Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


Суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши керак



Download 12,6 Mb.
bet321/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   317   318   319   320   321   322   323   324   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

Суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши керак.


1. Ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишнинг якуний ҳужжати суднинг ажрими ҳисобланади. Аризани кўриб чиқиш натижаларига асосан суд икки турдаги ажримлардан бирини чиқариши мумкин:
1) ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрим;
2) ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш тўғрисидаги ажрим.
2. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида суд ажрими­нинг мазмунига қўйиладиган талаблар келтирилган. Масалан, суднинг ажримида ҳал қилув қарорини қабул килган ҳакамлик судининг номи ва таркиби тўғрисидаги маълумотлар, ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг номлари (фамилияси, исми, отасининг исми), ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тўғрисидаги маълумот­лар, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ёки ижро варақаси беришни рад этиш учун кўрсатма кўрсатилиши лозим.
3. Фуқаролик процессуал қонунчилигида ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш рад этилганидан сўнг яна ҳакамлик судига мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисидаги қоида мавжуд.
4. Ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш рад этилганидан сўнг, агар ижро варақаси бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилган бўлса, яна судга мурожаат қилишлари мумкин:
- ҳакамлик келишувининг ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;
- ҳал қилув қарори ҳакамлик келишувида назарда тутилмаган масала бўйича чиқарилган бўлса;
- ҳал қилув қарори унинг шартларига тааллуқли бўлмаган низо бўйича чиқарилган бўлса;
- ҳал қилув қарорида ҳакамлик келишуви билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалар мавжуд бўлса;
- низо ҳакамлик муҳокамаси предмети бўлмаса.
Ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш бошқа асосларга кўра рад этилган бўлса, ҳакамлик келишувининг тарафлари ўз ишининг мазмунан ҳал қилиниши учун яна ҳакамлик судига мурожаат этишлари мумкин.
5. Ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги суд ажрими дарҳол ижро этилиши лозим бўлган процессуал ҳужжатлар жумласига киради.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   317   318   319   320   321   322   323   324   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish