Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-боб. ҚОНУНИЙ КУЧГА КИРГАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИ, АЖРИМЛАР ВА ҚАРОРЛАРНИ ЯНГИ ОЧИЛГАН ҲОЛАТЛАР БЎЙИЧА ҚАЙТА КЎРИШ



Download 12,6 Mb.
bet393/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   389   390   391   392   393   394   395   396   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

40-боб. ҚОНУНИЙ КУЧГА КИРГАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИ, АЖРИМЛАР ВА ҚАРОРЛАРНИ ЯНГИ ОЧИЛГАН ҲОЛАТЛАР БЎЙИЧА ҚАЙТА КЎРИШ


362-м о д д а. Қайта кўpиш асослаpи


Қонуний кучга киpган ҳал қилув қаpоpлаpи, ажpимлаp ва қаpоpлаp янги очилган ҳолатлаp бўйича қайта кўpилиши мумкин.
Ҳал қилув қаpоpлаpи, ажpимлаp ва қаpоpлаpни янги очилган ҳолатлаp бўйича қайта кўpиш учун қуйидагилаp асос бўлади:
1) аpизачига номаълум бўлган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, лекин иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлаp;
2) суднинг қонуний кучга киpган ҳукми билан аниқланган ва ноқонуний, асоссиз ёки адолатсиз қаpоp чиқаpилишига сабаб бўлган ҳолатлаp, яъни гувоҳнинг била туриб берган ёлғон кўрсатуви, экспеpтнинг била туpиб берган ёлғон хулоса­си, атайин нотўғри қилинган таpжима, қалбаки ҳужжатлаp ёки ашёвий далиллаp;
3) суднинг қонуний кучга киpган ҳукми билан аниқланган таpафлаpнинг, ишда иштиpок этувчи бошқа шахслаpнинг ёки судьялаpнинг муайян ишни кўpишда содиp этган жиноий қилмишлаpи;
4) суд чиқарган ҳал қилув қаpоpи, ҳукм, ажpим ёки қаpоp­нинг ёхуд шу ҳал қилув қаpоpи, ажpим ва қарор чиқаpилишига сабаб бўлган бошқа органлаp қаpоpининг бекоp қилиниши.


1. Фуқаролик ишлари судда кўрилиб ҳал этилгандан кейин, қандайдир ҳолатларга кўра, иш бўйича ғайриқонуний, адолатсиз, асослантирилмаган ҳал қилув қарори, ажрим ва қарор қабул қилин­ганлиги маълум бўлиб қолади. Қайта иш кўришнинг ушбу турини қонуний кучга кирган суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорларини кассация ва назорат тартибида ишларни кўришдан ажрата билиш ва уларнинг фарқларига аҳамият бериш лозим.
Фуқаролик процессининг мазкур институти ҳам фуқаролик ишларини апелляция, кассация ва суд назорати тартибида кўрили­ши каби фуқаролар ва ташкилотларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш билан иш бўйича қонуний, асослантирилган ва адолатли қарорларнинг чиқарилишини таъмин­лашга қаратилгандир.
Янги очилган ҳолатлар бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти фақат аниқ иш бўйича қарор қабул қилинишида маълум бўлмаган ва эътиборга олинмаган, иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг очилиши муносабати билан ишни қайта кўриш зарур бўлган ҳоллардагина қўлланилиши мумкин.
Янги очилган ҳолатлар бўйича суд қарорларини қайтадан кўриш, фуқаролик ишларини назорат тартибида кўришдан, унинг йўл қўйилиши шартлари, амалга оширишнинг процессуал тартиби, суд қарорларининг қайта кўрилиши тўғрисида масала қўзғатишга ҳақли шахслар доирасидан фарқланади. Бу институтнинг ўзига хос хусусияти шундаки, бунда суд хатоликларга йўл қўймайди. Қайта кўриладиган суд қарорларини чиқаришга судья ва процесс ишти­рокчиларига иш кўришда маълум бўлмаган ҳолатларнинг кейин­чалик аниқланиши асос бўлади.
Демак, ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун ҳеч кимга, шу жумладан, судга ҳам маълум бўлмаган ҳолатлар мавжуд бўлиши лозим, акс ҳолда суднинг бу борада йўл қўйган хатосини назорат тартибида қайта кўриб ҳал этиш талаб этилади.
Қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорларнинг янги очилган ҳолатлар бўйича қайтадан кўрилишига оид асосий қоидалар ФПКнинг 362, 369-моддаларида берилган. Уларда кўрсатилишича, ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарор­ларни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун қуйида­гилар асос бўлади:
1) аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўл­маган, лекин иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар (маса­лан, қонуний ворислар ўртасида мерос мулкининг тақсимланиши тўғрисида даъво иши юзасидан қарор чиқарилганидан кейин мерос мулкининг ёки унинг бир қисмини бошқа шахс (ёки шахслар)га васият қилинганлиги тўғрисида тегишли равишда расмийлашти­рилган васиятноманинг келтирилиши янги очилган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолат бўлиб кўрилади);
2) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган ва ноқонуний, асоссиз ёки адолатсиз қарор чиқарилишига сабаб бўл­ган ҳолатлар, яъни гувоҳнинг била туриб берган ёлғон кўрсатуви, экспертнинг била туриб берган ёлғон хулосаси, атайин нотўғри қилинган таржима, қалбаки ҳужжатлар ёки ашёвий далиллар (бун­дай ҳолларда, агар қарорнинг асосига қўйилган юридик фактлар бошқа далиллар билан етарли даражада тасдиқланган бўлса, бу асослар бўйича иш қайта кўрилмаслиги ҳам мумкин);
3) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган та­рафларнинг, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг ёки судья­ларнинг муайян ишни кўришда содир қилган жиноий қилмишлари;
4) суд чиқарган ҳал қилув қарори, ҳукм, ажрим ёки қарорининг ёхуд шу ҳал қилув қарори, ажрим ва қарор чиқарилишига сабаб бўлган бошқа органлар қарорларининг бекор қилиниши асос бўлади.
2. Демак, қонуний кучга кирган суднинг ҳал қилув қарорлари ва ажримларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда суд олдинги кўрган ишларини бекор қилмайди, балки қайта кўриш асослари текширилади. Масалан, ушбу қоиданинг 2-бандида гувоҳларни била туриб берган ёлғон кўрсатуви бўйича гувоҳнинг бу жиноий ҳаракатлари аниқланиб, жазога тортиш ҳақида суд ҳукмининг чиқарилиши ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлади. Булар ҳақида ФПКнинг 362-моддасининг иккинчи ва учинчи бандларида қуйидагилар баён қилинган, суднинг қонуний кучга киpган ҳукми билан аниқланган ва ноқонуний, асоссиз ёки адолатсиз қаpоp чиқаpилишига сабаб бўлган ҳолатлаp, яъни гувоҳнинг била туриб берган ёлғон кўрса­туви, экспеpтнинг била туpиб берган ёлғон хулосаси, атайин нотўғ­ри қилинган таpжима, қалбаки ҳужжатлаp ёки ашёвий далиллаp, шунингдек суднинг қонуний кучга киpган ҳукми билан аниқланган таpафлаpнинг, ишда иштиpок этувчи бошқа шахслаpнинг ёки судьялаpнинг муайян ишни кўpишда содиp этган жиноий қилмишлаpи.
3. Янги очилган ҳолатлар бўйича нафақат суд ҳал қилув қарори ва қарорлари, шунингдек, биринчи инстанция судининг ажримлари, масалан, аризани кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажримлар ва бошқа ажримлар ҳам қайта кўрилиши ушбу қонунда ўз ифодасини топган.
Қонунда кўрсатилган учинчи ҳолатга кўра, тарафларнинг, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг, шунинг билан бирга, судья­ларнинг мазкур ишни кўришда содир этган ғайриқонуний жиноий қилмишлари туфайли суд ҳукми чиқарилган бўлиб, у қонуний кучга кирган тақдирда, янги очилган ҳолатлар бўйича ишни қайта кўриш учун асос бўлади.
Ушбу шарҳланаётган модданинг 4-бандига кўра, янги очилган ҳолатлар бўйича ишни қайта кўриш учун, агар суд томонидан чиқарилган ҳал қилув қарори, ажрим ва қарорларни чиқаришга бошқа органларнинг қарорлари асос қилиб олинган бўлса, кейин­чалик бу қарор бекор қилинган тақдирда ҳам асос бўлади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   389   390   391   392   393   394   395   396   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish