351-м о д д а. Ишни талаб қилиб олиш
Ушбу Кодекснинг 349-моддасида санаб ўтилган мансабдоp шахслаp, шунингдек туман ва шаҳаp пpокуpоpлаpи назоpат таpтибида пpотест келтиpишга асос боp-йўқлиги масаласини ҳал қилиш учун ўз ваколатлаpи доиpасида тегишли судлаpдан фуқаpолик ишлаpини талаб қилиб олишга ҳақлидиpлаp. Башарти, ишни талаб қилиб олган шахс муайян ҳал қилув қаpоpи, ажpим ёки қаpоpга нисбатан пpотест келтиpиш ҳуқуқига эга бўлмаса, у заpуp ҳолларда, пpотест келтиpиш ҳуқуқига эга бўлган юқоpи мансабдоp шахсга назоpат таpтибида пpотест келтиpишни тавсия қилиб муpожаат этади.
Қонун бўйича туман ва шаҳар прокурорларига назорат тартибида протест келтириш ҳуқуқи берилмаган. Бироқ туман ва шаҳар прокурорларига судларда фуқаролик ишларининг кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш билан бирга тегишли суддан фуқаролик ишларини талаб қилиб олиб (чақириб олиб), протест келтириш учун асослар борлиги масаласини кўриб чиқиш ҳуқуқи шарҳланаётган моддада берилган.
Ишни чақириб олган туман (шаҳар) прокурори, туманлараро, туман (шаҳар) судининг иш юзасидан чиқарган ҳал қилув қарори ёки ажрими устидан протест келтирилишини лозим деб топса, протест келтириш ваколатига эга юқори турувчи прокурорга ишни назорат тартибида кўриш зарурлиги тўғрисида тақдимнома киритади. Бундай ҳолларда протест киритиш ёки киритмаслик масаласини протест келтириш ваколатига эга юқори турувчи прокурор ҳал қилади.
Шарҳланаётган кодексга назорат тартибида иш кўриш учун асос бўладиган янги ҳуқуқий меъёр киритилди. Унга кўра, ўзи чиқарган ҳал қилув қарори, ажрими ва қарори бекор қилинишидан норози бўлган судья, назорат тартибида протест келтириш ҳақида протест келтириш ваколатига эга бўлган шахсларга тақдимнома киритишга ҳақли эканлиги белгиланди. Бундай тартибда судлар қонуний, асослантирилган ва адолатли ҳал қилув қарори, ажрим ва қарор чиқарган бўлсалар, судларга ўзлари қонуний иш тутганликларини исботлаш учун имконият яратиб берилди.
352-м о д д а. Суд қаpоpларининг ижpосини тўхтатиб туриш
Назоpат таpтибида пpотест келтиpиш ҳуқуқи беpилган прокурор ва унинг ўринбосарларидан ташқари мансабдор шахслар тегишли ҳал қилув қаpоpлаpи, ажpимлаp ва қаpоpлаpнинг ижpосини назоpат таpтибида иш юpитиш тамом бўлгунига қадаp тўхтатиб туришлари мумкин, ушбу Кодекснинг 219-моддасида назарда тутилган ҳоллаp бундан мустасно. Пpотест келтиpиш учун асос бўлмаган тақдирда, шу мансабдоp шахслаp тегишли ҳал қилув қаpоpлари, ажpимлар ва қаpоpларнинг ижpосини тўхтатиб туpишни бекоp қиладилар. Тўхтатиб туpиш ва тўхтатиб туpишни бекоp қилиш ҳақида манфаатдоp шахслаpга, ташкилотлаpга ва судга маълум қилинади.
1. ФПКга киритилган янги ўзгартиришга биноан, эндиликда назоpат таpтибида пpотест келтиpиш ҳуқуқи беpилган прокурор ва унинг ўринбосарлари қонуний кучга кирган суднинг ҳал қилув қарорлари, ажрим ва қарорларнинг ижросини тўхтатиб туриш ҳуқуқидан маҳрум қилиндилар. Киритилган ушбу ўзгартириш, фуқаролик процессуал қонунчилиги ҳамда фуқаролик суд ишларини юритишнинг ижобий жиҳатларидан бўлиб, суд ҳокимиятини ҳақиқий одил судловни амалга ошириш органи сифатида қатъий тан олинганлиги билан белгиланади. Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция, апелляция, кассация ҳамда назорат инстанциялари судлари томонидан чиқарилган ҳал қилув қарори, ажрим ва қарорларнинг ижросини иш назорат тартибида кўриб бўлгунга қадар фақатгина юқори судларнинг ваколатли, мансабдор шахслари тўхтатиб туришлари мумкин. Муқаддам қонунда суд қарорларининг ижросини тўхтатиб туриш суд ва прокуратура органларининг ваколатли мансабдор шахсларига берилган эди.
Шарҳланаётган моддага мувофиқ, назорат тартибида протест келтириш ҳуқуқи берилган мансабдор шахслар тегишли ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорларнинг ижросини назорат тартибида иш юритиш тамом бўлгунча ёки ажримнинг ижросини тўхтатиш мумкинлиги ҳақидаги қоида жавобгарнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ва амалиётда бекор қилинган қарор ёки ажримни қайта ижро қилиш имконияти бўлмай қолиши ҳоллари назарга олиниб жорий қилинган. Аммо судларнинг ишга тиклаш ҳақидаги ҳал қилув қарори, шунингдек ФПКнинг 219-220-моддаларига асосан суд дарҳол ижро қилинишига йўл қўйган қарорларнинг ижросини тўхтатишга йўл қўйилмайди. Бу масалада йўл қўйилаётган хатолар республика Олий суди Пленуми қабул қилган қарорда кўрсатиб ўтилган. Унда ишга тиклаш ҳақидаги қарорнинг дарҳол ижро этилиши туфайли унинг ижросини тўхтатиш мумкин эмаслиги таъкидланган. Ҳал қилув қарори ёки ажримнинг ижросини тўхтатиш ҳақида ҳал қилув қарори ёки ажрим чиқарган судга ёзма равишда маълум қилинади. Суднинг қарори ижроси тўхтатилганлиги ҳақида шикоят келтирган шахсларга ҳам билдирилади. Суднинг ҳал қилув қарори ижросининг тўхтатилиши назорат тартибида иш юритиш тамом бўлишигача давом этади.
Протест келтириш учун асос топилмаган ҳолларда, ишни чақириб олган ва иш бўйича чиқарилган тегишли ҳал қилув қарори ёки ажримнинг ижросини тўхтатган мансабдор шахс ижронинг тўхтатилишини бекор қилади ва бу ҳақда манфаатдор шахсларга хабар қилади. Протест келтириш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг назорат тартибида келтирган протести тегишли суд назорати органида кўрилиши шарт.
2. Суд қарорларининг ижросини тўхтатиб туриш қоидаси асосан жавобгарларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, асоссиз чиқарилган ҳал қилув қарорларини ижро қилиш туфайли уларнинг ҳуқуқларини поймол қилмаслик, ортиқча сарсонгарчиликларни олдини олишга, шунингдек суд қарорларини қайтарма ижроси туфайли тарафларни ортиқча қийинчиликларга дучор бўлмасликка қаратилгандир.
3. Суд қарорларининг ижросини тўхтатиш деганда назорат инстанцияси судлари томонидан қуйи судларнинг қарорларини ҳали ижро қилинмаганлиги тушунилади. Судларнинг ҳал қилув қарорлари чиқарилиши билан қонуний кучга кирса ва у дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ҳолларда унинг ижросини тўхтатишга йўл қўйилмайди, агар ижро қилинган бўлса, ФПКнинг 384-моддаси асосида ҳал этилади.
4. Агар суд қарорларининг ижросини тўхтатиб туриш ва протест келтириш учун асос бўлмаган ҳолларда, қонунда кўрсатилган мансабдор шахслар тегишли ҳал қилув қарори, ажрим ва қарорларнинг ижросини тўхтатиб туришни бекор қилади ва бу тўғрида манфаатдор шахсларга ва қарор чиқарган судга маълум қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |