Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ишда иштиpок этувчи шахслаpни хабаpдоp



Download 12,6 Mb.
bet385/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   381   382   383   384   385   386   387   388   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

355-м о д д а. Ишда иштиpок этувчи шахслаpни хабаpдоp
қилиш


Тарафларга ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга уларнинг иши бўйича келтирилган протестнинг нусхаси юборилади. Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади.
Пpотестнинг нусхалаpи ишда иштиpок этувчи шахслаpга суд томонидан юбоpилади. Суд ишни кўpиш вақтини тайин­лаганида ишда иштиpок этувчи шахслаp пpотест юзасидан ёзма тушунтиришларини (эътиpозлаpини) ва қўшимча мате­риаллаpни судга тақдим қилиш имкониятига эга бўлишларини ҳисобга олади.


1. Фуқаролик процессининг демократик принциплари руҳида ифодаланган қонунларимиз ишда иштирок этувчи шахсларга ўзла­рининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун бир қатор процессуал ҳуқуқларни амалга оширишлари учун имко­ниятлар яратиб берган.
ФПКнинг 355-моддасида кўрсатилишича, тарафларга ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга уларнинг иши бўйича келтирил­ган протестнинг нусхаси юборилади. Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар иш кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабар­дор қилинадилар.
Протестнинг нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга суд томонидан юборилади. Суд ишни кўриш вақтини тайинлаганида ишда иштирок этувчи шахслар протест юзасидан ёзма тушунти­ришларини (эътирозларини) ва қўшимча материалларни судга тақдим қилиш имкониятига эга бўлишларини ҳисобга олади.
Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар қонунда белгиланган мазкур ҳуқуқлардан фойдаланиб, келтирилган протест билан танишиш, иш бўйича қўшимча далиллар тақдим этиш ва ўзларининг фикр-мулоҳазаларини баён этиш имкониятига эга бўла­дилар. Фуқаролик ишини назорат тартибида кўришда суд тарафлар­ни хабардор қилишни лозим топмаса, улар ўз фикр-мулоҳазаларини ёзма равишда юборишлари мумкин.
Фуқаролик ишининг назорат тартибида қайта кўрилиши ҳақида хабардор қилинган тарафларга, суд лозим топган ҳолларда, ишнинг тўла текширилиши ва тўғри ҳал қилиниши мақсадида далиллар келтириш, тушунтириш ҳуқуқига эга бўлишларини таъкидлайди.
Суд ишни назорат тартибида кўришда ишда мавжуд бўлган ва қўшимча тақдим этилган материаллар бўйича ҳал қилув қарорлари, ажрим ва қарорларнинг протест қилинган қисмини ҳам, протест қилинмаган қисмини ҳам, шунингдек протестда кўрсатилмаган шахсларга нисбатан қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд протестдаги важлар билан чегараланмай, ишни тўла ҳажмда текширишга мажбур. Протестнинг назорат тартибида кўрилишида ФПК-нинг 314, 315, 358-моддаларига ҳамда назорат инстанциясида иш юритишга оид қоидаларга риоя қилинади.
2. Назорат тартибида иш кўриш учун ишда иштирок этувчи шахсларга албатта протест нусхаси юборилган бўлиши лозим, акс ҳолда иш кўрилмаслиги керак.
ФПКда тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиниши ҳақида аниқ кўрсатма бериб, тарафлар ишни заруриятига қараб, чақириш лозимлиги тўғрисидаги қоидага чек қўйилди.
3. Назорат инстанцияси суди томонидан иш юзасидан келти­рилган протестнинг нусхасини тарафлар ва ишда иштирок этувчи шахсларга юборишдан мақсад, ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисига тайёргарлик кўриш, қўшимча далилларни тақдим қилиш учун имконият яратишга қаратилгандир.
4. Назорат инстанцияси суди ишни кўриш вақтини тайинлаб, ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор этиш, уларни протест юзасидан ёзма тушунтириш (эътироз)ларни бериш учун имконият яратиш ҳам назарда тутилгандир.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   381   382   383   384   385   386   387   388   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish