Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet43/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

2. Бошқа яна бир мисол: Даъвогар А. судда даъво қўзғатиб у асоссиз жиноий жавобгарликка тортилиб судланганлигини, унинг шахсий эгалигида бўлган, иш бўйича далилий ашё деб топилган 23.496 шиша «Виктория» ароқларини вилоят ДСБдан ундириб беришни сўраган.
Вилоят судининг ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилган, вилоят давлат солиқ бошқармасидан А. фойдасига 7.443 шиша «Виктория» ароқлари учун, бир шишаси 1162 сўм ҳисобидан, жами 8.648.766 сўм унди­рилган, даъвонинг қолган қисми рад этилган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати қуйида­гиларга асосан суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун судга юборган.
Суд ижро иш юритуви ҳужжатлари, жиноят иши материаллари асосида таҳлил қилиб, тергов давомида жами 7.443 шиша «Викто­рия» ароқлари мусодара қилинган ва даъвогарга ушбу миқдор ҳисобида зарар етказилган деган тўғри хулосага келган.
Бироқ, суд А.га етказилган зарарни қайтаришда Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, статис­тика Департаменти, вилоят статистика бош бошқармаси томонидан берилган маълумотларга асосланиб, литри 1.162 сўмлик ароқ нархида ҳисоблаб, хатоликка йўл қўйган, ваҳоланки, суд мусодара қилинган мулкни давлат фойдасига ўтказилган суммадан қайтариш масаласини муҳокама қилиши лозим эди.
Суд юқорида кўрсатилган модда талабидан келиб чиқиб, вилоят ИИБ билан бирга молия бошқармасини жавобгар сифатида ишга жалб қилиш ўрнига давлат солиқ бошқармасини асоссиз жавобгар деб топиб, ундан етказилган зарарни ундирган.1
3. Ёки яна бир мисол: Г.С. судга даъво билан мурожаат қилиб, 1989 йилда В.С. билан никоҳ тузиб бирга яшаб келганликларини, никоҳ давомида А.Қодирий кўчасидаги 4-уйни биргаликда қуриш­ганлигини, 1999 йилда никоҳдан ажрашиб ҳозирда икки нафар фарзандлари билан ота-онасининг уйида яшаётганлигини кўрсатиб, мазкур уйни эр-хотиннинг умумий мулки деб топиб, ўзига тегишли улушни ажратиб беришни сўраган. Суд ажрим чиқариб, аризани кўрмасдан қолдирган.
Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилоят суди раёсати қуйидаги асосларга кўра суд ажримини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборган.
Суднинг ажримида, низоли уй-жой даъвогарнинг қайнотаси Н.С. номида бўлиб, даъво аризада жавобгар сифатида В.С. кўрса­тилганлигини асос қилиб аризани кўрмасдан қолдирган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 42-моддасига мувофиқ, суд арз қилган талаб уни кўриш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёки даъвогарнинг аризаси бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан тақдим этилганлигини аниқласа, ишга дахлдор даъвогар ёки жавобгар билан алмаштирилишига йўл қўйилиши мумкин.
Агар даъвогар жавобгарнинг бошқа шахс билан алмаштирили­шига рози бўлмаса, суд бу шахсни иккинчи жавобгар сифатида ишга жалб этишга ҳақли.
Суд бу ҳолда қонун талабига амал қилиб, ишга дахлдор бўлма­ган тарафни алмаштириши ёки даъвогар рози бўлмаганда иккинчи жавобгар сифатида жалб қилиб, ишни мазмунан ҳал қилиши лозим эди1.
4. З. жавобгарлар Қорасув шаҳар давлат нотариал идораси ва М.ларга нисбатан олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб то­пиш ҳақида даъво билан мурожаат қилган.Суд даъвони рад қилган.
Вилоят судининг раёсати З.ни ишга дахлдор бўлмаган даъвогар деб топиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажри­ми билан вилоят суди раёсатининг қарори бекор қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори кучда қолдирилди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 42-моддаси 6-қисмига мувофиқ, агар процессга мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс киришмаса, ишга дахлдор бўлмаган даъвогар эса, арз қилган талабларидан воз кечмаса, иш мазмунан кўрилади.
Низоли шартнома тузилиши оқибатида ҳуқуқи бузилган Ҳ. иш бўйича мустақил даъво билан мурожаат қилмаган, дахлдор даъвогар сифатида ишга жалб қилинганда ишга киришмаган, ишга дахлдор бўлмаган З. эса даъвосидан воз кечмаган.
Биринчи инстания суди қайд қилинган қонунга амал қилиб, ишни мазмунан тўғри ҳал қилган2.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish