Апелляция инстанциясида Биринчи инстанция судининг
маърузачи: судья М.Ахмедов судьяси Д.Дадаханова
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
А Ж Р И М И
2021 йил 7 декабрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси, суд биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи: судья М.Ахмедов,
Ҳайъат судьялари: О.Қличев ва Ғ.Амоновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Косимовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғининг ўринбосари Х.Назаров, судланган У.Унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат А.Алимкуловнинг иштирокида, У.Уга оид жиноят ишини адвокат А.Алимкулов томонидан берилган апелляция шикояти асосида жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2019 йил
29 апрелдаги ҳукмига кўра,
У.У.У, 1984 йил 26 апрель куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, вақтинча ишсиз, оилали, қарамоғида тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари бор, муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 11.01.2012 йилдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 209-моддасининг 1-қисми билан айблаш ҳақидаги жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 05.12.2011 йилдаги “Амнистия тўғрисида”ги Қарорига асосан тугатилган;
2) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 26.02.2018 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг
“а,в” бандлари, 168-моддаси 3-қисмининг “в” банди,
189-моддасининг 1-қисми, 190-моддаси 2-қисмининг
“а,в” бандлари, 227-моддасининг 1-қисми, 228-моддаси
2-қисмининг “а,б” бандлари, 228-моддасининг 3-қисми ва 233-моддасининг 1-қисми билан ЖКнинг 57,59,62-моддаларига асосан 25.341.160 сўм жарима жазоси тайинланган;
3) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оҳангарон туман судининг 05.09.2018 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3-қисми, 189-моддасининг 1-қисми, 179-моддаси, 227-моддаси
2-қисмининг “а” банди, 228-моддаси 2-қисмининг
“а,б” бандлари ва 228-моддасининг 3-қисми билан ЖКнинг 59,61-моддалари, 59-моддасининг 8-қисми
ва 61-моддасига асосан 25.341.160 сўм жарима ҳамда
4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жарима тўланмаган, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 1-тор Изза кўчаси, 20-уйда яшаган, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2018 йил
6 август кунидан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 179-моддаси билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖК 182-моддаси 2-қисмининг
“а,в” бандлари билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖК
189-моддасининг 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддасининг 8-қисми, 61-моддаси тартибида мазкур ҳукм билан тайинланган жазони жиноят ишлари бўйича Охангарон туман судининг 05.09.2018 йилдаги ҳукми билан тайинланган жазога қисман қўшиб, унга узил-кесил ўташлик учун 25.341.160 сўм жарима ҳамда 4 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жазони ўташ муддати 2018 йил 6 августдан бошлаб ҳисобланиши ва жазо манзил колонияларда ўтаттирилиши белгиланган.
Мазкур ҳукм билан Фаррух Сидиков, Фарход Сидиков, А.Юсупов, Б.Азаматов, Ш.Эркинов, С.Умаров ва Ф.Исаевлар ҳам судланган бўлиб, жиноят ишининг уларга оид қисми бўйича протест ёки шикоят келтирилмаганлиги сабабли уларнинг қисми муҳокама қилинмайди.
Суднинг ҳукмига кўра, Сидиков Фаррух ва Сидиков Фарходлар уставда кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш мақсадини кўзламай, божхона тўловларидан озод қилиш мақсадида сохта тадбиркорлик субъектларини тузиш, ушбу тадбиркорлик субъекти фаолиятидан фойдаланган ҳолда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш орқали бож тўловидан озод бўлиш, савдо қоидаларини бузиш жиноятларини содир этиш мақсадида уюшган гуруҳ ташкил қилиб, уюшган гуруҳ аъзолари ўртасида вазифаларни қуйидаги тартибда тақсимлашган:
Сидиков Фаррух ва Сидиков Фарходлар уюшган гуруҳ ташкилотчилари бўлиб, уюшган гуруҳга биргаликда раҳбарлик қилиб, уюшган гуруҳ фаолияти учун зарур бўлган шахсларни излаб топиб, уларни жалб қилиб, ҳаракатларини мувофиқлаштириб бориш, уларни моддий манфаатдор этиш, фирмалар фаолияти давомида фойда ва ҳаражатларни ҳисобини юритиш, уюшган гуруҳ аъзоларига улушларни тақсимлаш, хориждан Ўзбекистон Республикасига турли хилдаги матоларни олиб келиб, Республика ҳудудида сотиш билан шуғулланувчи шахсларни топиб, уларнинг вакиллари билан музокаралар олиб бориш ва ҳар бир партияси учун 10.000 АҚШ доллари миқдорида хизмат ҳақи эвазига ўзи ташкил қилган фирмалар номига Хитой Халқ Республикасидан мато олиб келишга кўндириш, сўнгра мазкур давлатдан ушбу фирмалар номига “пардалар учун мато” товарлари каби ликвидли товарларни транспорт воситаларига юклаттириб Ўзбекистонга йўналтириш, товарлар республика божхона чегарасини кесиб ўтгач, божхона тўловларидан имтиёз қўлланиладиган товарлар сифатида божхона расмийлаштирувидан ўтказиш, бунинг учун зарур бўлган хужжатларни ваколатли идоралардан олиниши ташкиллаштириш, товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ва экспертларни ёллаш, товарларнинг асосий қисмини божхона расмийлаштирувини имтиёзли ўтказиб, унинг эгалари томонидан олиб чиқиб кетилишини таъминлаш, уюшган гуруҳнинг ноқонуний фаолияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан фош этилишини олдини олиш мақсадида ишлаб чиқариш цехлари билан қалбаки ижара шартномаларини тузиб қўйиш юзасидан ва бошқа тегишли кўрсатмалар бериш;
- А.Юсупов уюшган гуруҳ аъзоси сифатида хориждан мато ишлаб чиқарувчи фирмаларни қидириб топиш, улар билан Ўзбекистон Републикасига товар моддий бойликлари жўнатиш юзасидан келишувлар тузишга эришиш, импорт қилинган товарларни республика ҳудудида улгуржи харидорларга нақд пулга сотиш, хорижий фирмалар билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
- У.У уюшган гуруҳ аъзоси сифатида хориждан товар моддий бойликларини олиб келиш учун фирмалар таъсис этиш, уларга моддий манфаатдорлик эвазига раҳбарлик қилишга рози бўлган шахсларни излаб топиш, фирмаларни давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш, таъсис этилган фирмаларнинг “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмасига аъзо бўлиши учун тақдим қилиниши лозим бўлган ёлғон маълумотлар киритилган сохта ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этиш, ташкил қилинган фирма реквизитлари ва уюшманинг хатларини уюшган гуруҳ раҳбарларига тақдим қилиш, божхона расмийлаштирувини ўтказилишини ташкиллаштириш, ваколатли идоралар томонидан ушбу фирмаларнинг ноқонуний фаолиятини фош этилишини олдини олиш мақсадида ишлаб чиқариш цехлари билан ижара шартномаларини тузиш, товарларнинг божхона кўриги ўтказилиши жараёнида расмий директорларнинг ёки ишончли вакилларнинг иштирокини таъминлаш, товар моддий бойликларини эгалари томонидан божхона омборидан олиб чиқиб кетилишини таъминлаш;
- Б.Азаматов уюшган гуруҳ аъзоси сифатида хориждан товар моддий бойликларини олиб келиш учун фирмалар таъсис этиш, уларга моддий манфаатдорлик эвазига раҳбарлик қилишга рози бўлган шахсларни излаб топиш, фирмаларни давлат рўйхатидан ўтказилишида кўмаклашиш, таъсис этилган фирмаларнинг “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмасига аъзо бўлиши учун тақдим қилиниши лозим бўлган ёлғон маълумотлар киритилган ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этишда кўмаклашиш, ташкил қилинган фирма реквизитлари ва уюшманинг хатларини уюшган гуруҳ раҳбарларига тақдим қилиш, божхона расмийлаштируви давомида лаборатория текширувларини ўтказишни ташкиллаштириш, лаборатория хулосаларини божхона расмийлаштируви мутахассисига тақдим қилиш, ваколатли идоралар томонидан ушбу фирмаларнинг ноқонуний фаолиятини фош этилишини олдини олиш мақсадида ишлаб чиқариш цехлари билан ижара шартномаларини тузишда ишлаб чиқариш цехларини топишда кўмаклашиш, товарларнинг божхона кўриги ўтказилиши жараёнида расмий директорлар ёки ишончли вакилларнинг иштирокини таъминлаш, товар моддий бойликларини эгалари томонидан божхона омборидан тўсиқсиз олиб чиқиб кетилишида кўмаклашиш;
- Ш.Эркинов уюшган гуруҳ аъзоси сифатида божхона ҳужжатларидан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда хориждан олиб келинадиган товарларни номига расмийлаштириш учун шундай фаолият билан шуғулланувчи фирмаларни таъсис этишда кўмаклашиш, божхона органлари ва темир йўл идораларидан товарга оид юк-кузатув ҳужжатларини олиб, божхона расмийлаштируви мутахассисига етказиб бериш, божхона кўриги давомида иштирок этиш, божхона расмийлаштируви давомида лаборатория текширувларини қисқа муддатда ўтказишни ташкиллаштириш, лаборатория хулосаларини олиб, уларни божхона расмийлаштируви мутахассисига тақдим қилиш, ваколатли идоралар томонидан ушбу фирмаларнинг ноқонуний фаолиятини фош этилишини олдини олиш мақсадида ишлаб чиқариш цехларини топиб, улар билан ижара шартномалари тузиш;
- С.Умаров уюшган гуруҳ аъзоси сифатида уюшган гуруҳ раҳбарлари ва бошқа аъзолари кўрсатмаси асосида сохта тадбиркорлик субъектини ташкил қилиш, унга раҳбарлик қилиш, гуруҳ аъзолари томонидан тузилган сохта маълумотлар киритилган расмий ҳужжатларни имзолаш йўли билан иқтисодиёт асосларига қарши бир қатор жиноятларни содир этишга шарт-шароит яратиб бериш,
- Ф.Исаев уюшган гуруҳ манфааатларида уюшган гуруҳ раҳбарлари ва бошқа аъзолари кўрсатмаси асосида сохта тадбиркорлик субъектини ташкил қилиш, унга раҳбар қилиб тайинланган.
Сидиков Фаррух уюшган гуруҳнинг жиноий фаолиятини амалга ошириш мақсадида 2018 йил май ойларида уюшган гуруҳ аъзоси У.Уга Давлат хизматлари марказларидан тўртта фирма очиш ва уларга моддий манфаатдорлик эвазига расмий раҳбарликни амалга оширувчи шахсларни излаб топиб, уларни 500 АҚШ доллари миқдоридаги ойлик иш ҳақи эвазига фирмаларга директор бўлишга далолат қилиш хақида кўрсатма берган.
Сидиков Фаррухнинг кўрсатмаси асосида У.У уюшган гуруҳ аъзоси Б.Азаматовга хориждан номига товар моддий бойликларини олиб келиш учун фирмалар ташкил қилиш ва уларга 500 АҚШ доллари миқдоридаги ойлик маош эвазига расмий раҳбарликни амалга оширишга рози бўлган шахсларни излаб топиш лозимлигини айтгани сабабли, Б.Азаматов таниши С.Умаровга унинг номига иккита фирма очиб, у ушбу фирмаларга раҳбарлик қилса, ойлик маош сифатида 500 АҚШ доллари беришини, фирма фаолиятини У.У юритишини, кейинчалик юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳам унинг ўзи ҳал қилишини, ушбу фирмаларнинг ноқонуний фаолияти ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан фош этилган тақдирда, аниқланган зарарни фирмаларнинг фаолиятига норасмий раҳбарлик қилиб келаётган шахслар томонидан қопланишини, ноқонуний фаолият аниқланиб, у судланиб қолган тақдирларида қўшимча равишда 5.000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари беришларини маълум қилиб, унинг номига фирма таъсис этилишига далолат қилиб, уни кўндирган. Бундан ташқари Б.Азаматов таниши Ф.Исаевга ҳам унинг номига иккита фирма очиб, ушбу фирмаларга раҳбарлик қилса, ойлик маош сифатида 500 АҚШ доллари беришини, фирма фаолияти қонуний бўлишини маълум қилиб, унинг номига фирма таъсис этилишига далолат қилиб, уни ҳам кўндирган.
Жиноий режа асосида келажакда “Ўзтўқимачимликсаноати” уюшмасига аъзо бўлиш орқали божхона тўловларида имтиёзларга эга бўлиш учун 2018 йил 18 май куни Чилонзор туман Давлат хизматлари марказида С.Умаров номига сохта тадбиркорлик субъекти ҳисобланган “BRAND TEX” МЧЖ ва “DIZAYN TEX LIFE” МЧЖ, 2018 йил 24 май куни Мирзо Улуғбек туман Давлат хизматлари марказида Ф.Исаев номига сохта тадбиркорлик субъекти ҳисобланган “SEVARA FARRUH TEX” МЧЖ ва “RISOLAT MILLIY TEX” МЧЖлар таъсис этилган.
У.У мазкур МЧЖларнинг кейинчалик қонунга хилоф равишда божхона имтиёзларидан фойдаланиш мақсадида “Ўзтўқимачимликсаноати” уюшмаси аъзолигига қабул қилиш учун “BRAND TEX” МЧЖ ва “DIZAYN TEX LIFE” МЧЖлари раҳбари С.Умаров ва “SEVARA FARRUH TEX” МЧЖ ва “RISOLAT MILLIY TEX” МЧЖлари раҳбари Ф.Исаевлар билан биргаликда ариза билан мурожаат қилиб, мурожаатга дастлабки тергов давомида аниқланмаган шахслар ёрдамида тайёрланган ушбу МЧЖлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланишлари, корхоналарда “Jack” русумли тикув дастгоҳлари ўрнатилгани, ҳар бир корхонада ишчи ходимлар меҳнат қилишлари ҳақидаги сохта маълумотлар акс эттирилган ҳужжатларни тақдим қилиб, 2018 йилнинг 04 июнь куни “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмасида бўлиб ўтган йиғилишда Б.Азаматов “BRAND TEX” МЧЖ, “DIZAYN TEX LIFE” МЧЖлари вакили сифатида С.Умаров билан биргаликда, Ш.Эркинов эса “SEVARA FARRUH TEX” МЧЖ ва “RISOLAT MILLIY TEX” МЧЖлари вакили сифатида Ф.Исаев билан иштирок этиб, мазкур фирмалар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиши ҳақида сохта маълумотлар тақдим этиш орқали, 2018 йил 11 июнда “BRAND TEX” МЧЖ номига ФЖ-05-3997-сонли, “DIZAYN TEX LIFE” МЧЖ номига ФЖ-05-3995-сонли, “SEVARA FARRUH TEX” МЧЖ номига ФЖ-05-3994-сонли ва “RISOLAT MILLIY TEX” МЧЖ номига ФЖ-05-3996-сонли уюшмага аъзолик ҳужжатлари ва рухсатномаларни расмийлаштиришга эришишган.
Шундан сўнг, Ф.Исаев унинг номига таъсис этилган “SEVARA FARRUH TEX” МЧЖ ва “RISOLAT MILLIY TEX” МЧЖ каби сохта тадбиркорлик субъектларидан уюшган гуруҳ аъзолари ноқонуний мақсадларда фойдаланишлари ҳақида хабар топиб, У.У ва Б.Азаматовларга ушбу корхоналарни бошқармаслигини билдириб, жиноий уюшманинг жиноий фаолиятларидаги иштирокини тўхтатган ва сохта тадбиркорлик субъекти ташкил этилганидан сўнг содир этилган жиноий фаолиятларда иштирок этмаган, расмий равишда эса 2018 йилнинг июль ойи охирларида “SEVARA FARRUH TEX” ва “RISOLAT MILLIY TEX” МЧЖларида Ф.Исаевнинг ўрнига М.Тураходжаева ойига 500 АҚШ доллари эвазига 30.07.2018 йилдан “SEVARA FARRUH TEX” МЧЖга, 25.07.2018 йилдан эса “RISOLAT MILLIY TEX” МЧЖга раҳбарлик лавозимини эгаллаган.
Шундан сўнг, Сидиков Фаррух ва Сидиков Фарходлар Хитой давлатидан мато ва парда аксессуарларини олиб келиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш билан шуғулланувчи А.Юсуповни уюшган гуруҳга жалб қилиб, унга ушбу МЧЖлар номига божхона имтиёзларидан фойдаланган ҳолда товар моддий бойликларни импорт қилиш ҳақида таклиф билан чиқиб, у билан тил бириктириб, А.Юсуповни Хитой давлатидан “BRAND TEX”, “DIZAYN TEX LIFE”, “SEVARA FARRUH TEX” ва “RISOLAT MILLIY TEX” МЧЖлари номига турли хилдаги матоларни олиб келиш, ушбу товарлар уюшган гуруҳнинг бошқа аъзолари томонидан сохта маълумотлар киритилган ҳужжатларни тақдим қилиш йўли билан қонунга хилоф равишда олинган “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси хати асосида божхона имтиёзлари қўлланган ҳолда расмийлаштирувдан ўтказилганидан сўнг, уларни республика ҳудудида улгуржи ҳаридорларга сотишга кўндиришган.
А.Юсупов дастлабки тергов давомида аниқланмаган “Хожим” ва “Мухаммад” исмли шахслар орқали ХХРдаги мато ишлаб чиқарувчи фирмаларни топиб, улар билан “BRAND TEX”, “DIZAYN TEX LIFE”, “SEVARA FARRUH TEX” ва “RISOLAT MILLIY TEX” МЧЖлар номига мато юбориш юзасидан келишувга эришиб, товарларни етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларни тузиш учун жўнатувчи корхоналар тўғрисидаги маълумотларни олиб, уларни Ш.Эркиновга тақдим қилган. Ш.Эркинов ушбу маълумотлар асосида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ёрдамида:
- “Brand Tex” МЧЖ билан Хитой давлатининг “Lianyungang New Silk Road Forwarding Agency Co. Ltd” компанияси ўртасидаги 2018 йил
15 майдаги LB-02-сонли шартнома; “Guangzhou YangtaoTrading Co. Ltd” компанияси ўртасидаги 2018 йил 10 июндаги BR-GU-01-сонли ва 2018 йил 15 июндаги BR-GU-02-сонли шартномаларни;
- “DIZAYN TEX LIFE” МЧЖ билан Хитой давлатининг “Lili Carson International Freight Forwarder Co. Ltd” компанияси ўртасидаги 2018 йил
25 майдаги LC-DTL-01-сонли шартнома, “Jiangmen Qiangsheng International Trade Co. Ltd” компанияси ўртасидаги 2018 йил 5 июлдаги JQ-DTL-02-сонли шартнома ва “Lianyungang New Silk Road Forwarding Agency Co. Ltd” компанияси ўртасидаги 2018 йил 20 майдаги LN-DTL-03-сонли шартномаларни;
- “RISOLAT MILLIY TEX” МЧЖ билан Хитой давлатининг “Lili Carson International Freight Forwarder Co. Ltd” компанияси ўртасидаги
2018 йил 25 июндаги LC-RM-01-сонли шартнома, “Jiangmen Qiangsheng International Trade Co. Ltd” компанияси ўртасидаги 2018 йил 5 июлдаги JQ-RM-02-сонли шартнома, “Guangzhou YKT Import & Export Trade Co. Ltd” компанияси ўртасидаги 2018 йил 05 июлдаги GY-RM-03-сонли шартнома, “Jiangmen Qiangsheng International Trade Co. Ltd” компанияси ўртасидаги 2018 йил 20 июлдаги JQ-RM-04-сонли шартномаларни;
- “SEVARA FARRUH TEX” МЧЖ билан Хитой давлатининг “Jiangmen Qiangsheng International Trade Co. Ltd” компанияси ўртасидаги 2018 йил 10 июлдаги JQ-SF-01-сонли шартнома, “Jiangmen Qiangsheng International Trade Co. Ltd” компанияси ўртасидаги шартнома 2018 йил
10 июлдаги JQ-SF-02-сонли шартнома, “Hangzhou Zgf Group Co. Ltd” компанияси ўртасидаги 2018 йил 8 августдаги ZGF0808-сонли шартномаларни тузиб, уни “my.gov.uz” электрон порталига юбориб, рўйхатдан ўтказиб, электрон тарздаги шартномани ДБҚ божхона электрон порталига туширган.
Мазкур шартномалар асосида уюшган гуруҳ аъзолари томонидан
2018 йилнинг июнь-сентябрь ойларида “BRAND TEX” МЧЖ, “DIZAYN TEX LIFE” МЧЖ, “SEVARA FARRUH TEX” МЧЖ ва “RISOLAT MILLIY TEX” МЧЖлар номига Хитой давлатидан келган турли хилдаги “пардалар учун мато” маҳсулотлари ва уларнинг анжомлари импорт қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5285-сонли Фармонининг 9-бандида назарда тутилган божхона тўловларидан имтиёзларни олиш мақсадида божхона расмийлаштируви жараёнида “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмасига аъзо эканликлари ҳақидаги уюшманинг 2018 йил 11 июндаги “BRAND TEX” МЧЖ номига расмийлаштирилган ФЖ-05-3997-сонли, “DIZAYN TEX LIFE” МЧЖ номига расмийлаштирилган ФЖ-05-3995-сонли, “SEVARA FARRUH TEX” МЧЖ номига расмийлаштирилган ФЖ-05-3994-сонли ва “RISOLAT MILLIY TEX” МЧЖ номига расмийлаштирилган ФЖ-05-3996-сонли хатларини божхона органига тақдим этишган.
Сидиков Фаррух ва Сидиков Фарход уюшган гуруҳ аъзолари А.Юсупов, У.У, Б.Азаматов, Ш.Эркинов ҳамда С.Умаровлар
2018 йилнинг июнь-июль ойларида “Brand Tex” МЧЖ билан Хитой давлатининг “Lianyungang New Silk Road Forwarding Agency Co. Ltd” компанияси ўртасидаги 2018 йил 15 майдаги LB-02-сонли, “Guangzhou YangtaoTrading Co. Ltd” компанияси ўртасидаги 2018 йил 10 июндаги
BR-GU-01-сонли ва 2018 йил 15 июндаги BR-GU-02-сонли
шартномалар асосида 26004/14.06.2018/0018925, 26003/25.06.2018/0030237, 26003/29.06.2018/0031322, 26003/02.07.2018/0031682, 26003/07.07.2018/0032776, 26003/11.07.2018/0033553 рақамли БЮДлар бўйича жами фактура қиймати 29.790 АҚШ доллари бўлган 235.004.929,80 сўмлик жуда кўп миқдордаги мато ва парда аксессуарларини 383.540.462,14 сўм божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказишган.
Бундан ташқари, Сидиков Фаррух ва Сидиков Фарход уюшган гуруҳ аъзолари А.Юсупов, У.У, Б.Азаматов, Ш.Эркинов ҳамда С.Умаровлар “Brand Tex” МЧЖ номига тан нархи 439.524.537,80 сўмни ташкил этувчи турли хилдаги мато ва бошқа товар моддий бойликларини импорт қилиб, уларнинг 338.634.537,80 сўмни ташкил этувчи қисмини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 09 августдаги “Бюджет билан хисоб-китобларни амалга оширишда хўжалик юритувчи субъектларнинг жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1504-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 11 декабрдаги 548-сонли “Назорат-касса машиналарни қўллаш ва савдо тушумларни инкассация қилиш тартибини янада таккомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2001 йил
22 июндаги 264-сонли “Нақд пул муомаласини мустахкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари хамда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 5 августдаги “Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 280-сонли қарори талабларига зид равишда улгуржи харидорларга нақд пулга реализация қилиб, ушбу пулларни “Brand Tex” МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, савдо қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузишган.
Шунингдек, Сидиков Фаррух ва Сидиков Фарход уюшган гуруҳ аъзолари А.Юсупов, У.У, Б.Азаматов, Ш.Эркинов ҳамда С.Умаровлар 2018 йилнинг июль ойида “DIZAYN TEX LIFE” МЧЖ билан Хитой давлатининг “Lili Carson International Freight Forwarder Co. Ltd” компанияси ўртасида 2018 йил 25 майдаги LC-DTL-01-сонли, “Jiangmen Qiangsheng International Trade Co. Ltd” компанияси ўртасида 2018 йил
5 июлдаги JQ-DTL-02-сонли, “Lianyungang New Silk Road Forwarding Agency Co. Ltd” компанияси ўртасида 2018 йил 20 майдаги
LN-DTL-03-сонли шартномалар асосида 26003/09.07.2018/0033059, 26003/11.07.2018/0033518, 6003/25.07.2018/0036606, 26004/20.07.2018/0023264, 26003/18.07.2018/0034971, 26003/20.07.2018/0035698 рақамли БЮДлар бўйича жами фактура қиймати 31.210,64 АҚШ доллари бўлган 243.734.853,53 сўмлик жуда кўп миқдордаги мато ва парда аксессуарларини 853.583.498,66 сўм божхона тўловлари тўлашдан бўйин товлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказишган.
Бундан ташқари, Сидиков Фаррух ва Сидиков Фарход уюшган гуруҳ аъзолари А.Юсупов, У.У, Б.Азаматов, Ш.Эркинов ҳамда С.Умаровлар “DIZAYN TEX LIFE” МЧЖ номига жами 504.751.575,33 сўмни ташкил этувчи турли хилдаги мато ва бошқа товар моддий бойликларини импорт қилиб, уларнинг 345.251.575,33 сўмни ташкил этувчи қисмини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил
09 августдаги “Бюджет билан хисоб-китобларни амалга оширишда хўжалик юритувчи субъектларнинг жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1504-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 11 декабрдаги 548-сонли “Назорат-касса машиналарни қўллаш ва савдо тушумларни инкассация қилиш тартибини янада таккомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва
2001 йил 22 июндаги 264-сонли “Нақд пул муомаласини мустахкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари хамда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 5 августдаги “Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 280-сонли қарори талабларига зид равишда улгуржи харидорларга нақд пулга реализация қилиб, ушбу пулларни “DIZAYN TEX LIFE” МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, савдо қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузишган.
Шунингдек, Сидиков Фаррух ва Сидиков Фарход уюшган гуруҳ аъзолари А.Юсупов, У.У, Б.Азаматов ҳамда Ш.Эркиновлар
2018 йилнинг июнь-сентябрь ойларида “SEVARA FARRUH TEX” МЧЖ билан Хитой давлатининг “Jiangmen Qiangsheng International Trade Co. Ltd” компанияси ўртасида 2018 йил 10 июлдаги JQ-SF-01-сонли ва 2018 йил
10 июлдаги JQ-SF-02-сонли, “Hangzhou Zgf Group Co. Ltd” компанияси ўртасида 2018 йил 8 августдаги ZGF0808-сонли шартномалар
асосида 26003/27.07.2018/0037136, 26003/27.07.2018/0037218, 26003/18.08.2018/0041608, 26004/26.09.2018/0031345 рақамли БЮДлар бўйича фактура қиймати 53.181,99 АҚШ доллари бўлган 421.899.858,35 сўмлик жуда кўп миқдордаги мато ва парда аксессуарларини 845.803.392,69 сўм божхона тўловлари тўлашдан бўйин товлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказишган.
Бундан ташқари, Сидиков Фаррух ва Сидиков Фарходлар уюшган гуруҳ аъзолари А.Юсупов, У.У, Б.Азаматов ҳамда Ш.Эркиновлар “SEVARA FARRUH TEX” МЧЖ номига жами 458.455.060 сўмни ташкил этувчи турли хилдаги мато ва бошқа товар моддий бойликларини импорт қилиб, ушбу ТМБларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг
1996 йил 09 августдаги “Бюджет билан хисоб-китобларни амалга оширишда хўжалик юритувчи субъектларнинг жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1504-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 11 декабрдаги 548-сонли “Назорат-касса машиналарни қўллаш ва савдо тушумларни инкассация қилиш тартибини янада таккомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2001 йил 22 июндаги 264-сонли “Нақд пул муомаласини мустахкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари хамда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 5 августдаги “Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 280-сонли қарори талабларига зид равишда улгуржи харидорларга нақд пулга реализация қилиб, ушбу пулларни “SEVARA FARRUH TEX” МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, савдо жуда кўп миқдордаги қийматда бузишган.
Шунингдек, Сидиков Фаррух ва Сидиков Фарходлар уюшган гуруҳ аъзолари А.Юсупов, У.У, Б.Азаматов ҳамда Ш.Эркиновлар
2018 йилнинг июнь-август ойларида “RISOLAT MILLIY TEX” МЧЖ билан Хитой давлатининг “Lili Carson International Freight Forwarder Co. Ltd” компанияси ўртасида 2018 йил 25 июндаги LC-RM-01-сонли, Jiangmen Qiangsheng International Trade Co. Ltd” компанияси ўртасида 2018 йил
5 июлдаги JQ-RM-02-сонли, “Guangzhou YKT Import & Export Trade Co. Ltd” компанияси ўртасида 2018 йил 05 июлдаги GY-RM-03-сонли, “Jiangmen Qiangsheng International Trade Co. Ltd” компанияси ўртасида 2018 йил 20 июлдаги JQ-RM-04-сонли шартномалар
асосида 26003/10.07.2018/0033311, 26003/11.07.2018/0033547, 26003/20.07.2018/0035645, 26003/25.07.2018/0036560, 26003/31.07.2018/0037962, 26003/01.08.2018/0038220, 26003/18.08.2018/0041609 рақамли БЮДлар бўйича фактура қиймати 53.673,03 АҚШ доллари бўлган 418.457.862,96 сўмлик жуда кўп миқдордаги мато ва парда аксессуарларини 1.096.594.222,59 сўм божхона тўловлари тўлашдан бўйин товлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказишган.
Бундан ташқари, Сидиков Фаррух ва Сидиков Фарходлар уюшган гуруҳ аъзолари А.Юсупов, У.У, Б.Азаматов ҳамда Ш.Эркиновлар “RISOLAT MILLIY TEX” МЧЖ номига жами 574.320.750 сўмни ташкил этувчи турли хилдаги мато ва бошқа товар моддий бойликларини импорт қилиб, ушбу ТМБларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг
1996 йил 09 августдаги “Бюджет билан хисоб-китобларни амалга оширишда хўжалик юритувчи субъектларнинг жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1504-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 11 декабрдаги 548-сонли “Назорат-касса машиналарни қўллаш ва савдо тушумларни инкассация қилиш тартибини янада таккомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2001 йил 22 июндаги 264-сонли “Нақд пул муомаласини мустахкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари хамда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 5 августдаги “Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 280-сонли қарори талабларига зид равишда улгуржи харидорларга нақд пулга реализация қилиб, ушбу пулларни “RISOLAT MILLIY TEX” МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, савдо қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузишган.
Адвокат А.Алимкулов апелляция шикоятида, ҳимояси остидаги У.Уга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Охангарон туман судининг 05.09.2018 йилдаги ҳукми Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан ўзгартирилиб, унга тайинланган 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси
3 йил 6 ойга келтирилганлигини кўрсатиб, суд ҳукмини ЖК
59-моддасининг 8-қисми тартибида жазо тайинлаш қисмини қонунга мувофиқлаштиришни сўраган.
Апелляция инстанцияси судья М.Ахмедовнинг маърузасини, прокурор Х.Назаровнинг туман прокурорининг апелляция шикоятини қуватлаб, ҳукмни ўзгартириш ҳақида берган хулосасини, судланган У.Унинг ҳимоячиси А.Алимкуловнинг апелляция шикоятини қувватлаб берган фикрини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни жиноят иши ҳужжатлари асосида текшириб, қуйидагиларга кўра суд ҳукмини ўзгартиришни лозим топади.
Биринчи инстанция суди ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган.
Судланган У.Унинг жиноят содир этишдаги айби, унинг айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, судланувчи Фаррух Сидиков, Фарход Сидиков, А.Юсупов, Б.Азаматов, Ш.Эркинов, С.Умаров, Ф.Исаевларларнинг биринчи инстанция судида берган кўрсатмалари, тушунтириш хатлари, У.Шарифов ва К.Мусаев ўртасида, Ф.Сидиков ва А.Юсупов ўртасида, Ф.Исаев ва Б.Азаматов ўртасида, Ф.Исаев ва Ш.Эркинов ўртасида, У.У ва Ш.Эркинов ўртасида, .М.Азаматов ва С.Умаров ўртасида, Ф.Исаев ва С.Умаров ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомалари, шахсни фотосурати бўйича таниб олиш учун кўрсатиш тўғрисидаги баённомалар, кўздан кечириш баённомалари, ҳужжатларни олиб қўйиш баённомалари, экспертиза хулосалари, Ўзбекистон Республикаси ДБҚ мутахассисларининг оралиқ далолатномалари, “BRAND TEX” МЧЖда ўтказилган текширув далолатномаси, “DIZAYN TEX LIFE” МЧЖ фаолияти юзасидан тузилган маълумотнома, “DIZAYN TEX LIFE” МЧЖ томонидан импорт операциялари ҳамда божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзлар ҳақидаги маълумоти, “DIZAYN TEX LIFE” МЧЖда ўтказилган текширув далолатномаси, “SEVARA FARRUX TEX” МЧЖ ва “RISOLAT MILLIY TEX” МЧЖда ўтказилган текширув далолатномалари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар мажмуи билан тўлиқ ўз исботини топган.
Биринчи инстанция суди томонидан У.Унинг жиноий ҳаракатлари муҳокама қилиниб, унинг “сохта тадбиркорлик, яъни уставида кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш мақсадини кўзламасдан ссудалар, кредитлар олиш, фойдани (даромадни) солиқлардан озод қилиш (солиқларни камайтириш) ёки бошқача мулкий манфаат кўриш мақсадида корхоналар ва бошқа тадбиркорлик ташкилотлари тузишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 179-моддаси, “божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, яъни уюшган гуруҳ томонидан қонунда берилган имтиёздан ноқонуний фойдаланиш мақсадида деклорацияларга сохта маълумотлар киритиб, жуда кўп миқдордаги товарлар учун бож тўловларини тўлашдан бош тортиб, товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказиш”да ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 182-модда 2-қисмининг “а,в” бандлари, “товарларни нақд пулга сотиб юбориб, инкасса қилмай савдо қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш”да ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган.
Биринчи инстанция суди У.Уга жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида белгиланган, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги тўғрисидаги қоидага, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, содир қилинган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, унинг шахсини, айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, иш юзасидан етказилган моддий зарарлар ўрни дастлабки тергов даврида хатланган мол-мулклар ҳамда депозит ҳисоб рақамига топширилган пуллар ҳисобига қопланишини инобатга олиб, у айбдор деб топилган моддалар санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаб, шунингдек унинг илгариги ҳукм билан тайинланган жазосини Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддасининг
8-қисми тартибида қисман қўшиш йўли билан узил-кесил жазо тайинлаб, асосли хулосага келган.
Бироқ, Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 03.11.2021 йилдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 05.09.2018 йилдаги ҳукми ўзгартирилиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддасининг 8-қисми тартибида тайинланган 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 3 йил
6 ойга келтирилган.
Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанцияси туман судининг ҳукмини ўзгартириб, У.Уга Ўзбекистон Республикаси
ЖК 179-моддаси, 182-моддаси 2-қисмининг “а,в” бандлари,
189-моддасининг 1-қисми билан жарима жазоси, ЖКнинг 59-моддасига асосан узил-кесил жарима жазоси тайинлашни ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддасининг 8-қисми ва 61-моддаси тартибида тайинланган жазога илгариги ҳукм билан тайинланган 25.341.160 сўм жарима жазосини қисман қўшиб, 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини аслича қолдириб, узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49713, 49717, 49719, 49720, 49721, 49726, 49730, 49731-моддаларига риоя қилиб, апелляция инстанцияси
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2019 йил
29 апрелдаги ҳукмининг У.У.Уга нисбатан қисми ўзгартирилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 179-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари, яъни 18.430.000 (ўн саккиз миллион тўрт юз ўттиз минг) сўм миқдорида жарима жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 182-моддаси 2-қисмининг
“а,в” бандлари билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари, яъни 55.290.000 (эллик беш миллион икки юз тўқсон минг) сўм миқдорида жарима жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари, яъни 55.290.000 (эллик беш миллион икки юз тўқсон минг) сўм миқдорида жарима жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман кўшиш йўли билан узил-кесил У.Уга базавий ҳисоблаш миқдорининг 310 баравари, яъни 57.133.000 (эллик етти миллион бир юз ўттиз уч минг) сўм миқдорида жарима жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддасининг 8-қисми ва 61-моддаси тартибида мазкур ҳукм билан тайинланган жазони жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 05.09.2018 йилдаги ҳукми билан тайинланган жазога қисман қўшиб, Хайдаров Умид Бахтиёровичга узил-кесил ўташлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 350 баравари, яъни
64.505.000 (олтмиш тўрт миллион беш юз беш минг) сўм миқдорида жарима ҳамда 3 (уч) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49736-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят беришга ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи: М.Ахмедов
Ҳайъат аъзолари: О.Қличев
Ғ.Амонов
Do'stlaringiz bilan baham: |