Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Суднинг қарорини бекор қилиш асослари



Download 12,6 Mb.
bet324/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

312-м о д д а. Суднинг қарорини бекор қилиш асослари


Суднинг қарорини апелляция, кассация ва назорат тартибида бекор қилишга қуйидагилар асос бўлади:
1) иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқ­ланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) суднинг ҳал қилув қарорида баён қилинган хулоса­ларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги;
4) моддий ҳуқуқ нормалари ёки процессуал ҳуқуқ норма­ларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланганлиги.
Ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорлар янгидан очилган ҳолатлар бўйича ушбу Кодекснинг 362-моддасида кўрсатилган асослар бўйича қайта кўрилади.
Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори фақат расмий асосларга кўра бекор қилиниши мумкин эмас.
1. Биринчи инстанция судларининг ҳал қилув қарори, ажрим­лари ва қарорларини юқори судлар апелляция, кассация ва назорат тартибида ишда иштирок этувчи шахсларнинг шикоят (ариза)лари, прокурорнинг протестига асосан қайта кўриш ҳуқуқига эгадирлар.
Мазкур шарҳланаётган қоиданинг мазмунига кўра, суд қарор­ларини апелляция, кассация ва назорат тартибида бекор қилиш учун қандай асослар мавжуд бўлиши баён қилинган. Булардан таш­қари, агар суднинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарорлари қонуний кучга кирган бўлсада, шу иш бўйича янги ҳолатлар очилган тақ­дирда иш қонунда белгиланган тартибда қайта кўрилиши мумкин­лиги кўрсатилган.
Қонуний кучга кирмаган суднинг ҳал қилув қарорини апелля­ция тартибида қайта кўриш тартиби бизнинг процессуал қонунчи­лигимизда янги институт бўлишига қарамасдан, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда иш юзасидан қонуний, асослантирилган ва адолатли ҳал қилув қарори ҳамда ажримларни чиқаришда ўзига хос жиҳатлари билан бошқа босқич­лардан фарқланади.
Апелляция, кассация ва назорат судлари ишларни қайта кўриш орқали нафақат қуйи судлар томонидан йўл қўйилган хатоларни бартараф этадилар, шу билан бир қаторда, суд амалиётини қонун асосида тўғри йўналтиришни таъминлайдилар.
Суд иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун қонунда кўрсатилган барча чораларни кўришга мажбур, ҳал қилув қарорида ишнинг ҳолатлари ҳақида баён этилган суднинг хулосалари, тарафларнинг ҳақиқий ўзаро муносабатларига тўғри келмоғи лозим. Ҳал қилув қарорида иш учун ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар баён этилган, тегишли далиллар келтирилган ва иш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар аниқланган тақдирдагина, у асосли бў­либ ҳисобланади. Ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўғрисидаги суднинг хулосаси ҳал қилув қарорида ФПКнинг 56-моддасида кўзда тутилган исботлаш воситаларига кўра асослантирилади. Ҳал қилув қарори ФПКнинг 58, 59-моддаларида белгиланган далилларнинг дахлдорлиги ва исботлаш воситаларига йўл қўйилиши ҳақидаги қоидалар эътиборга олинган ҳолда асослантирилади.
Ишни судда кўришнинг бевоситалиги ФПКнинг 11-моддасига кўра, унинг асосий принципларидан бири эканлигини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилув қарори, ишни кўрган суд томонидан фақат текширилган далилларга кўра асослантирилиши лозим. Бунда суд ҳал қилув қарорида иш учун аҳамиятга эга у ёки бу ҳолатлар тасдиқланадиган далилларни кўрсатиб ўтиш билан чегараланмас­дан, балки бу далилларнинг мазмунини баён этмоғи шарт.
2. Агар ушбу шарҳланаётган қоидада берилган: 1) иш учун аҳа­миятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқланмаганлиги; 2) суднинг ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатига мувофиқ келмаслиги тўғрисидаги бандлар ҳал қилув қарорини асослантирилмаганлиги тўғрисидаги қоиданинг мазмунини очиб беришга қаратилган бўлса, шу қоиданинг 4-бандида кўрсатилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бузганлиги ёки нотўғри қўлланганлиги тўғрисидаги қоидани эса ҳал қилув қарорини қонуний эмаслигини англатишига аҳамият бериш лозим.
Судья фуқаролик ишини кўришда иш учун аҳамиятли қандай ҳолатларга амал қилишига, айниқса, юридик аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар мавжудлигига эътибор қаратиши лозим.
Суд иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлашда далилларни ҳар томонлама текшириши ва баҳо бериши лозим.
Ҳал қилув қарори учун яна муҳим ҳолатлардан бири бу унда баён қилинган хулосалар ишнинг ҳолатига тўғри келишидир. Бу асосан тўпланган, иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган далилларга асосланиши лозим.
Суднинг ҳал қилув қарорларини юқори судлар томонидан бекор қилишда қуйи судлар айрим далилларни иш учун аҳамиятли, айримларини ишга аҳамиятсиз деб топсаларда, бунинг сабаблари кўрсатилмаганлиги сабабли шикоят (протест) беришликка асос бўлиш билан бирга, лозим ҳолларда, ҳал қилув қарорининг бекор бўлишига олиб келмоқда. Бундан ташқари, суд ҳал қилув қарорини чиқаришда қарорда баён қилинган хулосаларнинг ишнинг мазмуни ва ҳолатига тўғри келмаслигини ҳам суд амалиётида учратиш мумкин. (ФПКнинг 312-моддаси 3-банди).
Бу қоидага кўра суд тарафларнинг ўзаро ҳуқуқий муносабат­ларини аниқлаши зарур.
Бундан кейинги шарҳланадиган моддалар моддий ва процес­суал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри татбиқ қилини­шига бағишланганлиги сабабли бу қоида кейинги моддаларда ифодаланади.
1) Ушбу бандни изоҳлашда қуйидаги мисолдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги суд қарорини бекор қилиш учун асос бўлади
Фуқаро Г. судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, бирга яшаш имкони бўлмаганлиги сабабли ўғли Х.ни оиласи билан бошқа турар-жойга кўчиришни сўраган.
Суд даъвони қаноатлантириб, Х.ни оила аъзолари билан Тинч­лик кўчаси 6-уйдан Боғдод кўчаси 10-уйнинг 4-хонадонига кўчирган.
Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборди.
Фуқаролик процессуал кодексининг 312-моддаси 2-бандига мувофиқ, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги суд қарорининг бекор қилинишига асос бўлади.
Иш ҳужжатларига қараганда, 1994 йилда Г. Тинчлик кўчаси­даги 6-уйни имтиёзли асосда бепул хусусийлаштириб олган. Х. хотини Т. ва уч нафар фарзанлари билан 1992 йилда рўйхатдан ўтиб, мазкур уйнинг бир хонасида яшаб келган ва хусусийлаш­тиришда иштирок этган.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддаси, 7-бандига мувофиқ, хусусийлаштирилган бир квартира ёки уйда турар-жой мулкдорлари яшай олмайдиган ҳолда, суднинг қарорига биноан мулкдорлардан бири кўчирилиб, бошқасининг зиммасига квартира ёки уйнинг тегишли қисми учун кўчирилган мулкдорга суд ишни кўриб чиққан кундаги бозор баҳосида пулини тўлаш ёки унинг умумий мулкдаги улушига мос келадиган бошқа турар-жойни сотиб олиб бериш мажбурияти юкланиши мумкин.
Биринчи инстанция суди Г.нинг ўғли Х. у билан бир уйда яшашга имкон бермасдан келганлиги ҳақидаги важларини қанчалик ҳақиқатга тўғри келишини текширмаган, жавобгарга нисбатан турмуш қоидаларини мунтазам бузилганлиги учун огоҳлантириш ва жамоат таъсир чоралари қўлланилган ёки қўлланилмаганлигини аниқламаган. Шунингдек, суд жавобгарни уйдан кўчириш ҳақидаги хулосага келган бўлсада, Уй-жой кодексининг 32-моддасига зид равишда Гавриловага пул тўлаш ёки бошқа турар-жой сотиб олиб бериш мажбуриятини юкламасдан, Хайруддиновни (оила аъзолари билан) эгаси аниқланмаган Боғдод кўчаси 10-уйнинг 4-хонадонига кўчириб, хатоликка йўл қўйган1.
2) Суд аниқланган деб ҳисобланган ва иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги суд қарорининг бекор қилинишига асос бўлади.
Қ. 2001 йилда даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, Қ. билан 1968 йилдан оила қуриб, бирга яшаб келганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 1979 йилдан буён бошқа аёл билан шаръий никоҳдан ўтиб яшаб келаётганликларини ва у билан ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини кўрсатиб, Қ. билан тузилган никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд даъвони қаноатлантирган.
Апелляция истанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатган. Бунга асос қилиб Қ.нинг ишини судда кўриш вақтида у ҳомиладор бўлганлигини кўрсатган.
Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг ажримини қуйидаги асосларга кўра бекор қилиб, ишни янгидан апелляция инстанциясида кўриш учун юборди.
Фуқаролик процессуал кодексининг 312-моддасига мувофиқ, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳо­латларнинг исботланмаганлиги суд қарорининг бекор қилинишига асос бўлади.
Аниқланишича, Қ. ҳомиладор эканлиги тўғрисида апелляция инстанцияси суди мажлисида кўрсатма берган. Бироқ, у судга ушбу ҳолатни тасдиқловчи бирор-бир ҳужжат тақдим этмаган.
Иш ҳужжатларига қараганда, Қ. биринчи инстанция суди мажлисида ҳам, апелляция шикоятида ҳам ўзининг ҳомиладорлиги тўғрисида ҳеч қандай важ келтирмаган.
Апелляция инстанцияси суди Қ.нинг ҳомиладорлик тўғриси­даги тушунтиришини тегишли тиббий муассаса орқали текшириб, шундан сўнг иш бўйича бирор хулосага келиши лозим эди.
Қ.нинг назорат тартибида протесг келтириш тўғрисидаги аризаси илова қилинган тиббий маълумотномадан кўринишича, Қ. 2001 йил давомида аёллар шифокорига мурожаат қилмаган.
Бундай ҳолда, иш бўйича чиқарилган апелляция инстанцияси судининг ажримини қонуний деб бўлмайди1.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish