Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet381/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   377   378   379   380   381   382   383   384   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

биринчидан, суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарор­лари ёки ажримларини назорат тартибида қайта кўриш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш ва лозим топилган ҳолларда суднинг ҳал қилув қарори ёки ажримининг қонунийлигини, асосли ва адолатли эканлигини текшириш мақсадида фуқаролик ишини чақириб олиш;
иккинчидан, ишни ўрганиш йўли билан суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки ажримининг қонунийлиги, асосли ва адолатли эканлигини текшириш ҳамда зарур ҳолларда назорат тартибида протест киритиш;
учинчидан, келтирилган протест бўйича суднинг ишни назорат тартибида қайта кўришидан иборат.
Фуқаролик ишларини чақириб олиб, назорат тартибида текши­ришга кўп ҳолларда ишда қатнашган шахслар ва бошқа фуқаро­ларнинг аризалари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг берган ахбороти асос бўлади.
Фуқаролик процессуал қонунчилигида суд қарорлари ёки ажримларига нисбатан назорат тартибида протест келтириш учун ариза бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар кўрсатилмаган. Бу ҳол судларнинг ҳал қилув қарори ёки ажримини нотўғри деб ҳисоб­лаган ҳар бир фуқаро ёки ташкилотга назорат инстанциясига ши­коят ёки ариза билан мурожаат қилиш имкониятини беради. Назо­рат тартибида протест келтириш ҳақидаги аризаларни ўз вақтида кўриш, фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамда қонунчиликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.
Назорат тартибида протест келтириш учун берилган аризалар, агар асосли бўлса, у ўз навбатида одил судловни амалга оширишга кўмаклашади ҳамда юқори судларнинг процессуал ҳаракатларни амалга ошириш билан манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқи ҳимоя қилинади.
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, назорат тартибида протест келтириш учун ариза бериш ўз-ўзидан фуқаролик ишини назорат тартибида кўришга олиб келмайди. Бундан ташқари, ишларнинг юқори судлар томонидан тафтиш қилиниши ёки фуқаролик ишла­рини судда кўришда прокурор ваколатини таъминлаш натижасида нотўғри деб топилган ҳал қилув қарорлари ёки ажримларига, ўз вақтида шикоят келтирилган ёки келтирилмаганлигидан қатъи назар, кейинчалик ҳам ваколатли шахслар томонидан протест келтирилиши мумкин ва бундай ҳоллар суд амалиётида кўплаб учрайди.
2. Шарҳланаётган моддада кўрсатилганидек, назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги ариза мазмун жиҳатидан шарҳла­наётган кодекснинг 323-моддасига мувофиқ бўлиши билан бирга, унга суд ҳал қилув қарорининг нусхаси, апелляция ёки кассация ва назорат инстанцияси судлари ажрими, қарорининг нусхаси, назорат тартибида протест келтириш рад этилганлиги ҳақидаги ваколатли шахснинг жавоб хати ҳамда давлат божи тўланганлигини тасдиқ­ловчи ҳужжат илова қилинган ҳолда тегишли юқори суд ёки проку­рорга берилиши мумкин. Бу талабларга риоя қилинмаган тақдирда, назорат тартибида протест келтириш ваколатига эга бўлган шарҳ­ланаётган кодекснинг 349-моддасида кўрсатилган шахслар томони­дан ариза ҳаракатсиз қолдирилиши, аризачига эса, камчиликларни бартараф этиш тартиби ва муддати тушунтирилиши зарур.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   377   378   379   380   381   382   383   384   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish