35-боб. ТАҚДИМ ЭТУВЧИГА ДЕБ БЕРИЛГАН ҲУЖЖАТЛАР ЙЎҚОЛГАН ТАҚДИРДА УЛАР БЎЙИЧА ҲУҚУҚЛАРНИ ТИКЛАШ (ЧАҚИРИБ ИШ ЮРИТИШ)
301-м о д д а. Аpиза беpиш
Шахс пул маблағлаpи қўйилганлиги ҳақида ёки қимматли нарсалар ёхуд давлат заёми облигациялаpи сақлаш учун топширилганлиги тўғpисида банк томонидан тақдим этувчига берилган қийматли ҳужжатни йўқотган тақдирда, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллаpда, суддан йўқолган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ва йўқолган ҳужжат бўйича ҳуқуқларини тиклаш тўғpисида илтимос қилиши мумкин.
Иш тақдим этувчига деб ҳужжат беpган муассаса жойлашган ҳудуддаги судда кўpилади.
Аpизада ҳужжат қандай вазиятда йўқолганлиги, тақдим этувчига деб ҳужжат беpган муассасанинг, ҳужжатнинг номи кўpсатилиши, ҳужжатнинг алоҳида белгилаpи ва йўқолган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги илтимос баён қилиниши кеpак.
1. Амалиётда фуқаролар ўзларининг маблағларини сақлаш учун жамғарма банкларига қўйиши ва бунинг эвазига жамғарма банк томонидан белгиланган тартибдаги ва шаклдаги ҳужжат (дафтарча) берилиши кенг тарқалган. Мазкур қоидада ана шу ва шунга ўхшаш қимматли қоғозларнинг ўрнини босадиган яъни тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда қандай ҳуқуқий оқибатлар вужудга келиши мумкинлиги тўғрисида фикр юритилади.
Юридик адабиётда агар тақдим этувчига деб берилган ҳужжатнинг эгаси йўқолган ҳужжатни сақлаб турувчисини билган тақдирда, уни талаб қилиб олиш ҳуқуқи виндикация даъвосини қўзғатиш билан амалга оширилиши мумкин. Борди-ю, агар тақдим этувчига деб берилган ҳужжат эгаси шу ҳужжатни сақлаб (ушлаб) турувчи шахсни билмаган тақдирда уларнинг ҳуқуқларини тиклаш чақириб иш юритиш тартибида амалга оширилиши мумкинлиги бундан мақсад тақдим этувчига деб берилган ҳужжат эгаларини қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлигидир1 деб тўғри фикр билдирилган.
Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар (қимматли қоғозлар)нинг йўқолганлиги ҳақидаги ишларни суд кўриб, улар бўйича ҳуқуқларни тиклаш тўғрисида алоҳида тартибда иш юритиш ҳал қилишнинг моҳияти унинг ўзига хос хусусияти мавжудлиги билан боғлиқдир. Фуқаролик ҳуқуқида тақдим этувчига деб берилган қимматли қоғозлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилган.
Қимматли қоғозларга:
1. Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатга нисбатан ўз ҳуқуқини алоҳида иш юритиш тури тартибида кўриш учун ҳужжат кимда сақланиши ноъмалум бўлиши лозим.
2. Судловлиликка оид қоидаларга кўра одатда жавобгар яшаб (ишлаб) турган ҳудуддаги судга мурожаат этиши кўрсатилган. Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда эса тақдим этувчига деб ҳужжат берган муассаса жойлашган ҳудуддаги судга ариза берилиши белгиланган.
2. Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолганлиги бўйича ҳуқуқларини тиклаш тўғрисидаги ФПКнинг 148-149-моддаларида кўрсатилган умумий талаблар билан бир қаторда уни ўзига хос хусусияларини кўрсатиш зарур, масалан, ҳужжатни қандай вазиятда йўқотилганлиги, ҳужжатнинг номи, ҳужжат муассасаси (жамғарма банк, пахта банк, ғалла банк ва ҳоказо) номи; ҳужжатнинг белгилари ва йўқолган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топилиши ва ҳоказо. Аризада бундай аниқликларга аҳамият берилиши бу ҳужжатни ҳақиқий қимматга эга эканлигини аниқлаш учун кўмаклашади. Асослайдиган ҳужжатларнинг бу рўйхати тахминий бўлиб, судья бир қанча ҳужжатларни қўшимча равишда тақдим қилинишини талаб қилишга ҳақли. Масалан, жамғарма банклардан қимматли қоғозлар (жамғарма китоби) берилган бўлса, ҳисоб вароғи, унинг рақами, берилган вақти, қанча маблағ қўйилганлиги, жамғарма бўйича операция қилинганлиги ва ҳоказо ифодаланган бўлиши лозим.
Агар ариза умумий қоидаларга ва бу турдаги иш бўйича қўйилган талабларга жавоб бермаса ёки давлат божи тўланмаса, камчиликларни бартараф қилиш учун судья муддат беради. Судья томонидан кўрсатилган бу камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, ариза берилмаган ҳисобланади ва ариза берган шахсга қайтарилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади (ФПКнинг 154-модда).
3. Алоҳида тартибда кўриладиган ишлар туркумига кирган тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолганлиги тўғрисидаги айрим ҳолларда даъволи ишларга ҳам айланиши мумкин. Бу ҳолда ҳужжатни сақловчига нисбатан арз қилувчи қарши даъво қўзғатган ҳолларда бўлиши назарда тутилади. Умуман ишни кўриш ва ҳал қилишга оид қоидалар ФПКнинг 301-309-моддасида кўрсатилган.
4. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 35-бобида белгиланганига кўра, шахс пул маблағлари қўйилганлиги ҳақида ёки қимматли нарсалар ёхуд давлат заёми облигациялари сақлаш учун топширилганлиги тўғрисида банк томонидан тақдим этувчига берилган қимматли ҳужжат йўқолган тақдирда, шунингдек, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда, суддан йўқолган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ва йўқотилган ҳужжат бўйича ҳуқуқларини тиклаш тўғрисида илтимос қилиши мумкин.
Бундай ҳуқуқларни тиклаш банк томонидан тақдим этувчига нафақат йўқотилганида, балки ҳужжатлар бефарқ сақланганлиги натижасида маблағнинг ҳажмини аниқлаш хусусиятини йўқотган ҳолда ва бошқа ҳолларда (омонат дафтарчасида ва назорат варақасида рақам сони сақланмаган ҳолда, омонат дафтарчасида маблағ қолдиғи тўла сақланмаганида ва бошқа сабабларга кўра) амалга оширилади.
Тақдим этувчига деб берилган омонат дафтарчаси, назорат варақаси ёки давлат заёми облигацияларини ва қимматбаҳо нарсаларни сақлашга олиш учун берилган гувоҳномани, маблағнинг ҳажмини аниқлаш, хусусиятини тиклаш масаласи дастлаб жамғарма банки томонидан ҳал қилинади. Тақдим этувчига деб берилган ҳужжат маблағни аниқлаш хусусиятини йўқотганлиги сабабли жамғарма банки операциялар бажаришдан воз кечса, бу ҳужжат бўйича ҳуқуқларни тиклаш суд орқали амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |