҳақида юқоридагилардан ташқари қандайдир иш қолиши лозим деб топилса, судья шу ҳужжатнинг нусхасини ёки ксеро нусхасини ишга қўшиб қўйиши мумкин.


79-м о д д а. Ашёвий далиллар


Ишни мазмунан ҳал қилиш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлаш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган нарсалар ашёвий далиллар ҳисобланади.
Ашёвий далилни тақдим этувчи ёки талаб қилиб олишни илтимос қилаётган шахс шу далил орқали иш учун аҳамиятли бўлган қандай ҳолатларни аниқлаш мумкинлигини кўрсатиши шарт.


1. Юқорида ёзма далиллар тўғрисида фикр юритилганда бундай ҳужжат бўлиши учун ҳарф белгилари тегишли фикр ва мулоҳаза­ларни қоғозда, тошда, темир-терсакда ва ёғоч ўймакорликларида ифода этилиши англанган эди.
Ашёвий далиллар эса, исботлаш воситаси сифатида фуқаролик ишларини кўриб ҳал этишда ёзма далиллар қатори одил судловликда муҳим ўрин тутади.
Бинобарин, муайян фактлар (ҳолатлар)нинг мавжуд бўлишлиги бирон-бир ашё билан, унинг хусусиятлари, турган жойи, унда қолдирилган излар билан исботланиши мумкин бўлган ҳолларда, бундай ашё фуқаролик ишида исботлаш воситаси (далил) бўлади. Ашёвий далиллар кўпинча низонинг предмети бўладиган нарсалар: кийим-кечак, мебель, уй-рўзғор ашёлари, фоторасмлар ва шу кабилардан иборат бўлади.
Ашёвий далилларни судга тарафлар топширадилар, аммо суд уларни ўз ташаббуси билан ҳам талаб қилиб олиши мумкин. Ашё­вий далилни тақдим этувчи ёки уни талаб қилиб олишни илтимос қилувчи шахс далил билан иш учун аҳамиятли бўлган қандай ҳолатларни аниқлаш мумкин эканлигини кўрсатишга мажбур.
2. Фуқаролик ишини кўрадиган суд процесс қатнашчиларидан ҳар қандай тақдим этган ашёвий далилларни қабул қилавермайди. Суд тарафлардан ёки ашёвий далилларни талаб қилиб олишни илтимос қилган шахслардан ашёвий далил нима учун, қандай масалани ҳал этишга уни исботлаш воситаси сифатида ишни холи­сона ҳал этишда тутган ўрни ҳақида тўлиқ асослаб берган тақдир­дагина судья ишда фойдаланиш масаласини ҳал этиши лозим.
Келиб чиқишини, кимга тегишлилигини, маълум мақсадларда фойдаланилганлигини ёки фойдаланишга яроқлилигини, қўлдан-қўлга ўтганлиги ёки турган жойи ўзгарганлигини, у ёки бу модда­лар, нарса, жараён ва ҳодисалар таъсир этганлигини аниқлаш мум­кин бўлган физикавий аломатлар ёки белгиларга, шунингдек иш ҳолатларини аниқлашга хизмат қиладиган ҳар қандай бошқа ало­матлар ва белгиларга эга бўлган нарса ашёвий далил ҳисобланади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish