Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet297/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

Аpизада қайси мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш лозимлиги кўрсатилиши, шунингдек мол-мулк (ашё) эгасини белгилашнинг имкони йўқлигини тасдиқловчи далиллаp келтирилиши кеpак.


1. Мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш деганда унинг мулк­дори (эгаси) фуқаро, давлат, жамоат ташкилотлари бўлишидан қатъи назар, ўзининг тасарруфидан (фойдаланишидан) чиқиб кетган бўлиши назарда тутилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 168-модда­сига кўра, фуқаролар, юридик шахслар ва давлат мулк ҳуқуқининг субъектларидир. Мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида бир шахсга ёки икки ва ундан ортиқ шахсларга қарашли бўлиши мумкин.
Мол-мулк фуқаро, юридик шахс ёки давлатнинг мулки бўли­шига қараб мулк ҳуқуқини, мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини вужудга келтириш ва бекор қилиш хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Фуқаролик кодексининг 191-моддасида эгасиз ашё тушунчаси берилган бўлиб, унга кўра, эгаси бўлмаган ёки эгаси номаълум бўлган ашё эгасиз ашё ҳисобланади. Агар бу ҳол топилма тўғриси­даги, қаровсиз ҳайвонлар ва хазина тўғрисидаги қоидаларда рад этилмаган бўлса, эгасиз кўчар ашёларга эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида қўлга киритилиши мумкин. Эгасиз кўчмас ашёлар тегишли давлат органининг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг аризасига мувофиқ, кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатига олувчи орган томонидан ҳисобга олинади.
Эгасиз кўчмас ашё ҳисобга олинганидан кейин уч йил муддат ўтгач, давлат мол-мулкини бошқаришга ваколати бўлган орган ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бу ашёни давлат мулкига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига кирган деб ҳисоблаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиши мумкин.
Суднинг ҳал қилув қарорига биноан давлат мулкига ўтмаган деб ҳисобланган эгасиз кўчмас ашё уни ташлаб кетган мулкдор­нинг эгалигига, фойдаланишига ва тасарруфига яна қабул қилини­ши ёки эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асоси­да қўлга киритилиши мумкин.
Эгасиз ашёларни аниқлаш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
2. Мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш ҳақидаги ариза шу мулкни вақтинчалик қараб турган шахс томонидан берилиши мум­кин. Агар эгасиз мол-мулк вақтинчалик тегишли маҳаллий ижроия органлари ихтиёрида турган бўлса, уни эгасиз деб топиш тўғри­сидаги ариза мол-мулк (ашё) турган ҳудуддаги (жойдаги) судга молия органлари томонидан берилади.
Мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш тўғрисида бошқа вако­латли органлар томонидан ҳам судга ариза берилиши мумкинлиги қонунда ўз ифодасини топган.
3. Мол-мулк эгасиз бўлиши учун у ташлаб қўйилган кўчар мулк бўлиши ёки мулк эгаси томонидан ўз холига ташлаб қўйилган ҳисобланиши ёки мулкдор ўз мулкдан фойдаланиш эгалик қилиш ҳуқуқидан воз кечган бўлиши керак.
Мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш билан кўчар мулкни ташлаб қўйиш молга эгалик қилиш ҳуқуқидан воз кечиш, фойда­ланмаслик яъни оддий сўз билан айтганда ташландиқ мол-мулкни фарқига эътибор бериш лозим.
4. Мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш ҳақидаги аризада эгасиз деб топиш масаласи батафсил кўрсатилиши лозим, масалан, қайси мол-мулк, уни кўрилиши, ранги, ҳажми ва ҳоказо. Булардан ташқари аризада мол-мулк (ашёни) эгасини топиш имконияти топилмаганлиги ҳақидаги маълумотлар, шунингдек уни тасдиқлов­чи далиллар келтирилиши талаб этилади. Аризада агар мол-мулк ташландиқ бўлиб ҳисобланса унинг эгасини мулкдан воз кечган­лиги ҳақидаги маълумотлар ҳам бўлиши керак.
Мол-мулкни эгасиз деб топиш ҳақидаги ариза ФПКнинг 148-149-модда талаблари асосида тузилса-да, айрим хусусиятлари на­зарга олиниши лозим. Масалан, мол-мулк (ашё) қанча вақтдан буён эгасиз эканлиги, уни вақтинчалик бошқариб турган шахс ҳақидаги маълумотлар ва ҳоказолар назарда тутилади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish