Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-боб. ТАҚДИМ ЭТУВЧИГА ДЕБ БЕРИЛГАН ҲУЖЖАТЛАР ЙЎҚОЛГАН ТАҚДИРДА УЛАР БЎЙИЧА ҲУҚУҚЛАРНИ ТИКЛАШ (ЧАҚИРИБ ИШ ЮРИТИШ)



Download 12,6 Mb.
bet299/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

35-боб. ТАҚДИМ ЭТУВЧИГА ДЕБ БЕРИЛГАН ҲУЖЖАТЛАР ЙЎҚОЛГАН ТАҚДИРДА УЛАР БЎЙИЧА ҲУҚУҚЛАРНИ ТИКЛАШ (ЧАҚИРИБ ИШ ЮРИТИШ)


301-м о д д а. Аpиза беpиш


Шахс пул маблағлаpи қўйилганлиги ҳақида ёки қимматли нарсалар ёхуд давлат заёми облигациялаpи сақлаш учун топширилганлиги тўғpисида банк томонидан тақдим этувчига берилган қийматли ҳужжатни йўқотган тақдирда, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллаpда, суддан йўқолган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ва йўқолган ҳужжат бўйича ҳуқуқларини тиклаш тўғpисида илтимос қилиши мумкин.
Иш тақдим этувчига деб ҳужжат беpган муассаса жойлаш­ган ҳудуддаги судда кўpилади.
Аpизада ҳужжат қандай вазиятда йўқолганлиги, тақдим этувчига деб ҳужжат беpган муассасанинг, ҳужжатнинг номи кўpсатилиши, ҳужжатнинг алоҳида белгилаpи ва йўқолган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги илтимос баён қилиниши кеpак.


1. Амалиётда фуқаролар ўзларининг маблағларини сақлаш учун жамғарма банкларига қўйиши ва бунинг эвазига жамғарма банк томонидан белгиланган тартибдаги ва шаклдаги ҳужжат (дафтарча) берилиши кенг тарқалган. Мазкур қоидада ана шу ва шунга ўхшаш қимматли қоғозларнинг ўрнини босадиган яъни тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда қандай ҳуқуқий оқи­батлар вужудга келиши мумкинлиги тўғрисида фикр юритилади.
Юридик адабиётда агар тақдим этувчига деб берилган ҳужжат­нинг эгаси йўқолган ҳужжатни сақлаб турувчисини билган тақдир­да, уни талаб қилиб олиш ҳуқуқи виндикация даъвосини қўзғатиш билан амалга оширилиши мумкин. Борди-ю, агар тақдим этувчига деб берилган ҳужжат эгаси шу ҳужжатни сақлаб (ушлаб) турувчи шахсни билмаган тақдирда уларнинг ҳуқуқларини тиклаш чақириб иш юритиш тартибида амалга оширилиши мумкинлиги бундан мақсад тақдим этувчига деб берилган ҳужжат эгаларини қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлигидир1 деб тўғри фикр билдирилган.
Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар (қимматли қоғоз­лар)нинг йўқолганлиги ҳақидаги ишларни суд кўриб, улар бўйича ҳуқуқларни тиклаш тўғрисида алоҳида тартибда иш юритиш ҳал қилишнинг моҳияти унинг ўзига хос хусусияти мавжудлиги билан боғлиқдир. Фуқаролик ҳуқуқида тақдим этувчига деб берилган қимматли қоғозлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилган.
Қимматли қоғозларга:
1. Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатга нисбатан ўз ҳуқуқини алоҳида иш юритиш тури тартибида кўриш учун ҳужжат кимда сақланиши ноъмалум бўлиши лозим.
2. Судловлиликка оид қоидаларга кўра одатда жавобгар яшаб (ишлаб) турган ҳудуддаги судга мурожаат этиши кўрсатилган. Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда эса тақдим этувчига деб ҳужжат берган муассаса жойлашган ҳудуддаги судга ариза берилиши белгиланган.
2. Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолганлиги бўйича ҳуқуқларини тиклаш тўғрисидаги ФПКнинг 148-149-модда­ларида кўрсатилган умумий талаблар билан бир қаторда уни ўзига хос хусусияларини кўрсатиш зарур, масалан, ҳужжатни қандай вазиятда йўқотилганлиги, ҳужжатнинг номи, ҳужжат муассасаси (жамғарма банк, пахта банк, ғалла банк ва ҳоказо) номи; ҳужжат­нинг белгилари ва йўқолган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топилиши ва ҳоказо. Аризада бундай аниқликларга аҳамият берилиши бу ҳуж­жатни ҳақиқий қимматга эга эканлигини аниқлаш учун кўмакла­шади. Асослайдиган ҳужжатларнинг бу рўйхати тахминий бўлиб, судья бир қанча ҳужжатларни қўшимча равишда тақдим қилини­шини талаб қилишга ҳақли. Масалан, жамғарма банклардан қим­матли қоғозлар (жамғарма китоби) берилган бўлса, ҳисоб вароғи, унинг рақами, берилган вақти, қанча маблағ қўйилганлиги, жамғар­ма бўйича операция қилинганлиги ва ҳоказо ифодаланган бўлиши лозим.
Агар ариза умумий қоидаларга ва бу турдаги иш бўйича қўйилган талабларга жавоб бермаса ёки давлат божи тўланмаса, камчиликларни бартараф қилиш учун судья муддат беради. Судья томонидан кўрсатилган бу камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, ариза берилмаган ҳисобланади ва ариза берган шахсга қайтарилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади (ФПКнинг 154-модда).
3. Алоҳида тартибда кўриладиган ишлар туркумига кирган тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолганлиги тўғриси­даги айрим ҳолларда даъволи ишларга ҳам айланиши мумкин. Бу ҳолда ҳужжатни сақловчига нисбатан арз қилувчи қарши даъво қўзғатган ҳолларда бўлиши назарда тутилади. Умуман ишни кўриш ва ҳал қилишга оид қоидалар ФПКнинг 301-309-моддасида кўрса­тилган.
4. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси­нинг 35-бобида белгиланганига кўра, шахс пул маблағлари қўйил­ганлиги ҳақида ёки қимматли нарсалар ёхуд давлат заёми облига­циялари сақлаш учун топширилганлиги тўғрисида банк томонидан тақдим этувчига берилган қимматли ҳужжат йўқолган тақдирда, шунингдек, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда, суддан йў­қолган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ва йўқотилган ҳужжат бўйича ҳуқуқларини тиклаш тўғрисида илтимос қилиши мумкин.
Бундай ҳуқуқларни тиклаш банк томонидан тақдим этувчига нафақат йўқотилганида, балки ҳужжатлар бефарқ сақланганлиги натижасида маблағнинг ҳажмини аниқлаш хусусиятини йўқотган ҳолда ва бошқа ҳолларда (омонат дафтарчасида ва назорат варақа­сида рақам сони сақланмаган ҳолда, омонат дафтарчасида маблағ қолдиғи тўла сақланмаганида ва бошқа сабабларга кўра) амалга оширилади.
Тақдим этувчига деб берилган омонат дафтарчаси, назорат ва­рақаси ёки давлат заёми облигацияларини ва қимматбаҳо нарсалар­ни сақлашга олиш учун берилган гувоҳномани, маблағнинг ҳаж­мини аниқлаш, хусусиятини тиклаш масаласи дастлаб жамғарма банки томонидан ҳал қилинади. Тақдим этувчига деб берилган ҳужжат маблағни аниқлаш хусусиятини йўқотганлиги сабабли жамғарма банки операциялар бажаришдан воз кечса, бу ҳужжат бўйича ҳуқуқларни тиклаш суд орқали амалга оширилади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish