Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ишга дахлдор бўлмаган тарафни алмаштириш



Download 12,6 Mb.
bet42/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

42-м о д д а. Ишга дахлдор бўлмаган тарафни алмаштириш


Суд арз қилинган талаб уни илгари суриш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан тақдим этилганлигини ёки даъво­гарнинг аризаси бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан тақдим этилганлигини аниқласа, даъвогарнинг рози­лиги билан дастлабки даъвогар ёки жавобгар ишга дахлдор даъвогар ёки жавобгар билан алмаштирилишига йўл қўйиши мумкин.
Агар даъвогар ўзининг бошқа шахс билан алмаштири­лишига рози бўлмаса, бу шахс низо предмети юзасидан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида ишга киришишга ҳақли.
Агар даъвогар жавобгарнинг бошқа шахс билан алмаш­тирилишига рози бўлмаса, суд бу шахсни иккинчи жавобгар сифатида ишга жалб қилишга ҳақли.
Ишга дахли бўлмаган тарафни алмаштириш ҳақида суд ажрим чиқаради.
Тараф алмаштирилганидан ёки низо предмети юзасидан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс ишга киришганидан ёхуд иккинчи жавобгар жалб қилинганидан кейин ишни кўриш янгидан бошланади.
Агар процессга мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс киришмаса, ишга дахлдор бўлмаган даъвогар эса, арз қилган талабларидан воз кечмаса, иш мазмунан кўрилади.


1. Судья даъво аризани қабул қилиб, ишни суд мажлисида кўриш учун тайинлашда ариза билан судга мурожаат қилган шахснинг (фуқаро ва ташкилотнинг) ҳуқуқи ёки қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаати жавобгар сифатида кўрсатилган шахс томо­нидан бузилганлигини ҳануз билмайди, фақат бундай ҳолатнинг бўлиши фараз қилинади ва кимнинг даъвогар ва кимнинг жавобгар бўлиши тахминан белгиланади.
Даъвогар шахс ҳуқуқининг бузилганлиги ва шу муносабат билан унинг ўзи даъвогар бўлиши ва бу низоли ҳуқуқни бузувчи жавобгар сифатида кўрсатилган шахснинг айнан ўзи жавобгар бўлишлиги суд мажлисида ишни атрофлича, объектив равишда текшириш натижасида аниқланади.
Фуқаролик ишини судда кўрилишида аксарият ҳолларда даъво­гар ҳам, жавобгар ҳам даъво аризасида кўрсатилган шахс бўлади. Аммо баъзи ҳолларда процессда ё даъвогар, ё жавобгар тараф ёинки ҳар икки томон ҳам хатолик билан ишга жалб этилишлари туфайли тегишсиз тараф (тарафлар) бўлиб чиқиши, яъни даъвогар даъво иши қўзғатишга ҳақли бўлмаган тараф, жавобгар эса мазкур даъво юзасидан жавоб беришга мажбур бўлмаган шахс бўлиб топилиши мумкин. Шундай ҳолатларни назарда тутиб, қонун ишга тегишсиз тарафни суднинг ташаббуси билан ёки прокурорнинг талаби бўйича ёинки тарафлардан бирининг илтимосига кўра бошқа тегишли тараф билан алмаштиришга йўл қўяди.
2. Дахлсиз даъвогар деб низоли ҳуқуқнинг ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатнинг ўзи тегишли бўлиш тўғрисида даъво қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлмаган даъвогарга айтилади. Фуқаро Ғ. вафот этган ўғлининг хотинини уй-жойдан кўчириш тўғрисида судда даъво иши қўзғатади, даъвога асос қилиб, келинининг ўзига ажратилган хонада яшамасдан уни ҳар кимларга, доимий равишда ижарага бериб, меҳнатсиз даромад олиниши, яъни турар-жойдан ўз мақсадида фойдаланмаслигини кўрсатади. Суд Фуқаролик кодек­сининг 601-моддаси мазмунига кўра, турар-жойдан бундай ҳоллар­да кўчиришни ҳар ким талаб қила олмасдан, балки бу жойни ижа­рага берувчигина, яъни уйлар бошқармасигина талаб қилиши мум­кинлигини кўрсатиб, фуқаро Ғ.нинг иши бўйича тегишсиз тараф эканлигини ва унинг тегишли даъвогар тараф (уйлар бошқармаси вакили) билан алмаштирилиши лозимлиги тўғрисида ажрим чиқаради.
Агар даъвогар ўз ўрнига бошқа шахс қўйилишига рози бўлмаса, у шахс ишда низо предмети юзасидан мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида қатнаша олади. Масалан, юқорида келтирилган мисолдаги дастлабки даъвогар Ғ. даъвонинг бошқа асосини, чунончи, келин билан доимо жанжаллашувлари сабаби билан квартирада яшашлари мумкин бўлмаслигини асос қилиб кўр­сатиб, Фуқаролик кодексининг 615-моддасига мувофиқ келинини кўчириш тўғрисида мустақил талаб билан ишда учинчи шахс сифатида қатнашиши мумкин.
Агар тегишсиз даъвогар тараф процессдан чиқишликка розилик берса-ю, аммо тегишли даъвогар тараф суд ишига киришишга ўзи­нинг розилигини бермаса, бундай ҳолда суд дастлабки даъвогар­нинг даъводан воз кечганлиги туфайли ишни юритишни тугатади (ФПКнинг 100-моддаси 3-банди).
3. Ишга дахлдор бўлмаган тарафни иш юзасидан манфаатдор бўлмаган шахсдан ажрата билиш керак. Ишга манфаатдор бўлмаган шахс ўзининг номидан бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
Ишга тегишсиз тараф эса, процессга ўзининг ҳуқуқини ҳимоя қилишга киришсада, бироқ у ҳали шу ҳуқуққа тўлиқ эга эканлиги­ни ҳануз иш якун бўлмагунча билмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам ФПКнинг 42-моддасини қўллашлик лозим бўлади. Ишга тегишсиз тараф, процессда тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этиб, иш юритишга ўз таъсирини кўрсатади.
Ишга дахлсиз тарафни тегишли тараф билан алмаштириш жараёни ишни кўришга тайёрлаш қисмидан бошланади, ундан олдин бажарилган процессуал ҳаракатлар тегишли тарафлар учун таъсир кўрсатмайди.
Ушбу қоидани суд амалиётида татбиғи ҳақида айрим мисол­ларга ҳавола қиламиз:
1. Ш.И. судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 1997 йил иш жойи Давлат банкининг Пойтуғ бўлимига кетаётганида поездга урилиши натижасида тан жароҳати олиб, ногирон бўлиб қолган­лигини баён қилиб, олаётган нафақаси билан иш ҳақи ўртасидаги фарқнинг соғлиғига етказилган зарар сифатида жавобгар Марказий банкнинг Андижон вилояти бўлимидан ундиришни сўраган.
Андижон шаҳар судининг 1997 йил 28 январдаги ҳал қилув қарорига кўра даъво қаноатлантирилган. Давлат банкидан унинг фойдасига 51216 сўм 90 тийин ундирилган. Иш кассация тартибида кўрилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Андижон вилоят суди раёсатига киритилган протест 1997 йил 30 сентябрда қаноатлантирилган ва суднинг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.
Суд даъвони қаноатлантиришда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 февралдаги 48-сонли қарори билан тасдиқланган “Ходим­ларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатлик­нинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни иш бе­рувчилар томонидан тўлаш ҳақида”ги Қоидаларни қўллаганлигини кўрсатсада, ўз хулосасини низо моҳияти бўйича тегишли асослан­тира олмаган.
Қайд этилган Қоидаларнинг 2, 3-бандларида иш берувчининг унинг айби билан иш берувчининг ҳудудида ва унинг ташқарисида, шунингдек, иш берувчининг транспортида ишга келиш ёки ишдан кетиш вақтида ходимларнинг саломатлигига етказилган меҳнат жароҳати учун моддий жавобгар бўлиши, иш берувчи етказилган зарарда ўзининг айбдор эмаслигини исботлаб берса, зарарни тўлашдан озод қилиниши кўрсатилган.
Суд эса иш ҳолатларини ҳар тарафлама ва чуқур текширмаган, Ш.И.га жароҳат етказилишида жавобгарнинг айби бор ёки йўқли­гини аниқламаган.
Ишдаги ҳужжатларга қараганда даъвогар ўз мотоциклида ишга кетаётганда поездга урилиб, жароҳат олган ва ногирон бўлган. Бундай ҳолатда суд ишни теварак-атрофдагиларга ортиқча хавф туғиладиган фаолият туфайли етказилган зарар учун жавобгарлик­ни кўзда тутган ФКнинг 999-моддаси ҳамда юқорида кўрсатилган Қоидалардаги талабларни эътиборга олиши, шунинг билан бирга ФПКнинг 42-моддасига биноан суд ишга тегишли жавобгарни жалб этиш масаласини ҳам муҳокама қилиши лозим эди1.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish