Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet32/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

4-боб. СУДГА ТААЛЛУҚЛИ ИШЛАР


31-м о д д а. Фуқаролик ишларининг судларга
тааллуқлилиги


Судларга қуйидаги ишлар тааллуқли:
1) тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлган низоларга доир ишлар, қонунда бундай низоларни ҳал қилиш хўжалик суди ёки бошқа органларга топширилган ҳоллар бундан мустасно;
2) ушбу Кодекснинг 279-моддасида санаб ўтилган алоҳида тартибда кўриладиган ишлар;
3) қонун билан судларнинг ваколатига берилган бошқа ишлар.

Фуқаролик иши қўзғатилганида масалани ҳал қилиш вазифаси қайси бир давлат органига ёки жамоат ташкилотига юклатилгани, яъни бу масалани ҳал қилиш ҳуқуқи мазкур органга (ташкилотга) тегишли бўлиш-бўлмаслигини ёки бошқа органга мурожаат қилиш лозим бўлишлигини билиш керак бўлади.


Маълумки, суд, прокуратура, ҳокимликларнинг бўлимлари, касаба уюшмаси ташкилотлари, ҳакамлик суди, фуқаролик ишлари­ни кўриш ва ҳал қилишга ваколатли бўлган бошқа ташкилотлар фуқаролик ишларини кўрувчи органлар ҳисобланади.
Давлат ҳокимияти органи ҳисобланган суд қонун билан ўзига тааллуқли фуқаролик ишларинигина кўриш ва ҳал қилишга ҳақли. Бинобарин, судга тааллуқлилик тушунчаси муайян суд органининг ваколатига кирадиган ишларнигина ўз доирасига олади. Бундай кўриладиган ва ҳал қилинадиган ишларнинг доираси маъмурий ва бошқа органларнинг ваколат доирасини суд органларининг ваколатидан ажратади.
Қонунда судларнинг ваколатига берилган бошқа ишлар деганда қуйидагиларни назарда тутиш лозим. Масалан:
-фуқаролик, оила, меҳнат, уй-жой ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган низоларга оид ишлар, давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракат (қа­рор)лари устидан берилган шикоят ва аризалар тўғрисидаги ишлар (ФПКнинг 26-29-боблари);
-чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ёки чет эл фуқаролари ва ташкилотлари иштирок этаётган ишлар ва бошқалар киради.
Қонунда ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда фуқаролик ишлари­нинг судга тааллуқлилиги аниқ кўрсатилган бўлиши мумкин. Масалан, шаън ва қадр-қимматни пастга урувчи маълумотларни рад этиш ҳақидаги талаблар, маълумотлар қандай шаклда тарқатил­ганлигидан қатъи назар, судга тааллуқлилиги белгиланган.
Фуқаролик ишларининг суд, хўжалик суди ва маъмурий идора­ларга тааллуқли бўлиши фуқаролик ҳуқуқий низони вужудга кел­тирган ҳуқуқий муносабатларга ва низолашувчи шахсларнинг тар­кибига қараб белгиланади. Масалан, агар низо фуқаролик, оила, меҳнат ёки уй-жойга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан бўлса ва низолашувчи тарафлардан бири фуқаро ёки ташкилот бўл­са, ишнинг кўрилиши ва ҳал қилиниши судларга тааллуқли бўлади;
агар низо ташкилотлар, жамоа бирлашмалари ўртасидаги ҳуқу­қий муносабатлардан келиб чиққан бўлса, низо қоида бўйича хўжа­лик судларига тааллуқли бўлади;
агар низо давлат ҳуқуқи, маъмурий, молия ёки ер ҳуқуқи меъёрлари билан тартибга солинадиган маъмурий ҳуқуқий муноса­батлардан келиб чиққан бўлса, бундай низода қатнашувчилар тар­кибидан қатъи назар, иш тегишли маъмурий идоралар томонидан ҳал қилинади.
Қонун юқорида келтирилган умумий қоидалардан икки турдаги истиснони белгилайди. Бир томондан, фуқаролик ҳуқуқий харак­тердаги баъзи низолар суд ва хўжалик судларига тааллуқли бўлмай маъмурий органлар ваколатига берилган. Масалан, турар-жойни ўзбошимчалик билан эгаллаган фуқарони кўчириш тўғрисидаги фуқаролик иши маъмурий тартибда прокуратура органида ҳал қи­линади. Ширкат хўжалиги билан маҳсулот олувчи ташкилот ўрта­сидаги низо хўжалик судида ҳал бўлиши кўрсатилган ва ҳоказо.
Иккинчи томондан, фуқаролик ҳуқуқий характерда бўлмаган баъзи ишлар, масалан, сайловчилар рўйхатида нотўғри маълумот­лар берилганлиги тўғрисида тушган шикоятлар, айрим юридик фактларни белгилаш тўғрисидаги ва шу каби бошқа ишлар, аксин­ча, судларга тааллуқли эканлиги қонунда белгилаб қўйилган.
Судларга тааллуқли ишларнинг баъзи туркумлари муайян шартлар бўлгандагина, чунончи: низолар судга қадар бирон-бир ташкилотда кўрилиши тўғрисида қонунда белгиланган тартибга риоя қилганидагина судда ҳал этилиши учун қабул қилиниши мумкин. Фуқаролик ишларининг баъзи туркумлари учун қонун альтернатив тааллуқлиликни назарда тутади. Бундай ҳолларда манфаатдор шахс бузилган ҳуқуқининг ёки низоли ҳуқуқининг ҳимоя қилинишини илтимос қилиб, ўз ихтиёри бўйича ё судга ёки қонунда кўрсатилган бошқа органга мурожаат этиши мумкин. Масалан, фуқаролар ўртасидаги мулкий низолар судларга тааллуқ­ли ёки шартномада кўрсатилган идорага тегишли бўлиши мумкин.
Баъзи меҳнат низолари учун ҳам қонун альтернатив тааллуқ­лиликни белгилаган.
Фуқаролик ишларининг судда айрим туркумларини кўриб ҳал этишда улар қайси органга тааллуқли бўлишини билиш учун ҳуқуқ тўғрисидаги низонинг қандай ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққанлигини билиш талаб этилади.
ФПКнинг 31-моддаси мазмунига кўра, тарафлардан ҳеч бўлма­ганда биттаси фуқаро бўлган низоларга доир ишлар фуқаролик ишлари бўйича судларга тааллуқлидир.
Демак, фуқаролик ишларининг тааллуқлилиги деганимизда бундай ишларни кўриш ва ҳал қилиш вазифаси қонун билан муайян давлат органи ёки жамоат ташкилотига юклатилганлиги тушуни­лади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish