Вазирлар Махкамасининг 006 йил майдаги «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-т



Download 236,76 Kb.
bet1/6
Sana21.02.2022
Hajmi236,76 Kb.
#55263
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ВМ 78 карори


Вазирлар Махкамасининг 2006 йил 6 майдаги «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустахкамлаш чора-тадбирлари тугрисидаги 78-сонли карори
Узбекистон Республикаси Президентининг «Микрокредитбанк» акционерлик-тижорат банкини ташкил этиш тугрисида 2006 йил 5 майдаги ПФ-3750-сон Фармонини бажариш юзасидан хамда унинг самарали фаолиятини ташкил этишни таъминлаш ва моддий-техника базасини мустахкамлаш максадида Вазирлар Махкамаси карор килади:

  1. Куйидагилар:

«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Бошкарув кенгашининг таркиби 1-илоавга мувофик:
Микрокредитлар бериш ва микролизинг хизматлари курсатиш тартиби тугрисидаги Вактинчалик низом 2-иловага мувофик тасдиклансин.

  1. Куйидагилар «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Бошкарув кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин.




  • банкнинг тадбиркорлик субъектларига микрокредит бериш ва микролизинг буйича курсатиладиган хизматлар сифатини ва кулайлигини оширишга йуналтирилган узок муддатли сиёсатини шакллантириш:

  • банк фаолиятини, шу жумладан кредит бериш ва маблагларни инвестициялашнинг омонатчилар ва акциядорлар манфаатларини химоя килишни таъминлайлиган тизими жорий этилишини ва унинг самарали фаолият курсатишини назорат килиш:

  • банк корпоратив бошкарувнинг ахволини ва унинг Бошкаруви фаолиятини назорат килиш:

  • банкка юкланган вазифаларни ва мажбуриятларни уз вактида бажариш учун унинг етарли даражада капиталлаштирилишини ва ликвидлигини таъминлаш:

  • самарали фаолият курсатадиган, айникса кишлок жойларда, филиаллар ва минибанклар тармогини шакллантириш.

  1. «Микрокредитбанк» марказий аппарати тузилмасида Микрокредитлар кайтарилишини ва улардан самарали фойдаланишини назорат килиш буйича махсус мониторинг гурухи ташкил килсин.

Куйидаги Мониторинг гурухлари асосий вазифалари этиб белгилансин:





  • микрокредит маблагларидан фойдаланиш самарадорлигини мунтазам равишда пухта тахлил килиш:

  • минтакавий булимларда микромолиялаштириш ишларини мувофиклаштириш, бизнес-режа параметрларига мувофик кредит портфелининг холати хамда микрокредитлар буйича таъминланишининг холати мониторингини олиб бориш ва уларни холисона бахолаш:

  • микрокредитларнинг кайтарилувчанлик даражасини ошириш, улар буйича тулов муддати утган карздорликка йул куймаслик юзасидан зарур чора-тадбирлар куриш.




  1. «Микрокредитбанк» нинг Бошкарув кенгаши ва Бошкаруви:




  • конун хужжатларида белгиланган тартибда руйхатдан утказиш ва банк фаолиятини амалга ошириш хукукига лицензия олиш учун зарур хужжатлар пакетини бир хафта муддатда тайёрласинлар ва Узбекистон Республикаси Марказий банкига такдим этсинлар:

  • банкка юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши заруриятидан келиб чиккан холда, ун кун муддатда банк ва унинг филиаллари тузилмасини хамда штатлар жадвалини ишлаб чиксинлар ва тасдикласинлар:

  • икки ой муддатда банк ходимларини тулик аттестациядан утказсинлар:

  • банкнинг марказий аппарати хамда унинг филиалларини банк булимларида ва микромолиялаш сохасида иш тажрибасига эга булган юкори малакали мутахассислар билан таъминласинлар.




  1. Белгилаб куйилсинки, «Микрокредитбанк» бошкаруви раиси Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси карори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод килинади.

  2. Вазирлар Махкамасининг 2006 йил 17 апрелдаги 165-ф-сон фармойиши билан тузилган махсус комиссия томонидан «Тадбиркор» акциядорли-тижорат банки мол-мулки комплекс хатловдан утказилганлиги, унинг филиаллари ва мини-банкларининг асбоб-анжомлар, хисоблаш техникаси ва алока воситалари билан таъминланиши урганилганлиги, моддий-техника базасини мустахкамлаш буйича таклифлар тайёрланганлиги маълумот учун кабул килинсин.

Кораколпогистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва вилоят хокимлари уч ой муддатда «Микрокредитбанк» нинг, айникса жойлардаги филиаллари ва мини-банкларининг моддий-техника базасини мустахкамлаш юзасидан аник чора-тадбирларни амалга оширсинлар.

  1. Узбекистон Банклар уюшмаси ва Банк-молия академияси 2006-2008 йиллар мобайнида укитиш учун тулов ундирмасдан «Микрокредитбанк» мутахассислари учун микромолиялаштириш хизматлари буйича махсус курслар ташкил этилишини таъминласинлар.


  1. Узбекистон Савдо-саноат палатаси, Узбекистон Банклар уюшмаси, «Микрокредитбанк», Кораколпогистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари, биринчи навбатда кишлок жойларда микрокредитлар бериш ва микролизинг хизматлари курсатиш тартиби, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан касаначилик билан шугилланувчилар, шахсий ёрдамчи, дехкон ва фермер хужалигида банд булганлар томонидан микрокредитлар олиш учун бизнес-режалар тайёрлаш буйича доимий асосда семинарлар ва укув курслари утказилишини таъминласинлар.

  2. «Микрокредитбанк» Узбекистон миллий телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Марказий банк, Монополиядан чикариш, ракобат ва тадбиркорликни куллаб-кувватлаш давлат кумитаси, Савдо-саноат палатаси ва Узбекистон Банклар уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда 2006-2007 йилларда оммавий ахборот воситаларида банк фаолиятини ва унинг курсатадиган хизматларини кенг ёртишга доир комплекс тадбирларни ишлаб чиксинлар ва тасдикласинлар, уларда республика оммавий ахборот воситаларида реклама материалларининг тулов ундирмасдан эълон килинишини назарда тутсинлар.

  3. Узбекистон Республикаси Марказий банки, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда конун хужжатларига ушбу карордан келиб чикадиган узгартириш ва кушимчалар тугрисида Вазирлар Махкамасига таклифлар киритсинлар.

  4. Мазкур карорнинг бажарилишини назорат килиш Узбекистон Республикаси Бош вазирининг уринбосари Р.С.Азимов хамда Узбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.




Download 236,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish