Фуқаролик ишлари бўйича _________________ вилоят суди апелляция инстанциясига
Даъвогар: _______________________дан
Манзил:___________________________
Тел №:____________________________
Жавобгар: _______________________дан
Манзил:___________________________
Тел №:____________________________
АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИ
(фуқаролик ишлари бўйича __________туманлараро судининг __________йил _________даги ҳал қилув қарори устидан)
Қуйидагиларга кўра фуқаролик ишлари бўйича_________туманлараро судининг __________йилдаги ҳал қилув қарорини қонун талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган деб ҳисоблайман.
Мен, даъво аризамда __________________лигини кўрсатиб, суддан ________________________ни сўраганман ва даъво талабларимнинг асоси сифатида ______________________ ларни келтирганман.
Шунингдек, важларимнинг асосли эканлиги суд мажлисида яна ________________________________ лар билан ҳам тасдиғини топди.
Бироқ суд, _______________________________ларни инобатга олмасдан, нотўғри хулосага келган.
Ишни кўришда суд томонидан қуйидаги нормалар бузилиб, нотўғри қўлланилган. Жумладан,_____________________________________________
______________________________________________________________________________________________________________________________
ФПКнинг 383-моддасига кўра, тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан йигирма кун ичида апелляция тартибида шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкин.
ФПКнинг 375-моддасига кўра, суд ҳужжатини апелляция, кассация ва назорат тартибида бекор қилишга ёки ўзгартиришга қуйидагилар асос бўлади:
1) иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) суднинг ҳал қилув қарорида баён этилган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги;
4) моддий ҳуқуқ нормаларининг ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги.
Мазкур ҳолатда, суд томонидан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; суднинг ҳал қилув қарорида баён этилган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги; моддий ҳуқуқ нормаларининг ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиш (ўзгартириш) лозим бўлади.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, ФПКнинг 386-моддасига асосланиб, апелляция инстанцияси судидан
СЎРАЙМАН:
фуқаролик ишлари бўйича __________туманлараро судининг __________йил _________даги ҳал қилув қарорини бекор қилишингизни ва (Шикоят бераётган шахснинг илтимоси_________________________ (ҳал қилув қарорини қандай мазмунда ўзгартириш, (бутунлай ёки қисман) бекор қилиш ва қандай мазмунда янги ҳал қилув қарори чиқариш ёки аризани кўрмасдан қолдириш ёхуд иш юритишни тугатиш).
ИЛОВА:
1.Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
2. Апелляция шикояти нусхалари.
3.Апелляция шикояти вакил томонидан имзоланган тақдирда — уни имзолашга вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат.
4. Апелляция шикоятидаги важларини тасдиқловчи, илгари судга тақдим қилинмаган бошқа ҳужжатлар.
Иш бўйича даъвогар (ёки ишончли вакили) имзо ФИШ
Сана
Do'stlaringiz bilan baham: |