299-м о д д а. Ишни судда кўришга тайёpлаш
Судья ишни судда кўришга тайёpлашда мол-мулк (ашё) кимга тегишли эканлиги тўғpисида маълумот бериши мумкин бўлган шахсларни (мол-мулкнинг (ашёнинг) мулкдорлари, унга амалда эгалик қилиб туpганлаp, қўшнилаp ва бошқалаpни) аниқлайди, шунингдек фуқаpолаpнинг ўзини ўзи бошқаpиш органлаpидан мол-мулкка доир мавжуд маълумотларни сўрайди.
1. Судья мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш ҳақидаги аризани суд ишни мазмунан кўришга тайёрлаш босқичида барча процессуал воситалардан фойдаланиш талаб этилади.
Ишни судда кўришга тайёрлашдан мақсад аризанинг мазмунидаги масалаларни аниқлаш ҳисобланади. Бу босқичдаги процессуал ҳаракатлар даъволи ишларни судда кўришга тайёрлаш каби ФПКнинг 158-160-моддаларида кўрсатилган талаблар асосида олиб борилса-да, алоҳида иш юритиш қоидаларига амал қилиш билан процессуал хусусиятларни назарда тутган ҳолда ўтказилиши лозим.
Судья ишни судда кўришга тайёрлашда судга чиқариладиган шахсларни ким сифатида қатнашишини аниқлаши, масалан, эгасиз мулкка амалда эгалик қилиб турганлар, агар мулкдор ҳақида фақат айрим маълумот бериш билан чегараланиши аниқланса, уларни гувоҳ сифатида, борди-ю мулкдорнинг мулкини амалда эгаллаб турган шахс судга чиқарилиши лозим бўлса, у ҳолда уларни манфаатдор шахслар сифатида чақирилиши мақсадга мувофиқлиги юридик адабиётларда асосли фикр билдирилган.1
Демак тайёрлов босқичида кўриб ҳал этиладиган асосий масалалардан бўлиб, мол-мулкни (ашёни) кимга тегишли эканлигини аниқлаш мақсадида мулкдорнинг қўшниларидан, ўзини ўзи бошқариш органларидан мол-мулкка доир тегишли маълумотларни аниқлаш ҳисобланади.
Суд мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш билан боғлиқ тайёрлов ҳаракатларини қонунда белгиланган тартибда ўтказилиши зарур.
300-м о д д а. Суднинг ҳал қилув қаpоpи
Суд мол-мулкнинг (ашёнинг) мулкдори йўқ ёки номаълум деб топса, мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш ва уни давлат мулкига ўтказиш тўғpисида ҳал қилув қаpоpи чиқаpади.
1. Ушбу шарҳланаётган қоида ҳам бошқа туркумдаги ишлар каби ҳал қилув қарорини чиқаришнинг умумий қоидаларига амал қилган ҳолда (ФПКнинг 203-206-моддалари) айрим хусусиятларини назарга олган ҳолда чиқарилади.
Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида суд мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш ҳақида ёки мол-мулкни эгаси номаълумлиги ҳақида тўпланган далиллар, маълумотлар чуқур таҳлил қилиниши суднинг шундай ҳал қилув қарорини қабул қилишига асос бўлганлиги ифодаланиши лозим.
Суднинг хулоса қисмида мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш, унинг мулкдорини номаълум деб топиш ҳақидаги ҳолатлар батафсил ёритилиши талаб этилади. Масалан, эгасиз далада бўш юрган сигир билан боғлиқ бўлган ариза берилган ҳолларда, унинг зоти, ранги, тахминий ёки аниқ оғирлиги, қанча сут бериши ва бошқа жиҳатлари қарорнинг хулоса қисмида кўрсатилиши талаб этилади.
Агар суд мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш ёки унинг мулкдори номаълумлиги ҳақида ҳал қилув қарорини чиқарган тақдирда бу мулкни давлат мулкига ўтказиш учун асос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |