Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet294/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

2971-м о д д а. Ариза бериш


Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза судга шахс ётган психиатрия муассасаси томонидан берилади.
Ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқи­зиш учун қонунда назарда тутилган асослар кўрсатилган ари­зага шифокор психиатрлардан иборат комиссиянинг шахснинг психиатрия стационарида бундан кейин бўлиши зарурлиги тўғрисидаги асослантирилган хулосаси илова қилинади.
Ариза психиатрия муассасаси жойлашган ердаги суд томонидан кўриб чиқилади.
Суд аризани қабул қилиш билан бир пайтда аризани судда кўриб чиқиш учун зарур бўлган муддатда шахснинг психиат­рия стационарида бўлиб туриши масаласини ҳал этади.


1. Юқорида баён қилганимиздек, мунтазам спиртли ичимлик­лар, гиёҳвандлик моддалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилиш натижасида ёки фуқаронинг руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги) туфайли лаёқатсиз деб то­пилган шахс тиббий муассасаларда белгиланган вақтда ва муддат­ларда даволаниб юрган бўлсаларда, бироқ, айрим ҳолларда руҳий беморнинг дарди қўзғаладиган пайтларда ФПКга киритилган янги қоидага асосан мажбурий стационарда даволаниши белгилаб қўйилган.
Бироқ бундай вазиятда улар ихтиёрий равишда стационарда даволанишдан бош тортадилар. Ана шундай ҳолат амалиётда учра­ши туфайли ФПКга махсус боб сифатида тегишли нормалар билан тартибга солган ҳолда ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стацио­нарига ётқизиш қоидасини киритилиши давр талаби бўлиб қолди.
Демак, бундай туркумдаги ишларни судда кўриш учун асос бўлиб, руҳий касалларни даволаш, касалликнинг ривожланишини олдини олиш орқали давлат ва жамият, инсон манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги эътибор берилиши лозим.
2. Фуқарони ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги аризалар судловлиликнинг умумий қоидасига кўра, шахс давола­наётган психиатрия муассасаси томонидан шу муассаса жойлашган ҳудуддаги судга берилиши лозим.
Ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш учун асос бўладиган талабларга:
1) ФПКнинг 148-149-моддалари талабларига амал қилинган ҳолда ариза бериш;
2) Фуқарони руҳий касаллиги тўғрисидаги руҳий муассаса­ларнинг хулосалари бўлиш;
3) Шахснинг дарди қўзғалган кунларда ғайриихтиёрий стацио­нар даволаниши учун тўпланган зарур ҳужжатлар;
4) Ғайриихтиёрий тартибда стационарга ётқизиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори асос бўлади.
Суд ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида руҳий касални стационар тартибда даволаш зарурлиги, агар уни олди олинмас экан, бемор учун ҳам, атрофдагилар учун ҳам оғир оқибатлар келтириши мумкинлиги; руҳий касални ўзи даволанишга муҳтож эканлиги, лекин тегишли даволаш муассасаларига мурожаат этиши учун соғлиғи кўтармас­лиги (ақли заифлиги); стационарга ётқизиш орқали даволанмаса, унинг руҳий кечинмалари янада ривожланиши ва унинг саломат­лигига салбий таъсир кўрсатиш мумкинлиги асослантирилган бўли­ши талаб этилади.
3. Ушбу қонунда кўрсатилишича, агар руҳий касалланган шахс стационарда даволанаётган бўлса, ариза унинг психиатрия стацио­нарида ётиш муддатини янада узайтириш тўғрисида бўлиши мум­кин. Бундай ҳолларда суд аризани ҳал этишга берилган муддат дои­расида (муддатни узайтириш ёки узайтирмасликдан қатъи назар) ҳам шахсни психиатрия стационарида сақлаш лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра, шахсни ғайриихтиёрий тартибда пси­хиатрия стационарига ётқизиш учун аризага шифокор психиатр­лардан иборат комиссия томонидан шахсни психиатрия стациона­рида бундан кейин даволаниш зарурлиги тўғрисидаги асослан­тирилган хулосаси илова қилинади.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish